cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Хазрат Билол масжиди 1989 - 2022. Андижон шахар. Чаензор

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
229
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
+330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
УЧ СИНОВ Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди! ▫️ Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди. ▫️ Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди. ▫️ Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди... ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Hammasini ko'rsatish...
Парво қил. Кексайиб қолса отанг ёнида тур басма бас Парво қилмас отасига ноқобул бечора кас. Отасин қадр қилар фарзанди қобули эр. Кўтарур бундай ўғул гар кўтармасада ер Соч соқолин оладур бўлмаса олдурадур. Бу фарзандни дунёси хам охироти тўла дур. Оёқ қўл тирноқларин олиб қўяр айтмаса хам. Икки олам рохат топар хеч қачон бўлмайди кам. Кўйлагларин ёқасини кир қилмай қилар назар. Оёқларин ўпар ювар чин фарзанд қилмас хазар. Хафтада ё ой аро чўмилтирар отасини Бундай фарзанд олади савобни котасини. Чин ўғил шундай бўлар падар бузруквори учун. Иншааллох топгай мақом хизматда сарф қилса кучун.
Hammasini ko'rsatish...
00:04
Video unavailableShow in Telegram
Оқ олма оппоқ олма Ўзинг билгандан қолма Хар нарса биламан деб Дўстим назардан қолма.
Hammasini ko'rsatish...
​​ОНАНИНГ ДУОСИ Бир куни бой бадавлат ўғил онасидан хабар олгани ёшликда ўсиб улғайган хонадонига келди. Онаси пешин намозини ўқиётган эди. Ўғил эшикда анча кутиб қолди. Она узоқ дуо қилиб намозини якунлаб ўғли ёнига чиқди, кутиб тоқати тоқ бўлган ўғил жаҳлда онасига деди: – Она сиз ҳар куни беш вақт намоз ўқиб, узундан узоқ дуо қилиб, бир нарсаларни сўрайсиз? Лекин ҳеч нарсангиз йўқ, ночор ҳаёт кечирасиз. Мана менинг бошим саждага тегмаган, намоз ўқимайман, лекин ҳаммаси етарли, бирор нарсага муҳтожлигим йўқ – деди Шунда она ўғлига: Болажоним, мен саждага бош қўйиб, сенинг униб ўсишингни, бой бадавлат яшашингни, ҳар ишда омадли бўлишингни сўрайман. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Мана меҳрибон Аллоҳ сўраганимни беряпти, яна битта энг катта тилагим бор, шу тилагим ҳам рўёбга чиқса, мендан бахтли она йуқ дунёда -деди кўзларига ёш олиб. – Нима тилак экан у, онажон – деди ўғил. Она: сенинг беш вақт намоз ўқишингни, намозга шошилишингни кўзларим билан кўрсам армоним йўқ эди, болажоним. Онасининг сўзларини эшитган ўғил беихтиёр кўзига ёш олиб: – Меҳрибоним, мен гумроҳ ўғлингизни кечиринг, деди. 🍃«Мен беибодат бўлсам ҳам, Аллоҳ менга беряпти» деб ўйламанг... Сизнинг хаққингизга кеча-ю кундуз дуо қилаётган ота-онангиз, яқинларингиз сабабчидирлар. Дуогўй ота-онангизни эъзозланг, ҳурмат қилинг, қадрига тириклик чоғида етинг. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...

​​Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим 📿 Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди: — Дўстим, мен ошиқ бўлдим... — Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг? — Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим. — Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз. Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди. — Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан. Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!» Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди. Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар: — Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди. — Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан? — Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди. — Вазирликни берсамчи? — Уни ҳам қабул этмайди. — Унда нимани маслаҳат берсасизлар? — Каримангизни унга никоҳлаб беринг. — Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди: — Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман. — Кераги йўқ. — Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик. — Йўқ. — Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз. — Йўқ. Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан? Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун  «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди... "Ибратли ҳикоялар" китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...

Андижоним. Андажон. Айласам жоним фидо арзир сенга жон Андижон Яйрар дилим номинг сени Андижон деб айтсам қачон. Юксалавер кўкка қараб кўкка етсин бўйларинг. Қаддинг рослаб кучга тўлиб қилавергин тўйларинг. Қилсин хавас вилоятлар намуна бўл кўп йиллар. Номингни хам борингни хам зикр қилаверсин тиллар. Азал азал аталгансан Андажон деб тилларда. Андижонсан лек Андажон бўпқоласан дилларда.
Hammasini ko'rsatish...
02:05
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
👍 1