cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
228
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
+930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаётингдаги паст-баландликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик ҳолатидир. Зеро, ҳаёт йўли юрак чизмаларига ўхшайди. Агар у бир текис чизиққа айланиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши! 10 ёшда: Онажон, сизни яхши кўраман! 15 ёшда: Она, менга бақирманг! 18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади! 30 ёшда: Онамни энди тушундим... 35 ёшда: Онамжонимни кўргим келяпти!.. 50 ёшда: Сизни йўқотишни хоҳламайман, онажон! 70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим! * Онангиз ҳаётлигида қадрига етиб хизматини қилинг, уни хурсанд қилинг. Эртага унинг юзига бир марта қарашлик орзу бўлиб қолмасидан олдин! 📌Яқинларга юбориб қўямиз 🍎XALQIM_TABOBATI
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#КУН_ҲАДИСИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман”. Риёзус-солиҳийн (629/10) ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• 🌐 https://t.me/Tortkol_jome_masjidi ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#ТАФАККУР Аллоҳ таоло айтади: "Бас, улар на бирон васият қилишга ва на уйларига қайтишга қодир бўлурлар" (Ёсин сураси, 50 оят). Ўлим фариштаси келган пайтда бирор ишни қилишга имкон бермайди. У фақат жон олишга  келган бўлади. Яхши амалларга шошилайлик! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/Tortkol_jome_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Инсон ўлганидан кейин: юраги 10 дақиқа яшайди; ақли 20 дақиқа яшайди; кўзлари 4 соат яшайди; териси 5 кун яшайди; суяклари 30 кун яшайди; Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! https://t.me/Tortkol_jome_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Агар одамлар дунё билан бой бўлсалар, сен Аллоҳ таоло билан беҳожат бўл. Агар улар дунё билан хурсанд бўлсалар, Аллоҳ билан бирга бўлиб шодлан. Улар ўз севганлари билан овунсалар, сен Аллоҳни ўзингга дўст тут. Агар улар катталар, юқори мансабдагилар билан азиз бўлиш учун танишсалар, сен ҳам Аллоҳга ўзингни танит, У билан дўст бўл. Шу билан азизлик ва улуғликнинг энг юқори чўққисига чиқасан. «Бахтли яшаш сирлари» китобидан. http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

00:12
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! 🍃 Хайрли тонг! 🍃 #дуо Эй Роббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
1.76 MB
БИЛОЛ ИБН САЪД (РАҲИМАҲУЛЛОҲ)НИНГ ЙИҒИЛАРИ Заҳҳок ибн Абдурраҳмон айтади: Билол ибн Саъддан мана бундай деяётганлигини эшитдим: "Эй ақлли инсонлар фикрлаш қобилиятига эга бўлган инсон ўзига наф келтирадиган, келажакда ўзи учун фойдали нарса қолдириш ҳақида ўйлаб тафаккур қилсин. Аммо Аллоҳ таоло сизларга топширган вазифани зоя қилиб, адо этмайсизлар. Аммо Аллоҳ кафиллигини берган ризқни талаб қилаверасизлар. Аллоҳ ўзини мўмин бандаларини бундай сифат ила сифатламаган бўлса, ахир ақлли инсон нима учун яратилганини унутиб фақат дунё талабида бўладими? Аллоҳнинг буюрганларига итоат қилиб буюрганларига бўйсуниб, Ундан яхшилик умид қилганларингиз каби масиятлар қилганларингиз сабабли унинг азобидан ҳам паноҳ сўранглар. Мен Билол ибн Саъднинг бундай деётганларини эшитдим: "Эй Аллоҳнинг бандалари, шуни яхши англаб етингларки, сизлар ўта қисқа кунлар давомида ўта узун кунлар учун амал қилмоқдасизлар фоний диёрда абадий дунё учун ишлаяпсизлар, ўта ҳафалик диёрида мангу неъматлари учун ибодатдасизлар. Кимки бу ишларни аниқ ишончли асосга асосланиб қилмаса ўзини қийнамасин. Эй Раҳмоннинг бандалари, сизларга бирон бир хабар келтирувчи қилаётган амалларингизнинг аниқ қабул бўлаётгани ёки бирор хатоларингиз мағфират қилинганининг хабарини айтадиган борми, йўқ албатта. «Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
117. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўлим пайти ихлос билан "Лаа илааҳа иллаллоҳ", деган киши жаннатга киради", дедилар". Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон бандага ўлим етганда, унинг охирги сўзи "Лаа илааҳа иллаллоҳ " бўлса, жаннатга киришини башорат қилдилар. Аммо бу мақомга етиш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Чунки Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган илоҳий ҳақиқатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади. Шу сабабли мусулмонлар Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтиришга, савоб амалларни, хоссатан, фарз намозлари билан бирга нафл намозларни кўпроқ Ўқишга ҳаракат қилиш керак. Калима айтиб ўрганган тили омонатини топшираётганда ҳам калимани айтиб туриши, имонига шайтон чанг солмаслиги, охирги сўзи имон калимаси бўлиши учун тавҳид ва имон калималарини кўпроқ айтиб юриши зарур. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
ҚАБРДАГИ ҲОЛАТДАН ҚЎРҚИШ Маълумки, одамлар кўп қўрқадиган нарса майит, қўрқинч ҳақида келган оят ва ҳадислар, дўзах ва унинг азоби, сирот кўприги, қиёматда бўладиган қийинчиликлар, одамларнинг терга ботиб, гапиролмай қолишлари каби қийинчиликни одамлар эшитиб қўрқади. Лекин шундай бўлса-да ҳазрат Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ўта қўрқинчли, у жойга тушган инсон албатта саволга тушиши ҳақидаги жой қабрни кўп зикр қилиб йиғлардилар. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) қабр олдида ўтсалар тўхтаб туриб, йиғлардилар кўз ёшлари билан соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. У зотга, жаннатни эслаганда ҳам йиғламайсиз нега қабрни эслаганда йиғлайсиз" дейилганиди, у зот: "Аллоҳни расули айтган эдилар: "Қабр охират манзилининг биринчи манзили бўлиб, ким ундан нажот топса, ундан кейинги ҳолатга осон, енгилроқ кечади. Кимки қабрдан нажот топмаса, ундан кейингиси бундан-да оғирроқ кечади". Инсон дунёда фақат уйин-кулги қилишдан сақланиши керак. Ўтаётган кунлар инсонга ўлимининг хабарини бермайди. Инсон ҳануз беҳуда ўйин кулги билан машғул у учун нималар тайёрлаб қўйилганини билганида эди, албатта у хафа бўлган бўларди. «Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан. http://t.me/Goyib_ota_jome_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
"G‘OYIB"_OTA.UZ

@g‘oyibotajomemasjidi

Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.