Barqaror rivojlanish markazi NNT
Kanalga Telegram’da o‘tish
Markaz mamlakatning barqaror ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy rivojlanish jarayonlarini kompleks o‘rganadi, tahlil qiladi va tegishli takliflar ishlab chiqadi.
Ko'proq ko'rsatish531
Obunachilar
-124 soatlar
-67 kunlar
-1430 kunlar
Postlar arxiv
Глобал тинчлик индекси (2026): Ўзбекистон Марказий Осиёда пешқадам!
🔐 Халқаро Иқтисодиёт ва тинчлик институти дунёнинг 163 та давлати бўйича янги ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 37-ўринни эгаллаб, минтақада энг хавфсиз мамлакат сифатида қайд этилди.
Марказий Осиёдаги кўрсаткичлар:
🇺🇿Ўзбекистон — 37-ўрин
🇰🇿Қозоғистон — 44-ўрин
🇹🇯Тожикистон — 47-ўрин
🇰🇬Қирғизистон — 61-ўрин
🇹🇲Туркманистон — 66-ўрин
🇦🇫Афғонистон — 157-ўрин
Хавотирли тенденция: Дунёда тинчлик даражаси индекс тузила бошланганидан (2007 йилдан) буён энг паст нуқтага тушди. Давлатларнинг 73 фоизида вазият ёмонлашган. Фақатгина 2025 йилнинг ўзида қуролли тўқнашувлар туфайли 181 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.Бизни кузатишда давом этинг! 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+3
🟦🟦🟦 МАМЛАКАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
👥 2026 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида маҳалла тизимининг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва давлат бошқарувини халқ манфаатларига янада яқинлаштириш жараёнида маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, маҳалла бугунги кунда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳамда давлат дастурлари ва ташаббуслари ижросини таъминлашда муҳим ва таъсирчан механизм сифатида фаолият кўрсатмоқда. Семинар давомида “маҳалла еттилиги” тизимининг амалиётга жорий этилиши аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва тезкор ҳал этиш, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу тизим ҳудудлардаги долзарб масалаларни аниқлаш ва уларга манзилли ечимлар ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтиргани қайд этилди. Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилингани маҳалла институтининг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, унинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга қаратилган муҳим стратегик қадам сифатида баҳоланди. Семинар якунида маҳаллаларнинг аҳоли фаровонлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳудудларни барқарор ривожлантиришдаги ролини янада ошириш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.Бизни кузатишда давом этинг! 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+5
МАҲАЛЛА — БАРҚАРОР ЭНЕРГИЯ ВА ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ
📌 2026 йил 19 июнь куни Юқоричирчиқ туманида туман ҳокимлиги, Барқарор ривожланиш маркази Тошкент вилояти бўлинмаси ҳамда Маҳалла уюшмаси ҳамкорлигида «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда маҳаллий ҳокимлик ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Барқарор ривожланиш мақсадларининг 🇺🇳 #БРМ7 Барқарор ва ишончли энергия ҳамда 🇺🇳 #БРМ9 Индустриализация, инновация ва инфратузилма доирасида туманда мавжуд муаммолар ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Давра суҳбати давомида аҳоли ва ишлаб чиқаришни тоза ҳамда арзон энергия билан таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалаларига урғу берилди. Шунингдек, замонавий транспорт, алоқа ва рақамли инфратузилмани яратиш, саноатни модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. 📝 Тадбир якунида туман инфратузилмасини яхшилаш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди.Бизни кузатишда давом этинг! 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
ЭРТА НИКОҲ: ИНСОН КАПИТАЛИ ВА ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛ
📃Бугунги глобал рақобат шароитида давлатларнинг тараққиёт даражаси табиий бойликлар ёки саноат қуввати билан эмас, аввало инсон капитали сифати билан баҳоланмоқда. Жаҳон банкининг 2023 йилги ҳисоботида таъкидланганидек, мамлакат иқтисодий рақобатбардошлигининг асосий омили аҳолининг билим даражаси, касбий кўникмалари ва соғлиғи ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, инсон капиталига киритилган инвестициялар иқтисодий ўсишга аксарият ҳолларда йирик инфратузилма лойиҳаларига қараганда кўпроқ таъсир кўрсатади.
🔗 БАТАФСИЛ: @brmnntuz
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
ЭРТА НИКОҲ: ИНСОН КАПИТАЛИ ВА ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛ
📃Бугунги глобал рақобат шароитида давлатларнинг тараққиёт даражаси табиий бойликлар ёки саноат қуввати билан эмас, аввало инсон капитали сифати билан баҳоланмоқда. Жаҳон банкининг 2023 йилги ҳисоботида таъкидланганидек, мамлакат иқтисодий рақобатбардошлигининг асосий омили аҳолининг билим даражаси, касбий кўникмалари ва соғлиғи ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, инсон капиталига киритилган инвестициялар иқтисодий ўсишга аксарият ҳолларда йирик инфратузилма лойиҳаларига қараганда кўпроқ таъсир кўрсатади.
