cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Urganch Miskin bobo jome' masjidi

ЎМИ Хоразм вилояти Урганч шахар "Мискин бобо" масжидининг расмий телеграм канали. Мурожатлар учун: +99891430-82-33 +99891429-36-86 https://t.me/urganch_miskin_bobo

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
981
Obunachilar
+224 soatlar
-47 kunlar
+130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
👍 3
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР - Узрсиз йўталиш; - Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш; - Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши; - Нўхот катталигида таом ейиш; - Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш; - Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш; - Қироатни рукуъда тамом қилиш; - Икки кўзни юмиб туриш; - Намоз тугамай, пешонасини артиш; - Намоз пайти либосни текислаш; - Ҳаракат қилиш; - Туфлаш; - Ечиниш; - Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш; - Керишиш; - Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш; - Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши; - Намозни имом чўзиб юбориши; - Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш; - Такбирни такрор айтиш; - Узрсиз деворга ёки устунга суяниш; - Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш; - Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш; - Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш; - Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш; - Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш; - Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш; - Бошяланг намоз ўқиш  – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир. "Ибодати исломия"дан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 👉🏻 @kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
Hammasini ko'rsatish...
#ДОЛЗАРБ ҲОЗИРГИ СИНОВЛИ КУНЛАРДА АЗИЗ МӮМИН-МУСУЛМОН АКА-УКА БИРОДАРЛАРИМИЗ УЧУН ОЯТ ВА ҲАДИСГА МУВОФИҚ ТАВСИЯЛАРИМИЗ. 1) РОББИМИЗГА ҲАҚИҚИЙ ТАВАККУЛ ҚИЛИШ. Аллоҳ таоло айтади: "Таваккал қилгувчилар фақат Унгагина таваккал қилсинлар". (Юсуф сураси, 67-оят) 2) ҲАР БИР ДАРД, БЕМОРЛИКНИНГ ШИФОСИНИ ЁЛҒИЗ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ӮЗИ БЕРИШЛИГИНИ АНГЛАШ. "Касал бӯлганимда, Унинг Ӯзи менга шифо берур" (Шуаро сураси, 80-оят) 3) АЛЛОҲ ТАОЛО ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОНДА БӮЛИШ. "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ табарока ва таоло айтади: «Мен бандамнинг гумонидаман, (яъни) бандам Мен ҳақимда қандай гумон қилса шундайдирман..." (Бухорий ва Муслим ривояти). 4) АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ РАҲМАТИДАН УМИДВОР БӮЛИШ. 5) БИЛИБ-БИЛМАЙ ҚИЛГАН ГУНОҲЛАРГА ИСТИҒФОР АЙТИШ. Бу иккиси ҳақида: "Пайғамбар алайҳиссалом ўлими яқинлашиб қолган йигитнинг олдига кириб сўрадилар: – Ўзингни қандай ҳис қиляпсан? – Аллоҳ таолодан умидворман, гуноҳларимдан қўрқяпман. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: – Бу икки хислат бир банданинг қалбида жамланса, Аллоҳ у бандага умид қилганини ато этади, қўрқаётган нарсасидан сақлайди". (Термизий ривояти). 6) БЕМОР ӮЗИНИНГ НОМИДАН БИРОР МАЗЛУМ ЁКИ БЕВА-БЕЧОРАЛАРГА ЭҲСОН ВА САДАҚАЛАР ҚИЛИШИ МАҚСАДГА МУВОФИҚДИР. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Албатта, садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ҳолатда ўлишдан асрайди».  (Имом Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва ҳасан санаган). 7) АСЛО ТУШКУНЛИККА ТУШМАСЛИК. ЧУНКИ ШАЙТОН МАНА ШУ ҲОЛАТДА ИНСОННИ БОБЛАБ ТУРЛИ ХИЛ ЁМОН ВАСВАСАЛАРГА СОЛАДИ. 8) ОТА-ОНАСИ БОРЛАР УЛАРНИНГ ДУОЛАРИНИ ОЛИШ. Зеро, ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Уч кишининг дуоси шак-шубҳасиз қабул бўлади. Мазлум, мусофир ва ото-онанинг фарзандига қилган дуоси”. (Термизий ривояти (1905). Ҳасан ҳадис) 9) ТУРЛИ ХИЛ ЁМОН ГУМОН-ӮЙЛАРДАН ЧЕТЛАНИШ. АЙНИҚСА, ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ БЕРИЛАЁТГАН ВАҲИМАЛИ ХАБАРЛАРНИ УМУМАН КӮРМАСЛИК ВА ЭШИТМАСЛИК. 10) КИШИ ӮЗИ УЧУН ДУО ҚИЛИШИ. Аллоҳ таоло айтади: "Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан" (Бақара сураси 186-оят) Валлоҳу аълам Дониёр Файз Холис Аллоҳ йӯлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Hammasini ko'rsatish...
👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Жуда гўзал дуо Эй Аллоҳ! Мусибатимни динимда, жасадимда, молимда, аҳлимда қилма! Эй Аллоҳ! Ҳасадгўйнинг менга ҳасад қилишига имкон берма! Душманимга, йиқилганимни кўриб хурсанд бўлишига имкон берма! Эй Аллоҳ! Ҳалолинг ила мени ҳаромингдан беҳожат қил ва қўрқувинг ила Сенга исён этишдан асра! Эй Аллоҳ! Ер юзи кенг бўлишига қарамасдан, менга тор бўлиб кетяпти. Ўзинг менга раҳматинг ила ёрдам бер! Амийн...🤲 ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 👉🏻 @kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
Hammasini ko'rsatish...
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Солавот айтишни унутманг, азизлар! #Kun_vazifasi: أللّٰهُمَّ صَلِّ عَلٰى سَيِّدِنا مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِ الأُمِّيِّ و عَلٰى آلِهٖ وَ صَحْبِهٖ وَ سَلِّم Allohumma solli 'alaa sayyidinaa Muhammadin ʼabdika va rosulikan nabiyyil ummiyyi va 'alaa aalihi va sohbihii va sallim. (100 marta) 🌐ЎМИ Хоразм вилояти Урганч шахар "Мискин бобо"  масжидининг расмий телеграм канали. Мурожатлар учун: +99891430-82-33 +99891429-36-86 https://t.me/urganch_miskin_bobo
Hammasini ko'rsatish...
animation.gif.mp40.53 KB
00:01
Video unavailableShow in Telegram
#ҳайрли_тун #хилқат. Атрофга тун ўз сепини ёйди... Кимдир ҳориб, кимдир толиб, ким қувониб, ким- ўз ҳасратида ёниб, бошқаси бахтидан қониб- қадаридаги ушбу кунига якунини ясади... Дўстим, кўзларингиз айни чоғда шифтга қадалмаган бўлса, мусофир дард- Сизга аталмаган бўлса, ҳасталигу-басталик қаддингизни эгиб, ширин жонингизу суягингизга тегиб- сизни бу туннинг бедори этмаган, машаққат қўлингиздан тутмаган бўлса- шунисига ҳурсандмиз! Тундан ўтиб- тонгга етилади, ғамдан кечиб- саодат соҳилига чиқилади, тиканини кўрсатган тақдир- бир куни гулини ҳам кўрсатади! Ноумид шайтон! Биз эса то жон томиримиз узилгунча умид қиладиган, Аллоҳдан нажот кутадиган бандалармиз... Ўзи тутган неъматларга ҳамиша шукрда бўлайлик! Шу неъматлар ичра ҳар ким соғ ва омон, нажотида яшасин! Ҳайрли ва осуда, таҳажжуд нури ёритган амали бардавом саодатли тун тилаймиз! @Suralar_Duolar 👈🏻 ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 📚«НАМОЗНИ ЎРГАНИШ»  каналига уланиш учун линкни босинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFEignU4HsTza6rH2A
Hammasini ko'rsatish...
animation.gif.mp40.29 KB
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Қуръоннинг ҳикматлари 1. Ўқиганга қиёмат куни шафоатчи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни соҳибига шафоатчи бўлиб келади», дедилар. Имом Муслим Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. 2. Ҳасталикларга шифо бўлади. «Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди». (Юнус сураси, 57-оят) «У (Қуръон) иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир...». (Фуссилат сураси, 44-оят) ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ👈 •••••••••••••••••••••••••••••••••••••••• 👉Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋 👈
Hammasini ko'rsatish...
284932847_132477639396804_3028089492041806390_n.mp43.96 MB
328-Адашадилар ва адаштирадилар #Кун_ҳадиси Нотиқ: Азиза Жалолиддинова Тайёрловчи: Иброҳим Муҳаммадёр «Олтин силсила»дан Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Адашадилар ва адаштирадилар.mp31.49 MB
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Истиғфор айтишни унутманг!!! 🌙1. "АСТАҒФИРУЛЛОҲ!" Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман. 🌙2. "АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ!" Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан. 🌙3. "АЛЛОҲУММАҒФИРЛИ ВА ТУБ АЛАЙЯ ИННАКА АНТАТ-ТАВВААБУР-РОҲИЙ!" Маъноси: Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан. 🌙4." АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ АЪЗИЙМ, АЛЛАЗИЙ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ!" Маъноси: Аъзийм Зот бўлган Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Ул Зотки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва Унинг Ўзи Ҳайй ва Қаййумдир, Унга тавба қиламан. Истиғфор айтишнинг сони маълум адад билан чекланмаган. Қанча кўп айтсангиз, шунча яхшилик кўраверасиз, ин шаа Аллоҳ! 🌐ЎМИ Хоразм вилояти Урганч шахар "Мискин бобо"  масжидининг расмий телеграм канали. Мурожатлар учун: +99891430-82-33 +99891429-36-86 https://t.me/urganch_miskin_bobo
Hammasini ko'rsatish...
