cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Solihun.uz

Solihun.uz | Расмий канал. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилояти Андижон шаҳар "Оқ гӯр" жомеъ масжиди расмий диний-маърифий канали.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
261
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+1530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Юнус сураси 62-оят @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
Кўплаб кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларга биноан телефонларнинг экрани ҳажмидаги намоз вақтлари... Бизни кузатиб боринг: @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
Андижон шахар «Оқ гӯр» жоме масжиди намоз вақтлари “Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси 103-оят) Сана: 10.05.2024 @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
​​ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ #ғусл #таҳорат ❓1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган: وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ." “Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган: فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ، “Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/attermiziyuzportal
Hammasini ko'rsatish...

Қуёш нурининг инсонга фойдалари • Инсондаги иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. • Қуёшдан келадиган иссиқлик ва ёруғлик инсоннинг қувватига қувват қўшади. • Инсондаги зарарли бактерияларни йўқ қилади. • Қуёш нурлари остида муайян муддат тобланиш тананинг тери саратонидан, шунингдек, қовуқ, ошқозон ва йўғон ичак саратонидан ҳимояланишига сабаб бўлади. • Қуёш нурлари инсон танасида Д витамини ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бу витамин инсоннинг суяклари мустаҳкамланишига хизмат қилади. • Қуёш нурлари юрак билан боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилади. • Танадаги холестерин миқдорини камайтиради. Тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ёз фаслида вафот этадиганлардан кўра қиш фаслида вафот этадиганлар кўпроқни ташкил этар экан. Бунга сабаб қишда Қуёшли кунларнинг озлигидир. • Сиқилиш, тушкунликнинг йўқолишига хизмат қилади. • Қуёш нурлари муайян миқдорда кўз пардасига етиб келса, тананинг бўшанишига сабаб бўлади. • Нурлар теридаги айрим касалликларга қарши курашади. Масалан, псориаз, экзема касалликларига. • Қуёш нурлари инсонни қандли диабет ва қон босимининг ошиши касалликларидан ҳимоя қилади. • Танадаги қон айланиш ишининг яхшиланишига сабаб бўлади. • Бўғимдаги оғриқларнинг пасайишига ёрдам беради. • Сочга ҳам кўп фойдаси бор. Соч тўкилишининг олдини олади. Бунинг учун ҳар куни Қуёш нурлари остида ўн дақиқа юриш кифоя. • Альцгеймер касаллигининг олдини олади. • Гарвард университети мутахассисларининг сўнгги изланишлари Қуёш кам чиқадиган ўлкалар аҳолиси орасида астма касаллиги кўпроқ учраши ва у оғир кечишини кўрсатди. Аслида Қуёшнинг астма касаллигини даволаш хусусияти ўтган асрдаёқ аниқланган. Ўшанда шифокорлар астма билан оғриган беморларга Қуёшли ўлкаларга боришни тавсия қилган. • Қуёш инсон танасида серотонин ва эндорфин моддалари ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Эндорфинни хурсандчилик гормони, дейишади. Олимларнинг изланишлари шуни кўрсатдики, ер юзининг шимолида истиқомат қиладиган аҳолида депрессияга тушиш ҳолати жанубда яшовчиларга қараганда кўпроқ кузатилар экан ва бу Қуёш нури етишмаслиги билан боғлиқ. • Инсон атрофидаги ҳамма нарсани кўриши учун ёруғликка, нурга эҳтиёжи бор. Агар Қуёш нури бўлмаса, инсон ҳеч нарсани кўра олмайди. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
Дуода холис амалларини ўртага қўйиб сўраш Ҳасан домла Қодиров Сирож Cолиҳ жоме масжиди имом-хатиби @Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube 👉@Shariatuz_maruza_bot
Hammasini ko'rsatish...
ҚЎШНИЧИЛИК БУРЧЛАРИ: 1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ; 2. Гаплашганда гапни чўзмаслик; 3. Кўп савол бермаслик; 4. Касал бўлганда кўргани бориш; 5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш; 6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш; 7. Хатоларини кўрмасликка олиш; 8. Уйини жосусларча кузатмаслик; 9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик; 10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик; 11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик; 12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик; 13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик; 14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик; 15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш; 16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш; 17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик; 18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ; 19. Хизматчисига қарамаслик; 20. Боласига ширин сўзлар айтиш; 21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш... @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
МАККА, МАДИНА ВА АРАФОТНИНГ ҲАҚИҚАТИ Макканинг ҳақиқати (Бир нарсанинг ҳақиқати деганда унинг воқеликда мавжудлиги тушунилади. Шунга кўра, бу ўринда Макка шаҳри Аллоҳ таолонинг ибодат қилинишга сазовор Зот экани намоён бўладиган жойлиги билан мавжуд, деган маъно назарда тутилган. Қолган иккиси ҳам шу маънода тушунилади.) улуҳиятнинг (ибодат қилинишга сазоворликнинг) намоён бўлишидир. Мадинанинг ҳақиқати эса, бандаликнинг (қуллик изҳор қилишнинг) кўринишидир. Арафотнинг ҳақиқати эса ҳозир бўлишнинг (халқдан ғойибда бўлиб, Ҳаққ ҳузурида туришнинг) муҳимлиги акс этишидир. @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...
ЧИНАКАМ ХУШУЪ Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди. Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар. Савоб умидида яқинларингизга улашинг! @solihun_uz
Hammasini ko'rsatish...