cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Dilmurod Qodirov_press-service

Косонсой тумани ҳокимининг расмий саҳифаси Ҳокимга мурожаат йӯллаш: @hokimgamurojaat_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
226
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+1730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

​​🔰 Азиз ва муҳтарам косонсойликлар! ▫️Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми - муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан, самимий табриклайман. Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилаётган инсон қадри тамойили асосидаги барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилайлик. Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун чексиз шукроналар айтамиз. Барчангизни Қурбон ҳайити — меҳр-саховат айёми муносабати билан яна бир бор табриклайман. Юртимиз тинч, Ватанимиз обод ва фаровон бўлсин. Хонадонларингиздан файз-у барака ва осойишталик аримасин! Муқаддас айём – Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Дилмурод ҚОДИРОВ, Косонсой тумани ҳокими 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...

🎉 4
🔰 Косонсойда "Нурли маскан орзулари" мавзусида республика форуми бўлиб ўтди ▫️Косонсой туманидаги 45-сонли махсус "Нурли маскан" мактаб-интернатида ўтказилган ўнинчи республика Форумида Косонсой туман ҳокимлиги, ички ишлар, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари, сектор раҳбарлари, республикадаги мавжуд "Нурли маскан" мактаб-интернати директорлари иштирок этдилар. Форумнинг очилиш маросимида мамлакатимизда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг таълим олиши учун шарт-шароит яратиш, уларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тилга олинди. Тадбирда сўз олганлар "Нурли маскан" мактабида амалга оширилган ишлар, самарали педагогик фаолият, ўқувчиларнинг билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг меҳмонлар, республиканинг турли вилоятларидан келган «Нурли маскан» мактаби ўқувчилари томонидан қўлда тўқилган кийим-кечаклар ва тегишли устахоналарда ясалган қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечиришди. Куннинг иккинчи ярмига мўлжалланган концерт дастурида хушовоз хонандалар ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган концерт дастури барча йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🔥 1
🔰 Қурбон ҳайити байрами олдидан ▫️Бугун Косонсой туман Ички ишлар бўлимида Қурбон ҳайити байрамига тайёргарлик кўриш бўйича тумандаги имом хатиблар, туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, масжидлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ички ишлар бўлими, миллий гвардия, санитария эпидемиология маркази, давлат солиқ инспекцияси, электр тармоқлари корхонаси, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларига туман сектор раҳбарлари томонидан йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада тумандаги 19та жомеъ масжидларда Қурбон ҳайити намози вақтида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар томонидан автомобилларни тартибсиз жойлаштириш ҳолатларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам машинаси ва малакали тиббиёт ходимлари навбатчилигини ташкил қилиш, электр тизими билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни барвақт олдини олиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
🔰 Навбатдаги сайёр қабул "Кушон" маҳалласида бўлиб ўтди ▫️Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Кушон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 1🔥 1
🔰 Қурбон ҳайити арафасида Косонсой туманидаги қабристонларда ҳашар ўтказилмоқда ▫️Қабристон - биздан аввал ўтган зотларнинг хокипойлари ўрин олган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир. Курбон ҳайитига тайёргарлик ишлари бугун айни вақтда Косонсой туманидаги бир қатор қабристонларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб, аҳоли вакиллари, нуронийлар ва ёшлар томонидан уюшқоқлик билан ҳашар ишлари амалга оширилмоқда. Ҳашар давомида ариқ ва зовурлар, қабрлар атрофи ёввойи ўтлардан тозаланиб, оқлаш ишлари олиб борилди, қабристон ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди. Ушбу хайрли ишлар туманнинг ҳар бир ҳудудидаги қабристонларида давом этмоқда. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
00:22
Video unavailableShow in Telegram
#no_comment 📹 Косонсойда ғалла ўрим-йиғимига старт берилди 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
galla 2024 360.mp43.37 MB
🔰 Косонсой туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди ▫️Косонсой тумани ғаллакорлари бу йил 6045 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, қабул пунктларига ҳар қачонгидан ҳам мўл, сара дон етказиб бериш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Бугун ана шу фидокорона меҳнат самараси туфайли ғалла майдонларида мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги навбат ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ўтказишдан иборат. Бу муҳим агротехник тадбирга 17 та юқори унумли ўрим комбайнлари ҳамда ҳар битта отрядга 5 тадан юк ташиш машинаси, кўчма дам олиш хонаси, зарур қишлоқ хўжалик техникалари, техник хизмат кўрсатиш устахонаси, ёқилғи таъминотчиси, сомон йиғиш механизмлари жалб этилган. Бугун Косонсой туманидаги Тергачи ММТП ҳудудига қарашли “Ертикан зилол чашмаси” фермер хўжалигида ғалла ўримига старт берилди. Ўрим олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон хатм қилинди. Туман ҳокими Дилмурод Қодиров фермерларга комбайн ва транспорт техникаларидан унумли фойдаланиш, талон-тарожликка йўл қўймаслик чоралари ҳақида гапирди. Отряд раҳбарларидан бу борада катта масъулият талаб қилиниши таъкидланди. Шунингдек, бугун Қуқумбой, Худойбердиев ҳамда Тергачи ММТП ҳудудига қарашли фермер хўжаликларида ҳам ғаллани ўриб-йиғиб олишга киришилди. Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
🔥 2👍 1
Po'stilar arxiv