cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 479
Obunachilar
+524 soatlar
-97 kunlar
-13330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

БУВИ ДОДАЛАРНИНГ БОРИ ЯХШИДА Буви, додаларнинг бори яхшида. Улар уйларимиз файзи, нақшида. Доим дуо қилган, ширин гапирган. "Той болам", "Ой қизим" дея чақирган. Бугунги шеър улар учун бахшида. Буви, додаларнинг бори яхшида. Тиззасида ўтириб овқат егансиз. Қанча қоғозига чизиб қўйгансиз. Кўп марта билмасдан " чоптириб" қўйиб. Таҳоратларини бузиб қўйгансиз. Шунда ҳам сийлаган бериб новвот, қанд. Буви, додаларнинг борлиги - омад. Синган кўзойнаклар...эхее, бехисоб. Бўялган ҳужжатлар, йиртилган китоб Майли, майли дебон чорасин топган. Китоб излаб яна бозорга чопган. Кўзойнагу китоб бўлар яна тахт. Бувилар, додалар борлиги бу- бахт. Мактаб, боғча элтар- ҳайдовчи улар. Оналар уришса оқловчи улар. Доим ёнингизда- тансоқчингиздир. Қўлда қуроли йўқ қўриқчингиздир. Таомлар беришар бирам хушмаза. Буви, додаларнинг борлиги - маза. Бувилар сочингиз ўриб қўяди. "Хвостик" қилиб ёйиб юрмайсиз уни. Додалар бирга нарсалар ясар. Хуллас сиз биландир улар ҳар куни. Улар моҳир уста, устоз, сартарош. Бувилар, додалар мисоли Қуёш. Дарсингиз қилдирар- устоз беминнат. Билганин ўргатар қилиб кўп меҳнат. Кўп саволлар сўранг, жавоблар олинг. Тажрибасидан фойдаланиб қолинг. Хато қилсангиз дер :" Ёш, ҳали ғўрда". Буви, додаларнинг борлиги - зўрда. Мактабдан қайтсангиз тайёр ош- овқат. Чойингиз дамланган, ҳамма нарса тахт. Ишлаган келинлар жони роҳатда. Хотиржам ишига борар албатта. Қадрига етинглар, айтинглар " Раҳмат". Бувилар, додалар борлиги- давлат. Уйнинг қулф- калити, қоровулидир. Таом тайёрловчи баковулидир. Нафақа олганда бўлади байрам. Чунки уч- тўрт сўм берар сизга ҳам. Доим барака бор улар бор жойда. Бувилар, додалар борлиги - фойда. Болалигингизда аравачада. Роса айлантирган сизни кўчада. Кейин музейларга олиб боради. Эринмай турли спортга беради. Олиб борар боғлар, тоғу тошгача. Бувилар, додалар бори бошқача. Гар касал бўлсангиз куйиб пишади. Туркана дорилар излаб топади. Сиз билан баробар дард тортар улар. Ёғлаб, тузлаб, уколсиз тузатар улар. Ҳар нарсага топар чораю даво. Буви, додаларнинг борлиги- аъло. Уларни ардоқланг, азиз болалар. Сиз улар бағридаги гулу лолалар. Кейин топа олмай юрмангиз йиғлаб. Ҳозир қадрин билинг асраб, авайлаб. Мастурахон ёзди, қилиб кўп фикр. Буви, додаларнинг борига шукр. https://t.me/Masturahojionasherlari
Hammasini ko'rsatish...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 11👏 5
#Диққат 💥 Бугун 29 май Халқаро бобо ва бувилар куни! Бобо ва бувиларимизни байрам билан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва барча яхшиликларни тилаймиз! Сизнинг ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва болаларингиз ва набираларингизга берган донолигингиз учун раҳмат.
Hammasini ko'rsatish...
Ассалому алайкум Қадрдоним. Омонмисиз? Тану жонингиз соғми? Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин. .  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  чоршанба  кунингиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!
Hammasini ko'rsatish...
