TEZKOR YANGILIKLAR UZ. Расмий канал
TEZKOR YANGILIKLAR UZ. Расмий канали ва http://tezkor-yangiliklar.uz/ сайтида энг долзарб, таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борилади. Ишончли. Мурожаат ва реклама учун👇 @dilya_radjabovna
Ko'proq ko'rsatish3 437
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+187 kunlar
-1 36530 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
#Адлия_хабари
❗️Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул давом этмоқда✔️ Мазкур курсларда (6 ойлик) ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин. 🗓 Ҳужжатлар 2024 йилнинг 15 майигача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон қабул қилинади. ✅ Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: ▫️паспорт; ▫️олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси; ▫️3.5x4.5 ўлчамдаги расм. 🔹Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида), тўлов-контракт миқдори эса 15 млн 100 минг сўмни ташкил этади. 📜Курс якунида белгиланган намунадаги диплом берилади. 🏢 Дипломни олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмати ва ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган.
⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади:
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача);
🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача).
❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
🔤🔤🔤➖🔟
✅ BUXORODAGI SOLIQ QARZI ENG KO‘P TOP-10 TA KORXONALAR BILAN TANISHING
Ularning orasida ko‘pchilikka tanish bo‘lgan savdo majmuasi, qurilish va savdo faoliyati bilan hamda oziq-ovqat va nooziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi korxonalar ham bor.
Ushbu 10 ta korxonalarning jami soliq qarzi 55, 151 mln so‘mni tashkil etadi.
✔️ Ma’lumot uchun:
Viloyatdagi soliq qarzi 100 mln so‘mdan ko‘p 649 ta korxonalarning jami soliq qarzi 206, 995 mln so‘m.
🌐Тelegram 🌐Facebook 🌐Instagram
⚡️Хоразмдаги боғчада болалар калтакланди
Ижтимоий тармоқларда “Боғча опа томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилди” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган. Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар)нинг гўёки бир-бири билан уришгани важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.
Ушбу ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна қай тарзда кирганини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @Tezkor24official
9-май байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олишади. Байрам куни — 9-май, пайшанба.
Президент фармонига кўра, қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.
👉 @Tezkor24official
#дахшат
❗️🌊Сел минглаб афғонларнинг уйларини вайрон қилди
Афғонистонда ёғаётган ёмғир мамлакат шимолида кўплаб одамларни бошпанасиз қолдирди.
👉 @Tezkor24official
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️АНДИЖОНДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.
Бу ҳақида метеорологлар хабар бермоқда.
9-11 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли:
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шу ҳудудларда яшайдиган танишларга тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.
👉 @Tezkor24official
#Тезкор
⚡️Россия ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади
Тегишли буйруқ Путин томонидан берилган. Кремлга кўра, машғулотлар Ғарб расмийларининг Украинага қуролли кучларни юбориш ҳақидаги баёнотлари билан боғлиқ.
Медведев Украинага қўшин юборадиган давлатларнинг пойтахтига ядровий зарба берилишини такидлади
👉 @Tezkor24official
Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Я. Кармана туманидаги “К.” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Х.га кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 28 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.К. бошқа бир фуқаро М.Книнг боғдорчиликка ихтисослашган 27 сотих ер майдонини фуқаро Б.З.га танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 3 400 АҚШ доллари ва 7,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.Қ.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Б. фуқаро З.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини фуқаро Ю.Н.га 8 000 АҚШ долларига уй-жой қуриш учун сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz