cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
28 248
Obunachilar
-78224 soatlar
-3 0327 kunlar
-5 45030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:21
Video unavailableShow in Telegram
Бошланган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин деб қоламан. Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашингки, кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой ўтсин... Ассалому алейкум! @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
00:20
Video unavailableShow in Telegram
Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор... Боқ, ёшликнинг орти қарилиқ, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир... Фақатгина сабрнинг боши машаққат, адоғи эса роҳатлигини унутма... @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🔥 1
❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. 🔘Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди: — Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман. — Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку! — Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан. — Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман. Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман. Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман. Мен ўчирғич ва қаламнинг ўзаро суҳбатидан қаттиқ таъсирланиб, ўйга толдим. Ўйлаб қарасак, ота-она фарзандининг хатоларини тузатадиган ўчирғичга ўхшайди. Уларнинг ҳам вақт ўтган сайин жуссалари ўз шаклини аста-секин йўқотиб, сочларига оқ қоралайди. Фарзандлар кун келиб ўзларига янги шерик, яъни турмуш ўртоқ топадилар. Ота-она эса бундан ўзини, шубҳасизки янада бахтиёр ҳис этади. Жондан суюк фарзандининг афсус чекишларини ёхуд ғамгин ҳолда кўришни сира истамайди. Яшар эканман, «қалам» бўлиб келдим. «Ўчирғич» ота-онамнинг кундан-кунга кичиклашиб, емирилиб боришлари мени буткул дилхун этади. Бир кун келиб, фалакнинг гардиши ила менда бор-йўғи ўчирғич қириндилари, хотиралари қолади, холос... @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 6😢 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Яхши нарсалар ишонганингизда, яхшироқ нарсалар сабр қилганингизда, энг яхшилари эса воз кечмаганингизда келади... Дуо қилинг, ишонинг, сабр қилинг, воз кечманг, сиз учун хайрлиси энг тўғри пайтда келади ИншаАллоҳ! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Жума айемингиз муборак! @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 2
"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" Учқўрғон туманидаги 1-сектор ҳудудидаги Ёшлик маҳалласида жойлашган 1-сон касб ҳунар мактабида  Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамкорлигида  бўш иш ўринларининг навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси давомида бўш иш ўринлари тўғрисида ҳамда иштирокчиларнинг  қизиққан касблар бўйича  маълумотлар берилди.  Тадбир иштирокчиларига  корхона фаолияти, иш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:15
Video unavailableShow in Telegram
Қуёш уфқда қотиб қолганга ўхшаса билинки, Она фарзандининг йўлига кўз тикаябди, кутаяпти... Айтишларича, оналар йўл қараса, қуёш жойида қотиб қолар экан... Бугун онангиздан хабар олдингизми..? @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Агар ўзгаришни мақсад қилган бўлсангиз - японлардан ўрнак олинг. Бирор япон компанияси оғир ахволда қолса, биринчи навбатда компания президентининг маоши қирқиб қолинади. Агарда вазият жуда хам жиддийлашиб кетса, айнан у истеъфога чиқади. Японияда ишдан бўшатишни ходимлардан бошлашмайди. Японларнинг фикрича, ёмон аскарлар бўлмайди, фақат ёмон генераллар бўлади. @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 4👏 4🔥 3
⚡️РАСМАН: “ҲАЖ–2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ 🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
"Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб, сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим. Бир қадрдоним бор эди. Кун ора қўнғироқ қилиб, ҳафтада бир келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, “овора бўлманг”, дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагида дам олмай, топиб борар, “бир чўқимгина” ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди. Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида “мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз”, деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди... Мансабим жиндай ўзгарган эди, “болам" ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота қидириб юрган экан. © Ўткир ҲОШИМОВ @namangan_mahalla
Hammasini ko'rsatish...
👍 16