cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

«Одил судлов» – «Правосудие»

«Одил судлов» – «Правосудие» журналининг расмий телеграм канали

Ko'proq ko'rsatish
Tojikiston4 184Til belgilanmaganQonun5 613
Reklama postlari
765
Obunachilar
-224 soatlar
-67 kunlar
-1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Суд тизимида «ротация», яъни алмаштириш тажрибаси мавжуд. Судьялар маълум бир муддатдан сўнг бошқа жойга «рокировка» қилинади. Камина ҳам 2019-20 йилларда тақдир тақозоси билан Сурхондарё вилоятли Қизириқ тумани Маъмурий суди раиси лавозимига тайинландим. Белгиланган манзилга томон кета туриб, янги жой, янги иқлим, нотаниш одамлар – тамоман ўзга бир шароитга кўникиш масаласи устида бош қотириб бордим. Манзилга етганимдан кейин ҳам Қизириққа қизиқишим унчалик ҳам ортмади. Шу кез, атоқли адибимиз Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романидаги бир бир ҳолат кўз олдимда гавдаланди. Савдо иши билан илк бор Марғилонга борган Отабекнинг кўзига у жойлар ниҳоятда кўрксиз, зерикарли бўлиб туюлади. Бир муддат ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Бу ҳол отасининг дўсти Зиё шоҳичи бошчилигидаги бир гуруҳ кишилар уни йўқлаб келмагунларича давом этади. Шундан сўнг Марғилон унинг қаршисида бор гўзаллиги билан намоён бўлади... BATAFSIL
Hammasini ko'rsatish...
Hammasini ko'rsatish...
«Одилсудлов»_—_«Правосудие»_журнали_2024_йил_5_сони

https://t.me/oliysuduz/37121 Манба: @oliysuduz Бизни кузатиб боринг: Сайт I Телеграм
Hammasini ko'rsatish...
ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР ИФОДАСИ Ҳар қандай шахснинг камол топишида устозларнинг ўрни беқиёс. Устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турувчи йўлчи юлдуз кабидир. Улар туфайли шогирдлар ҳамиша муваффақиятга эришадилар. Мамлакатимизда кенг нишонланадиган умумхалқ байрами – 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олий суд томонидан байрам тадбири ўтказилди. Нуронийларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатишдек эзгу мақсад ниятида ташкил этилган тадбирга ҳаётини адолатни таъминлашга бағишлаб, суд тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нафақага чиққан суд фахрийлари ташриф буюрдилар. Ташкил этилган тадбир аввалида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Конституциявий суди раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов ҳамда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев йиғилган фахрийларни қутлуғ айём билан самимий табриклаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Қайд этилганидек, бугунги кунда 230 нафар суд фахрийси одил судловни таъминлаш йўлида ёш судьяларга ўзларининг ҳаётий тажрибага асосланган панду-насиҳатларини бериб келишмоқда. Тадбирда иштирок этган фахрийлар ҳам ўз вақтида мамлакатимизда мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш, одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бир сўз билан айтганда, жамиятимизда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашда қўшган муносиб ҳиссалари алоҳида миннатдорлик туйғуси билан ёдга олинди. Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев мамлакатимизнинг суд тизими тарихи, бугуни ва келажаги, соҳанинг дарғалари тўғрисида сўзлаб берди. Инсон шаъни юксалган ва меҳнати қадр топган юртимизда кексаларимизни эъзозлаш, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадриятдир. Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, тирикларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишдек инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Том маънода устозлар ва шогирдлар дийдорлашувига айланиб, самимий руҳда ўтган тадбирда фахрийларга эсдалик совғалари улашилди. Тадбир байрам дастурхони арофида давом эттирилиб, суд тизимида фидокорона меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларнинг ибратомуз ҳаёт йўллари, ўз даврида олиб борган матонатли хизматлари ёдга олинди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube Манба: @oliysuduz Бизни кузатиб боринг: Сайт I Телеграм
Hammasini ko'rsatish...
Олий суд | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали _________ Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан