cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Furqat tumani yoshlari

Kanalda: Furqat Tumani Yoshlar Ishlari Agentligi tomonidan tuzilgan. Tumanga oid yangiliklar bilan habardor bo`lishingiz mumkin! Admin: @alixantiger

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 575
Obunachilar
-424 soatlar
-157 kunlar
-12530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

"Besh Tashabbus Olimpiadasi" doirasida o'tkazilayotgan soprt musobaqasining Stol tennis yo'nalishidan. Tuman yoshlari viloyat bosqichiga yetib kelishdi va o'yinga xozirlik ko'rishmoqda. Yoshlarga omad tilaymiz😉
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
70.36 MB
Фурқат туманида ДХХ кубоги финал учрашуви чинакам ёшлар байрамига айланди Фурқат туманида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Давлат ҳавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг туман босқичи якунига етди. Ўтказилган ДХХ бошлиғи кубоги баҳсларида тумандаги барча маҳалла жамоалари иштирок этишди. Финал ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган “Чилгижийда” ва “Шунқор” маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар. Муросасиз баҳсда 3-сектор ҳудудидаги “Чилгижийда” маҳалласининг ёшлари ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди. Cпортнинг мини футбол ва футбол тури бўйича ғолибликни қўлга киритган маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари: “Мини футбол” тури бўйича: 1-ўрин “Шўр” МФЙ (4-сектор). 2-ўрин “Шунқор” МФЙ (2-сектор). 3-ўрин “Бекобод” МФЙ (3-сектор). “Футбол” тури бўйича: 1-ўрин “Чилгижийда” МФЙ (3-сектор). 2-ўрин “Шунқор” МФЙ (2-сектор). 3-ўрин “Кўк дўппи” МФЙ (1-сектор). Мусобақа якунида туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов, сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ Бешариқ туманлараро бўлими бошлиғи З.Пўлатовлар ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар ҳамда пул мукофотларни топширдилар. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Insta | °YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:54
Video unavailableShow in Telegram
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси! ✅ Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади. ✅ Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади. ✅ Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг! 📌 Тадбир ташкилотчилари: 🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги; 🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; 🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари; 🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси.
Hammasini ko'rsatish...
yarmarka reklama_tg.mp47.44 MB
👍 1❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Оналарга_эҳтиром Бу ёруғ оламда Ватан биттадир, биттадир дунёда Она деган ном! Оналарни қадрлаш, уларни улуғлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгу шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчини адо этиш, эҳтиром кўрсатиш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни ўзида мужассам этган, Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган "Оналарга эҳтиром" фестивали Фурқат туманида ҳам кенг нишонланмоқда. Бугун Фурқат тумани “Бекобод” маҳалласида жойлашган “Абдуқаҳҳор ота” дам олиш масканида тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчиларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов мунис онахонларга самимий дил изҳорларини билдирар экан, бугун чин маънодаги маҳалланинг етакчисига айланган, тенгдошларига ҳар соҳада ўрнак ва ибрат бўлиб келаётган, ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ёшлар етакчиларига ва уларни тарбиялаган оналарига миннатдорчилик билдирди.   -  Она учун фарзандининг камолини кўришдандан каттароқ бахт бўлмаса керак, - дейди “Қушчи” маҳалласи ёшлар етакчисининг онаси Насибахон Раҳмонова, - Бугун орзуларим ушалганини, фарзандим эл корига ярайдиган инсон бўлиб улғайганини ҳис қилдим. Бу қувончни юртимиздаги ҳар бир она ҳис этишини, фарзанди сабаб асло боши эгилмаслигини тилайман. Тадбир давомида туман ҳокими иштирокида онахонларга эсдалик совғалари ва гуллар ҳадя этилди. Маданият бўлими ходимларининг дилтортар тароналари онажонларни рақсга чорлади. Фарзанди билан рақс тушаётган оналарнинг юзларида ҳаловат, шукроналик ва мамнуният сезилиб турди. Айниқса, фарзандидан бир даста гул олган мунис зотларнинг масрур нигоҳлари тадбир иштирокчиларига ҳам хуш кайфият улашди. •┄┄┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄┄┄• °Web site | °Telegram | °Facebook | °Insta | °YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 2
1
👍 1
👍 1👏 1