cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ESHONBUVA JOME MASJIDI

@ ESHONBUVA JOME MASJIDI

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
202
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
+17 kunlar
-430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ 🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган. 📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди. 🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз. #tayinlov Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
Пайғамбарни соғинганлар Юрак куйиб кетди, дўстим, соғинчлардан, Мушк-анбарни соғинганлар йиғласинлар. Кечиб дунё, ҳою ҳавас, ташвишлардан, Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Салавоту саломлардан туғлар қилиб, Сўқир қолган юракларни тиғласинлар. Чиқиб кетсин саҳроларга бошлар олиб, Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Юрагимда тузалмаган бир дардим бор, Шул ярамга малҳам қўйиб боғласинлар. Бир соғинчки, бу дамларда қилди хумор, Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Тонг уйғонсам, шамолларга гул тутқазгум, Мендан салом Расулимга йўлласинлар. Олисларда унга муштоқ Муҳаммадман, Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Юзларидан нур таралган нуржаҳоним, Отам, онам сизга фидо, жисму жоним, Салавотдан ҳеч толмасин бу забоним, Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Ё Аллоҳим, насиб айла бизга дийдор, Ҳеч йўқ кириб тушларимга, йўқласинлар. Қиёматда шафоатдан умиди бор — Пайғамбарни соғинганлар йиғласинлар. Муҳаммадали ҒАФФОРОВ, Яккабоғ тумани "Ҳидоят" журналидан https://t.me/hamd_masjidi
Hammasini ko'rsatish...
ХАМД жоме масжиди

Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot Инстаграм саҳифамиз:

https://www.instagram.com/hamd_masjidi/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани "ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали @hamd_masjidi

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. https://t.me/abdullohibnabbos1
Hammasini ko'rsatish...