782edf9c88345864c17e0.mp44.19 KB
Масала: Бир неча киши шерик бўлиб, қурбонлик қилинаётган суратда судхўр ва шу каби ҳаромдан мол топгувчиларни шерик қилинса, ҳеч бир кишининг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Лекин улар бирортасидан ҳалол пул олиб шерик бўлсалар, жоиз бўлади. Шунингдек, шериклардан бирортаси гўшт арзон тушиши мақсадида шерик бўлса, бирортасини ҳам қурбонлиги жоиз бўлмайди (91). Масала: Ҳозирги кунда жуда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўлик моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўлик молларга уламоларимиз уч сидра кийимдан ортиқчасини ҳам ҳисобга олганлар. Ундан ташқари уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирлар нархи 85 г тилло 612 г кумушнинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади (96). Масала: Кўпчилик бўлиб қурбонлик қилинаётган суратда шериклардан бири ўтган йилни қазосини ният қилса, шерикларнинг қурбонлиги адо бўлади. Лекин, қазони ният қилган кишининг қурбонлиги нафл бўлиб, қазо қурбонлик ўрнига ўтмайди ва жониворни гўштини ҳаммасини садақа қилиб юбориш вожиб бўлади. Қазо қурбонлик эвазига бошқа қурбонлик қилиши вожиб бўлади (133). Масала: Нисобга эга бўлган киши маҳбус бўлса, зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Хоҳ ётган жойида бўлсин ёки ташқарида бўлсин. Ташқарида бўлган суратда ўзидан бошқасини вакил ёки ноиб қилади (133). Масала: Агар маҳбус ўз юртидан ташқарида сафар масофасича узоқликда бўлса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлмайди (133). Масала: Нисобга эга бўлган киши қурбонлик кунлари қурбонлик қилишдан аввал вафот топса, зиммасидан қурбонлик соқит бўлади ва меросхўрлар мулкига жонлиқ ўтиб кетади. Агар меросхўрлар ичида балоғатга етмаган болалар бўлмаса ва оталари номидан фарзандларқурбонлик қилишга ижозат беришса, оталари номидан қурбонлик дуруст бўлади. Агар меросхўрлар ичида балоғатга етмаган бола бўлса, унинг ижозати эътиборга олинмайди ва ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди(98). Масала: Нисобга эга бўлган киши қурбонлик қилишидан олдин ва қурбонлик вақти чиқишидан олдин фақирга айланиб қолса, зиммасидан қурбонлик соқит бўлади(99). Масала: Қурбонлик қилиш фақат закот берувчиларнинг зиммасига эмас, балки садақаи фитр вожиб бўлган кишиларга ҳам вожибдир (99). Масала: Нисобдан деб ҳисобланмайдиган нарсалар ҳожати аслиялар деб номланади. Улар: еб ичадиган, уч сидра киядиган кийим, яшаш жойи, хунармандларнинг асбоб-анжомлари, миниб турган улови, фабрика-заводларнинг станоклари кабилардир. Улардан ташқарисининг қиймати ҳисобланиб, нисобга етса, қурбонлик вожиб бўлади (100). Масала: Шериклардан баъзиси қурбонликни ва яна баъзиси ақиқани ният қилиши жоиздир (102). Масала: Аксарият кишилар вафот этувчилар томонидан қурбонлик қилаётганларида фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деб ҳайт намоздан аввал ёки арафа куни жонлиқни сўйиб қўядилар. Бу суратда сўйилган ҳайвон қурбонлик ўрнига ўтмайди (105). Масала: Нисобга эга бўлмаган киши қурбонлик қилганидан кейин қурбонлик кунлари чиқиб кетишидан аввал бой бўлиб қолса, яна бошқа қурбонлик қилиши вожиб бўлади (107). Масала: Нисоб эгаси бўлмаган киши қурбонлик қилиш ниятида ҳайвон сотиб олса, уни қурбонлик қилиши вожибдир. Лекин, қурбонлик қилишдан аввал жонивор йўқолиб ёки вафот этиб қолса, вожиб зиммасидан соқит бўлади. Ўрнига бошқа олиб қурбонлик қилиши вожиб эмас. Йўқолган жонивор кейинчалик топилиб қолса, қурбонлик қилиши зиммасига вожиб бўлади. Масала: Қурбонлик оқил, болиғ, муқим, закот ёки мулкида ҳожати аслийсидан ортиқча 85 г тилла ёки (612) 595 г кумуш қиймати баробарида нарсаси бор кишиларга вожиб бўлади. Ҳожати аслийдан ташқариларга яшаб турган ҳовлисидан ташқари ҳовлилар, пулни банд қилиш учун сотиб олинган уйлар, уловлар, тижорат моллари, астатка таврлар барчаси кириб кетади. Шунингдек, нисобга эга бўлганига бир йил тўлиши ҳам шарт эмас. 🌐Биз билан бирга бўлинг ✅https://t.me/SHahobiddinbobo
Hammasini ko'rsatish...