cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

JO'RA OLMON MASJIDI | Расмий канал

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Жўра Олмон» жомеъ масжиди расмий телеграм канали! Имом Хатиб: Рустамжон Домла Имом: Абдуллох Домла Имом: Мухаммад Расул домла

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
380
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-37 kunlar
-930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ❗️Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди Рўйхатга жами 34 та компания киритилган. Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензияга эга туроператорлар рўйхати – бу ерда. Канал манзили 👉@OPER_UZ
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бир ойлик тақвим. ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ ( Ноябр Декабрь) Марғилон ва атроф туманлар учун. Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi   Obuna boʻlish ⤵️   ➡️✅@MARGILONZIYOSI ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бир ойлик тақвим. РАБИУС СОНИЙ ОЙИ ( Октябр Ноябр ) Марғилон ва атроф туманлар учун. Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi   Obuna boʻlish ⤵️   ➡️✅@MARGILONZIYOSI ⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
Hammasini ko'rsatish...
#Инфографика #Рабиул_аввал #10_амал Рабиул аввал ойида бажариладиган 10 амал Рабиул аввал ойи мусулмонлар тақвимидаги энг муҳим ойлардан бири ҳисобланади, чунки айнан шу муборак ойда Аллоҳнинг охирги элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлар. Бу ойда ҳақиқий имонли киши Аллоҳдан янада кўпроқ ажру мукофот олишни ният қилиб, ибодат қилишга интилади. Юқоридаги рўйхатда келган амалларга Аллоҳнинг ёрдами билан Рабиул аввал ойида ҳам, ундан кейинги ойларда ҳам амал қилсак Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўрган бандалардан бўламиз, инша Аллоҳ: @muhaddisuz Диний-маърифий канал
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Eslatma! Bugun soat 11:40 da Jo'ra Olmon masjidida Mavlidush- sharif o'qiladi. ♻️Do'stlarga ham ulashing: @joraolmon_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#МАВЛИД #РОБИЪУЛ_АВВАЛ_ОЙИ Мавлиди набавийнинг улуғлигини қаранг! Мавлидга мувофиқ бўлган ҳам, мухолиф бўлган ҳам у зотнинг муборак номларини тилга олишда шерик бўладилар. Мувофиқ киши хурсандчилик ва мамнуният ила кутиб олса, мухолиф инкор ва қайсарлик ила қарши олади. Шоядки, бу Аллоҳ таолонинг «Сизнинг зикрингизни баланд қилиб қўйдик» оятининг тажаллийсидир. Ҳидоят байроғига, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига салавот ва салом бўлсин! Шайх Ҳабиб Алий Жифрий ҳафизаҳуллоҳ 📢 Дўстларингизга ҳам улашинг: 🌐 Бизнинг канал
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#биласизми Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 7 та фарзандлари бўлган. Улардан 3 таси ўғил, 4 таси қиз. Ўғиллари: Қосим (Набий алайҳиссаломнинг катта фарзандлари бўлиб, Пайғамбаримиз унинг исми билан Абул Қосим деб куняланганлар. Қосим 2 ёшида вафот этган.) Абдуллоҳ (У Тоййиб, Тоҳир деб ҳам лақабланган.) Иброҳим (Набий алайҳиссаломнинг барча фарзандлари Ҳадича онамиздан туғилган. Фақат Иброҳимгина Мория исмли жорияларидан дунёга келган. Мадинада ҳижратнинг 10 йили 17 ёки 18 ойлигида вафот этган.) Қизлари: Зайнаб Фотима Руқайя Умму Кулсум Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларининг туғилиш тартиби қуйидагича: 1. Қосим 2. Зайнаб 3. Руқайя 4. Фотима 5. Умму Кулсум 6. Абдуллоҳ 7. Иброҳим Абдуллоҳ ва Иброҳим нубувватдан кейин, бошқа фарзандлари эса нубувватдан олдин туғилган. Набий алайҳиссаломнинг барча фарзандлари ўзларидан аввал вафот этган. Фақат Фотима онамизгина оталаридан 6 ойдан сўнг оламдан ўтганлар. 📲Яқинларга ҳам улашинг 🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️ @joraolmon_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
#Раббиул_аввал_ойи #Мавлид_ойи Рабиул аввал ойини қандай ўтказишимиз керак? Рабиул аввал – Аллоҳ таоло инсониятга ислом динини мукаммал кўринишда нозил қилган сўнгги Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган муқаддас ойдир. Муҳтарам Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 571 йилнинг Рабиул аввал ойи, ўн биринчидан ўн иккинчига ўтар кечада, аксарият манбаларда ўн иккинчи куни душанба субҳида таваллуд топганлар. Давоми: https://telegra.ph/Rabiul-avval-ojini-%D2%9Bandaj-%D1%9Etkazishimiz-kerak-09-15 @muhaddisuz — Диний-маърифий канал
