cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Сирдарё садоси

@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k ✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
20 747
Obunachilar
-9524 soatlar
-7247 kunlar
-60530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🏥 #Муносабат Тез тиббий ёрдам ходимлари ойлиги билан боғлиқ муаммо бартараф этилди Ижтимоий тармоқларда тарқаган "Докторларимиз ойлигимизни беришмаяпти" сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат тегишли соҳа ходимлари билан атрофлича ўрганиб чиқилди. Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати расмий баёнотига кўра, ҳақиқатдан ҳам тез тиббий ёрдам, унда ишлайдиган ходимларнинг иш ҳақлари билан боғлиқ муаммо, баъзи бир сабабларга кўра юзага келган эди. Ушбу муаммо тегишли тартибда ўрганилиб, Давлат тиббий суғурта жамғармаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда бартараф этилган. "Келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш, муаммолар юз бермаслиги юзасидан тегишли соҳа ходимларига тегишли тартибда топшириқ ва кўрсатма берилди. Бундан ташқари тез тиббий ёрдам машиналари учун зарур бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари, дори-дармон билан боғлиқ муаммо ҳам Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан келишилган ҳолда бартараф этилди", — дейилади бошқарма расмий муносабатида👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
🏘 “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди Сайхунобод туманининг сўлим гўшаларидан бирида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида ўтказилаётган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг дастлабки маҳалла, туман, шаҳар босқичларидан муваффақиятли ўтган 11 та оила иштирок этди. Батафсил маълумот 👈 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
🎙 Сирдарёлик ёш ижодкор Акмалжон Абдуманнонов👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
📌 Golbol parasport haqida 👁 Mazkur golbol parasport turi zaif ko‘ruvchi hamda ko‘zi ojiz sportchilar o‘rtasida o‘tkazilib kelinadi. 🏃 Yaqinda o‘tkazilgan O‘zbekiston chempionatida Sirdaryo viloyati "Nurli maskan" maktab-internati o‘quvchilari ham faol ishtirok etishib, xalqaro turnirda 3-o‘rinni egallashdi. 📝 @IHMA_Sirdaryoviloyati
Hammasini ko'rsatish...
🏚 Самарқандда уйи қулаган фуқаро қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилмоқда Хабар қилинишича, уйи қулаган фуқаро ички ишларга мурожаат қилган. Иш ҳужжатларга кўра, 15 май куни фуқаро М.Ҳ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг Самарқанд кўчаси, 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганини, ўзи ва МФЙ раиси билан қурувчиларга қазишни тўхтатишини, акс ҳолда яшаш уйи қулаб тушишини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган. Натижада 14 май куни соат 19:45 ларда яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300 000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганини баён қилиб, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Қайд этилишича, гумон қилинувчи шахс аслида Наманганда яшайди. Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови назоратга олинган 🤯👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
☘️ Сирдарёлик аёл уйида кўкнори парваришлаётгани аниқланди Гулистон туманида аёл уйида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Postda» нашрида хабар берилишича, Гулистон тумани ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Бешбулоқ" маҳалласидаги хонадонлардан бирида кўкнори парваришланаётгани аниқланди. Шунингдек, уй эгаси — Н. исмли аёл ушбу ўсимликни атайин эккани ошкор бўлди. Мазкур ўсимлик етиштириш ҳолатини аниқлашда тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Сардор Қосимов жонбозлик кўрсатган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда 🚨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
‼️ Гўрковни тупроқ босиб қолди Бугун, 15-май куни соат 09:11да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. "Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида", — дейилади ФВВ хабарида 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
📚 Энг яхши насиҳат, гўзал ўрнак бўлмоқдир ☺️👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...
🛺 Ихтирога неччи 😅👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
Hammasini ko'rsatish...