СОҒ БЎЛИНГ АЁЛЛАР! 🌺☘️🌸 Куни кеча кўйлагим сиғмай қолиб, Ойнада ўзимнинг аксимни кўрдим. "Вой ўлай, бирам уялиб кетдим, Қачон шундай семириб улгурдим?" Унча кўп емайман, бари меъёрда, Бир кунда атиги уч махал таом. Бир эслаб кўрайчи еганларимни, Зора ортиқча вазн сабабин топсам. Нонуштага ёғли қатлама, ширчой, Баъзида холвайтар, нон тўғраб қаймоқ. Колбаса ва ёки уч, тўрт сосиска, Булар бўлмаганда мазали қуймоқ. Соат ўн бирларда бир чашка кофе, Ёнида ширинлик билан зўр кетар. Тушликка макарон, нонпалов ёки Аллоҳ насиб қилган бир таом бўлар. Келиним дер: "Ойижон, сомса қилгандим" Ғизиллаб келибди толмачой вақти. "Ичига чарвилар солгандим, олинг" Еб олдим, мазаси оғзимга ёқди. Кечга хоним, палов ва ёки манти, Бир қуюқ таомда, ёнида салат. Кечқурунга бақувват ейиш керакда, Нимагадир бизда шунақа одат. Майонессиз салатга хушим йўқ сира, Майонез беради салатга маза. "Винегрет", "грекча"... Шу ҳам салатми? "Мимоза", "Оливье"… Бирам хушмаза. Овқатни нон билан ейиш одатим, Орада қандли чой ва Гулзор патир. Лаваш ва гамбургер, баъзида тортлар, Лекин ёқтирганим - оширма хамир. Ҳафтада икки, уч меҳмондорчилик, Эл қатори ейман уч, тўрт хил таом. Менинг таомномам бор йўғи шудир, Ортиқча хеч нарса емайман. Тамом. Айтганча, дугонам сув ичгин деди, Кўпайтирдим "Пепси", "Кола", "Динай"ни, Морс ва "Фанта" ёнига "Кавсар"ни қўшдим, Ёқтирмайман газсиз сув ҳамда кўк чойни. Ўғлим олиб берган югуриш йўлаги Савлат тўкиб турар уйнинг тўрида. Диванда ёнбошлаб қараб ётаман, "Қурмағур, ўзи ҳам жуда зўрида". Қизил гантели бор, айлана диски, Кўпгина машқлар қилса бўлади. "Ҳой келин, устини яхшилаб ўранг! Палон пуллик нарса, чанг, панг қўнади". Олиб келган устага дедим - "Хой болам, Кафолат муддатин билайин, айтгил. Дер: "Хола, русларга уч ой кафолат, Сизга роппа расо бу муддат - бир йил. Чунки улар тинмай шуғулланади, Сизларчи, югурмай олиб қўясиз. Биламан, баъзида иш бериб қолар: Устига кийимлар илиб қўясиз". Қисқаси вазним ҳам ошиб кетибди, Юз кило - бир центнер бўлиб қолибман. Букчайиб, энкайиб ва чўлоқланиб, Қари нусха уриб, сўлиб қолибман. Хатто пайпоғимни кия олмайман, Бир қадам ортиқча юрсам нафасим- Сиқар, юрак дук - дук уриб кетади, Изладим, бормикан бунинг чораси? Бир парҳез қилгандим, фойда кўрмадим, Мурожаат қилдим ҳар хил услубга. Барака топгур келин бошлади, "Тўғри овқатланиш" деган клубга. Бир яхши аёллар қучоғин очиб, Эски қадрдондай қарши олишди. Маслаҳатлар бериб, дастурлар тузиб, Мени хам бинойидек йўлга солишди. Ўргатишди сув ичиш тартибини, "Кола", "Фанта" чиқди энди чиппакка. Таомномам буткул ўзгариб кетди, Ўтган кунлар айландилар чўпчакка. Мева, сабзавотлар билан дўст бўлдим, Улар кони фойда, витаминга бой. Сув ювди танамни, бошидан оёқ, Юзим тиниқлашди, очилди чирой. Энди ақлим кирди, тез - тез, оз - оздан, Фойдали таомлар, салатлар ейман. Таним соғ, ўзимчи, бир енгиллашиб, Нақ йигирма ёшга ёшардим дейман. "Қарини овқат асрар", "Бўш қоп тик турмас", Деб, еган эканман нафсни қўйвориб. Жиловин тортгандим, измимга тушди, Нақ қўйдайин ювошгина бўлволиб. Югуриш йўлаги тиним билмайди, Қор, ёмғирли кунда жоннинг рохати. Ҳаво яхши бўлса сайрга чиқаман, Беш минг қадам юриш энди одатим. "Сиҳат тиласанг гар - кам егин"- дея, Ибн Сино бериб кетган зўр сабоқ. Амал қилгандим, мана ўзимни эплаб, Ҳозирда бемалол кияман пайпоқ. Гап бир пайпоқдамас, бутун вужудим, Амримга бўйсинди, эмас нафсга қул. Ғолибман нафсимга қарши жиходда, Тўрт мучам соғ - кўз, қулоқ, оёқ ҳамда қўл. Қариганда суйган фарзандига ҳам, Ҳеч кимни қилиб қўймасин қарам. Ўзимизга ўзимиз хизмат қилайлик, Вақтни бой бериб, сўнг қилмасин алам! Соғ бўлсанг ҳаммага ёқасан, аёл! Озгина ўзингга ажратгин сен вақт! Ёнингда жуфтинг, атрофда фарзанд. Ва танинг соппа - соғ. Мана шудир - бахт! Соғликка қарашнинг эрта - кечи йўқ, Душанбадан ҳаракатни бошлаймиз. Мастурахон бош бўлиб, жамоа тузиб, Бир ойда ўн кило вазн ташлаймиз. Аёллар! Соғ бўлинг! Уйга безаксиз! Жамиятга, оилага соғлом кераксиз! https://t.me/Masturahojionasherlari
Hammasini ko'rsatish...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 21 2
Аёллар учун байрам қачон? Хонадони тинч, рўзғори бут, барча яхши кўрган инсонлари соғ- саломат бўлса катта байрам. Ва яна қўлида пул бўлса, шу пулларни бериб турадиган Султонлари, Беклари, Тўралари бўлса катта байрам. Оилангизда ҳар куни байрам бўлсин! Оилангиз тинч, кўнглингиз хотиржам, танингиз соғ бўлсин, Қадрдоним!
Hammasini ko'rsatish...
👍 10
Қадрдоним! Омонмисиз? Тану жонингиз соғми? Бағрингиздаги суйган инсонларингиз саломатми? Саломатлигингизни асраш ўз қўлимизда, азизам. Танимиз соғ бўлса жуфтимиз корига яраймиз, болаларга бош бўламиз.
Hammasini ko'rsatish...
❗️28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни экан Аёлингиз соғлом ва тетик бўлишини хоҳласангиз, унга кўп-кўп пул беринг, ҳурматли эркаклар! Байрам муборак, аёллар!
Hammasini ko'rsatish...