cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ХAVFSIZLIK 🇺🇿

Ватан, Шараф, Жасорат

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
14 132
Obunachilar
-1124 soatlar
+2147 kunlar
+62630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ДХХ: 1,4 кг олтинни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармасини жалб қилган ҳолда тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Андижон шаҳри ва Андижон туманида яшовчи, 1985, 1997 ва 2000 йилларда туғилган 4 нафар шахс “Дўстлик” чегара-божхона пости орқали мамлакатимиздан Қирғиз Республикасига занжир, тиш қолипи ҳамда лом шаклидаги тилла буюмларни – кийимлари ичига яширган ҳолда олиб чиқиб кетишга уринган вақтларида ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, улардан ашёвий далил сифатида олинган, асиллик даражаси 997 бўлган олтин буюмлар ва қотишмаларнинг жами вазни 556 гр.ни, умумий баҳоси 474 млн. 256 минг. сўмни ташкил этади. Бошқа ҳолатда эса Избоскан туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл “Маданият” чегара-божхона пости орқали Қирғиз Республикасига чиқиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган занжир ва лом кўринишидаги, умумий вазни 568 гр.ни ташкил этувчи, асиллик даражаси 992 бўлган олтин борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу тилла буюмлар ва қуймаларнинг умумий баҳоси 431 млн. 894 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, унинг шериги бўлган – Наманган туманида яшовчи, 1983 й.т. аёл ҳам асиллик даражаси 992 бўлган, соф оғирлиги 271 гр.ни ташкил қилувчи, 249 млн. 240 минг сўмлик занжир ва ностандарт қуйма тиллаларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Аниқланишича, қонунбузарлар олтиндан ясалган буюмларни Қирғиз Республикаси орқали Туркия давлатига олиб кетишни режалаштиришган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
👍 48🔥 6
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 19
ПРЕСС-РЕЛИЗ по итогам встречи руководителей спецслужб Кыргызстана, Таджикистана и Узбекистана   6 мая 2024 года в г. Фергана Республики Узбекистан состоялась встреча Заместителя Председателя Кабинета Министров – Председателя Государственного комитета национальной безопасности Кыргызской Республики К. Ташиева, Председателя Государственного комитета национальный безопасности Республики Таджикистан С. Ятимова и Председателя Службы государственной безопасности Республики Узбекистан А. Азизова. В ходе переговоров стороны в открытой и доверительной форме подробно обсудили весь комплекс проблем обеспечения региональной безопасности. Состоялся обмен мнениями по состоянию и перспективам взаимодействия по таким актуальным направлениям, как борьба с терроризмом, экстремизмом, наркотрафиком, незаконной миграцией, контрабандой и другими угрозами и вызовами трансграничного характера. Затронуты вопросы приграничного сотрудничества и в целом создания благоприятных условий для развития добрососедских отношений между государствами сторон. В ходе диалога в конструктивном ключе рассмотрены пункты повестки, касающиесяделимитации государственных границ между Кыргызской Республикой и Республикой Таджикистан, а также вопросы демаркации границ между Республикой Узбекистан и Кыргызской Республики. Участники встречи достигли договоренностей об ускорении процессовделимитации кыргызско-таджикской и демаркации узбекско-кыргызскойгосударственных границ и определили практические меры для решения данныхвопросов на основе учета взаимных интересов сторон. По итогам переговоров даны конкретные поручения членам кыргызско-таджикской Межправительственной комиссии по согласованию оставшихся участков границы, а также подготовке и подписанию соответствующего двустороннего договора.
Hammasini ko'rsatish...
👍 64🔥 14
ДХХ: Жойларда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, у туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган. Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, жорий йилнинг апрель ойида ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган. ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди. ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 56🔥 6🤔 3
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 26🔥 4
ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди. Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
👍 54🔥 3
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 23
ДХХ: Солиқ ва мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамда адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган жами 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида акциядорлик тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан Мажбурий ижро бюросининг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади. Шундан сўнг, масъулияти чекланган жамият томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди. Жиззах шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати Жиноят Кодексининг 165- ва бошқа моддалари билан айбланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ўз ҳимоясидаги судланувчига нисбатан, суд органларидаги мансабдор танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 64🔥 4
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 20🔥 6
ДХХ: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71.200 АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18.800 АҚШ долларини 141 млн. сўмга сотган вақтларида ушланди. Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9.500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12.000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, 2000 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10.500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 22.900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи, 1980 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20.000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 67