cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

🎤 NIGORA HAKIMOVNA IJODIY SHERLAR VA IJODKORLAR KANALI🎤

Salom do'stlar🤝 NIGORAXON🌺 IJODIY kanaliga hush kelibsiz. 💕 Ushbu kanalda Ajoyib She'rlar,✍️ VIDIO SHERLAR 📽barcha-barchasi shu kanalda She'riy to'plamlar Audio she'rlar. ‼️ Zakas She'rlar bermoqchi bo'lsangiz tashlagan she'rlarimiz kommentariya

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
206
Obunachilar
-224 soatlar
-47 kunlar
+530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Меники..Деб айтмоқ не даркор Аллоҳники - асли барчамиз. Манмансираб бўлманг гуноҳкор Қўлламаса зарра,парчамиз. Яралмишим бир сиқим тупроқ Ва..Бир куни борарим удир Роббано деб юракда титроқ Тавба қилсам кечиргувчидир. Кўнглим Каъбам,Аллоҳнинг уйи Пок сақлайин гуноҳ кабирдан Тиловатнинг жарангдор куйи Паноҳ бўлсин дўззах,жабрдан. Тонгларимнинг оқлиги ундан Тунлар қаро,ой,юлдуз ҳамроҳ Ҳикмат излаб ботгувчи кундан Ҳайрат ила дейман МашаАллоҳ. Тундан тонгга,кунлардан кунга.. Соғ -саломат етказдинг,ё Раб. Ўзинг сабаб етдим -бугунга Борлигимга бир ўзинг сабаб. 🌹🤲НАЖОТ. 🤲🌹
Hammasini ko'rsatish...
ОНА ТИЛИМ Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим, Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим. Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим, Бир эсласам эзилади бағри-дилим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим, Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим, Паровозни ҳансиратган буғдойларим, Олтинларим, маъданларим, ипакларим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар, Ўзбекни қон қақшатганни узбек сийлар, Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар, Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта, Катта миллат — Афандиси йўқдир ҳатто, Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда, Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм, Она тилим, кечир мени, она тилим. Сен бўлмасанг нима бизга силлик шеърлар, Бу дунёда тили йўкда дил йўқ дерлар, Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар, Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар. Қодирийлар, Чўлпонлар-у, Абдуллолар, Сенинг қайтган кунинг мен туғилган йилим, Она тилим, эй муқаддас Она тилим.
Hammasini ko'rsatish...
Азоб берадилар соғинч қамчилар, Ҳар бир ўтган куним ўзимга қарши. Армон бўлмагин менга азизам, Сенсиз бу дунёдан кетганим яхши. Шамолда учдими муҳаббат тожинг? Айрилиқ қўшиғин айтмоқда бахши. Мендан топмай ўзгадан топдингми бахтинг? Сенсиз бу дунёдан кетганим яхши.
Hammasini ko'rsatish...
•Ўлим келиб тўсатдан, ••Бир йигит барвақт ўлди. •••Гуноҳлари кўп экан, ••••Қабри оташга тўлди. •••••Йиллар ўтди орадан, ••••••Йигит қийноқда ётар. •••••••Кўтарилмас азоблар, ••••••••Кундан-кун бўлар баттар. •••••••Аммо, бир кун қабрга, ••••••Келди икки фаришта. •••••Зулмат босган бу қабр, ••••Бирданига ЁРИШДИ. •••Фаришталар дедилар. ••Битди қабр азоби •Энди сизга бўлмагай. ••АЛЛОҲнинг ҳеч ғазаби, •••Бу совғалар сиз учун, ••••Бўлсин сизга муборак. •••••Бизларнинг келишимиз, ••••••Сизга ЖАННАТдан дарак! •••••••Йигит деди: Малаклар, ••••••••Сизлар шошиб қолибсиз. •••••••Лойиқмасман совғага, ••••••Сиз адашиб келибсиз. •••••Орзуларим кўп эди, ••••Ўлиб кетдим армонда. •••Лойиқмасман совғага, ••Қилманг мени шарманда. •Ётавериб бир жойда, ••Кўникдим-ку САБРга. •••Олиб