cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ҳасан ибн Собит Жоме Масжиди

«Ҳасан ибн Собит» жоме масжидининг расмий Telegram канали. ———————————————— https://maps.app.goo.gl/1aqsacwivSiLNPyA9 Эҳсон учун https://payme.uz/fallback/merchant/?id=657fe2d27aff6eaacc087ca6 https://indoor.click.uz/pay?id=051477&t=0

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
497
Obunachilar
-124 soatlar
+17 kunlar
-230 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР Хайс Бу ажойиб овқатлардан биридир. У хурмо ва майдаланган пишлоқ (сузмадан) тайёрланади. Бу иккиси ёғ ва қаттиққа аралаштирилади. Хайс Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида машҳур бўлган. У зот баъзи саҳобаларини уйларига олиб бордилар. Ойша онамиздан: “Уйда бирон нарса борми?” деб сўрадилар. Онамиз хайсдан озгина ҳозирлади. Расулуллоҳ алайҳисалом ундан тановул қилдилар ва саҳобаларга ҳам улашдилар. Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша онамизнинг олдига кирдилар. Онамиз у зотга: “Ё Расулуллоҳ! Бизга хайс ҳадя қилинди. Ундан сизга олиб қўйган эдим", деди. У зот олиб келишни айтдилар ва ундан едилар. Хайс никоҳ тўйларида ҳам берилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сафия бинти Ҳуяй онамизга уйланганларида дастурхонга хайс тортилган. (Галдаги егулик – хатифа. Бизни кузатишда давом этинг). @mehrob_uz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
ҲИКМАТ ВА ЯХШИ МАВЪИЗА ИЛА ДАЪВАТ ҚИЛ Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига бир зоҳид келиб: – Эй мўминлар амири, мен сизга ваъз айтмоқчиман. Бироз қаттиқроқ гапираман. Қабул қила олурмисиз? – Йўқ! Қабул қилмайман! – жавоб берди халифа. – Сиз мўминлар амири бўла туриб ваъз-насиҳат эшитиш ва Аллоҳни эслатишни ёмон кўрурмисиз? – Йўқ, лекин Аллоҳ таоло сендан кўра яхшироқ инсонни, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра ёмонроқ кимсаларга, яъни Қурайш мушрикларига юбориб: ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ “Раббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”, деган, – деб жавоб берди Ҳорун ар-Рашид. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Mehrob_uz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1🔥 1💯 1
Repost from Muslim.uz
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди. Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди. Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандек… @mehrob_uz Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1
БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ? #таровиҳ ❓1262-CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзанинг қазоси тутиладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган: فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك “Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). "لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه." “Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби). Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазо тутиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @diniysavollar Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
#Видео #намоз #дуо 🎙Намоздан кейинги дуоларни тилда айтиш шартми? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1
Repost from Muslim.uz
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди  Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
02:04
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
#КУН_ҲАДИСИ «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривоятлари. @MuslimShosh Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1
Photo unavailableShow in Telegram
#КУН_ДУОСИ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا والْمَمَاتِ 🔶Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухл. Ва аъузу бика мин ъазабил қобри ва мин фитнатил маҳйаи вал мамат». ✅Маъноси: «Ё Аллоҳим! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» @MuslimShosh Дўстларингизга ҳам улашинг: Каналга уланиш👇 https://t.me/hasan_ibn_sobit_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
1