Hammasini ko'rsatish...
👍 1 1
МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ? Аллоҳга ҳамду санолар, Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин! Ҳар йили мавлид ойи кириши билан мавлид ҳақидаги хилофлар қайта қўзғалади. Ҳар ким ўз далилини келтириб, бошқани танқид қилади ва охир оқибат икки тараф ҳам ўз фикрида қолади. Бундай тортишувдан кимга фойда, биров ўйламайди. Аслида бундай хилофли масалада ҳар ким ўзи қониққан далилга кўра амал қилиб, бошқага тош отмаслиги керак. Биз ҳам юртимиз уламоларининг қадимдан танлаган сўзларини тутиб, ўз шароитимиздан келиб чиққан ҳолда, мавлидни бугунги куннинг руҳида, ҳозиримиз ва келажагимиз учун манфаатли суратда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Унамаганлар ўзлари билади. Бугунги кунда мусулмон ўртасида турли хил байрамларни кенг миқёсда нишонлаш оммавий урфга айлангани ва бу байрамлар кўпчиликнинг, хусусан ёшларнинг хотирасида, қалбларида чуқур из қолдираётгани сир эмас. Бундай вазиятда мусулмонлар ёш авлодга исломий тушунча ва анъаналарни сингдира билишлари лозим. Фурсатни ғанимат билиб, керакли воситаларни ишга солишлари даркор. Ана шундай муҳим омил ва анъаналардан бири бу – мавлид ойи ва кунини ўзига хос суратда ўтказишдир. Хўш, бугун биз мавлид ойини қандай ўтказишимиз керак? Бу ойдан унумли фойдаланиш учун нималарга эътибор беришимиз даркор? Бунинг учун қуйидагиларни қилиш лозим: 1. Рабиул аввал ойини сийратни ўрганиш мавсуми қилиб олиш режасини тузиш ва бунда ҳар ким ўз ҳолати, шароити ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиши керак. 2. Бирорта сийрат китобини танлаб, бир ойга тақсимлаб, шу ой ичида уни якунлаш. Масалан: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 19‑жузи ‒ «Оламларга раҳмат Пайғамбар», «Тарихи Муҳаммадий», «Ар-Раҳиқ ал‑Махтум», «Сарвари олам», «Нурул‑яқин», «Нурул‑басар», «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» ва бошқалар. 3. Аҳли оилага мавлид ойи охир замон Пайғамбари, ҳабибимиз, дунёда етакчимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган ой эканини, у зот шу ойнинг 9 ёки 12 куни душанбасида дунёга келганларини эслатиш. 4. Ушбу ой кириш билан фарзанд набираларни дастурхон атрофига йиғиб, уларга бу ойнинг аҳамиятини тушунтириш. Эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам аҳли оилага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан қисқача суҳбат қилиб бериш. Бунда у зотнинг хулқларини, олийжанобликларини ёритиб бериш керак. Бунинг учун юқорида эслаб ўтилган адабиётлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 5. Болаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажон бўлганларини, саҳобалари ичида кичик ёшдаги, ўсмир ёшдаги кишилар кўп бўлганини, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ҳар бирини алоҳида севиб, эҳтиром қилганларини мисоллар билан айтиш. Қиз жувонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга кўрсатган эҳтиромларидан сўзлаб бериш. 6. Хонадонни оила даврасида шу ойнинг бирор кунини, масалан, 8, 9 ёки 12 куни оилавий мавлид йиғини уюштириш ва ушбу кунни ўзгача бир кўтаринки руҳда, шодиёналикда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш. 7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудлари хурсандчилиги, у зотнинг таваллуд кунлари болаларнинг зеҳнида яхшироқ ўрнашиши учун шу кунда болалар учун совғалар ташкил қилиш, уларнинг қалбларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ўйғотишга хизмат қиладиган ишларни амалга оширишни унутмаслик керак. Совғаларни уларга топширишда «Бу сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туҳфаларидир, суюнчиларидир», деб таъкидлаш ҳам фойдадан холи эмас. 8. Имкони борлар ушбу ойда мавлид йиғинлари уюштириб, маросимни рисоладагидек ўтказишса, хайрли иш бўлади, ин шаа Аллоҳ. Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид #Мавлид @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
01:22
Video unavailableShow in Telegram
#Мухим_мавзу 🎤 Махмуд Усмон
Hammasini ko'rsatish...
E14D7AB156C3AA8C83A8BDF7C421FC86_video_dashinit.mp47.28 MB
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.