бориб беринглар ••••Уни бошқа бировга. •••••Фаришталар дедилар: ••••••Биз қилмаймиз ҳеч хато, •••••••Бу совғалар сиз учун, ••••••••Сизга қилинган АТО. •••••••Жон олувчи фаришта, ••••••Жонингизни олганди. •••••Ўша пайт бешикда, ••••Фарзандингиз қолганди. •••Инсонларга фарзандлар, ••Берилади омонат. •Омонатга ҳиёнат ••Ўртамаса диёнат. •••Аёлингиз тарбия, ••••Қилди ёлғиз болани. •••••Фарзандингиз ўрганди ••••••Шу бугун БИСМИЛЛАҲни. •••••••Қабрингизни тарк этар ••••••••Энди азоб-ғавғолар. •••••••Диёнатли фарзанддан ••••••Келаверар совғалар. •••••Яхши қолгин эй йигит, ••••Сўзимиз ростдир ишон. •••Фаришталар кетдилар ••Қабр бўлди НУРАФШОН. •Охиратни унутдик ••Дунёларга берилиб. •САВОБ ишни ор билиб ••ГУНОҲ қилдик керилиб. •••БИСМИЛЛАҲни ўрганиб ••••Шунча савоб бўлса гар. •••••Қанча савоб бўларкан, ••••••ҚУРЪОН ўқисак агар. •••••••ДУО қилинг азизлар, ••••••••Фарзандлар ОЛИМ бўлсин, •••••••Улашинг бу мақолани, ••••••Бошқалар хам билишсин... Пайғамбаримиз ҳақига ўн марта саловот айтинг илтимос Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад Имкони борича мақолани тарқатинг эринманг қанча кўп одам ўқиса шунча сизнинг ҳаққингизга саловат йиғилади балки қиёматда шафоатингиз бўлиши мумкин! Иншаоллоҳ🤲
Hammasini ko'rsatish...
ҚАНИСИЗ ЭНДИ? Илонни ёғини ялаганларим, Чумолидек мени талаганларим, Бошимга иш тушди қанисиз энди? Худодан дўст деб сўраганларим! Мухтож бўлганимда қилманг зардалар, Бергани миннату, захархандалар, Иш битиб, эшшаклар лойдан ўтгунча, Қани ўша сизлар, берган ваъдалар? Бўлса бир Худога зорим бор мени, Номусдан қурилган дорим бор мени, Бошқаларга сира, ўхшатманг мени, Бўйимдан баландроқ орим бор мени. Битириб олдингиз каму-кўстларни, Топиб ҳам олибсиз, янги дўстларни, Бир пайтлар сиз учун жонини берган, Унутиб қўймангда эски дўстларни. Шону-шухрат мангу эмас билсангиз, Кўчадан топган дўст кетар синсангиз, Эски дўстлар сизга тасалли бериб, Қучоқ очиб кутиб олар келсангиз. Борганим йўқ сизга ялтоқлик қилиб, Ўрнимни юрибман, бир четда билиб, Омадингиз сўраб, эсга оламан, Жойнамоз устида, дуолар қилиб. Тулкилик қилишга етмас журатим, Беминнат қилганман шунча мехнатим, Шону-шухратга хеч қизиқмаганман, Сиз билан борми ё бирон суратим? Ёзган шеърларимдан кўнглим хеч тўлмас, Ўлсам бу шеърларим кафаним бўлмас, Ҳаммаси қолиб кетади бир кун, Бу фоний дунёси ватаним бўлмас. Беш кунлик дунёдир, дунёси билсам, Эҳ, одамлар эслаб, юради ўлсам. Мендан қолса қўшиқ, шеърларим қолар, Бир куни бир уюм тупроққа кирсам. Аслида бу сизга маломат эмас, Ёки бир дўстликка хиёнат эмас, Чидасам бу кунлар ўтиб кетади, Аллоҳнинг синови, қиёмат эмас. Чумолидек мени талаганларим, Илонни ёғини ялаганларим, Бошимга иш тушди, қанисиз энди, Худодан дўст деб сўраганларим. Муаллифга Рахмат
Hammasini ko'rsatish...
🔥 К,АНИСИЗ ЭНДИ... 😔😔😔😢😢😢🥀🥀🥀 Илонни ёғини ялаганларим, Чумолидек мени талаганларим, Бошимга иш тушди қанисиз энди? Худодан дўст деб сўраганларим! Мухтож бўлганимда қилманг зардалар, Бергани миннату, захархандалар, Иш битиб, эшшаклар лойдан ўтгунча, Қани ўша сизлар, берган ваъдалар? 📝Муаллифга Рахмат
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Хайрли Тонг Кун тилаклари Бугунги бошланган кунимиз хайрли файзли барокатли бу́лсин солих амалларга тула булсин 🤲🤲🤲 🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Hammasini ko'rsatish...