🔗 БАТАФСИЛ: brmnnt.uz
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
ЭРТА НИКОҲ: ИНСОН КАПИТАЛИ ВА ЖАМИЯТ КЕЛАЖАГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛ
📃Бугунги глобал рақобат шароитида давлатларнинг тараққиёт даражаси табиий бойликлар ёки саноат қуввати билан эмас, аввало инсон капитали сифати билан баҳоланмоқда. Жаҳон банкининг 2023 йилги ҳисоботида таъкидланганидек, мамлакат иқтисодий рақобатбардошлигининг асосий омили аҳолининг билим даражаси, касбий кўникмалари ва соғлиғи ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, инсон капиталига киритилган инвестициялар иқтисодий ўсишга аксарият ҳолларда йирик инфратузилма лойиҳаларига қараганда кўпроқ таъсир кўрсатади.
🔗 БАТАФСИЛ: brmnnt.uz
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+1
МАҲАЛЛА — БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ
🏷️ 2026 йил 17 июнь куни Бекобод туманида туман ҳокимлиги, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Маҳалла уюшмаси ҳамкорлигида «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, соҳавий мутахассислар ва маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирок этди.
📖 Тадбирда маҳалла институтининг аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ўрни муҳокама қилинди. Шунингдек, ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, чиқиндилар ҳажмини қисқартириш ва масъулиятли истеъмол маданиятини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Эшитув давомида истеъмол товарлари ва дори-дармонлар сифати ҳамда нархлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, маҳалла институти аҳоли билан манзилли ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва давлат дастурлари ижросини таъминлашда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Тадбир якунида маҳаллаларнинг жамоатчилик назорати ва ҳудудларни барқарор ривожлантиришдаги ролини янада кучайтириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.Бизни кузатишда давом этинг! 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+1
Маҳалла – барқарор ривожланиш ва масъулиятли истеъмол мезони
Глобал Барқарор ривожланиш мақсадларига 🇺🇳 #БРМ эришишда халқаро тажриба энг қуйи бўғин – маҳаллий жамоалар фаоллигига таянади. Ўзбекистонда ҳам миллий БРМ вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда маҳалла институти асосий кучга айланмоқда.
🟢2026 йил 17 июнь куни Барқарор ривожланиш маркази Тошкент вилояти бўлими, Бекобод тумани ҳокимияти ҳамда Маҳалла уюшмаси ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди. У «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йилида» шиори остида ўтказилиб, унда тумандаги 51 та маҳалла раислари ва соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
📃 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/753
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺YoutubeЧўлланишга қарши кураш — барқарор тараққиёт шарти
🇺🇳
17 июнь — Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни ер деградацияси, яйловлар ва сув ресурсларига муносабатни қайта кўриб чиқиш зарурлигини эслатади
🇺🇳 Марказий Осиё шароитида ер деградацияси, чўлланиш ва қурғоқчилик фақат экологик муаммо эмас. Бу жараёнлар сув тақчиллиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлиги, 🇺🇳 озиқ-овқат хавфсизлиги, аҳоли даромадлари ва ҳудудий барқарорликка бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис Ўзбекистонда ер, сув, яйлов ва иқлим масалаларини ягона барқарор ривожланиш занжири сифатида бошқариш, Оролбўйи тажрибаси, “Яшил макон” ташаббуси, сув тежовчи технологиялар ва халқаро ҳамкорликни ўзаро боғлаган ҳолда амалий натижага йўналтириш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.
⚡️ БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/752
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube+5
🗓️ 2026 йил 15 май куни Хоразм вилояти малака ошириш институтида маҳаллий фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “Янги Ўзбекистон шароитида ҳудудлар иқтисодий барқарорлигини таъминлаш тенденциялари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда қуйидаги илмий маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди: 🔹И.Маткаримов (курслар раҳбари) — Ўзбекистон Республикасида иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг минтақавий хусусиятлари хусусида; 🔹Профессор Б.Рузметов (Барқарор ривожланиш маркази Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари) — “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳудудий иқтисодий барқарорлик ва 2030 йилгача ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказишнинг стратегик кўрсаткичлари тўғрисида; 🔹Доцент Ғ.Сапоев (Маъмун университети) — Миллий иқтисодиётдаги замонавий ўсиш омиллари ҳақида.📖 Анжуман доирасида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳудудларни мувозанатли ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни мақсадли йўналтириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари концептуал жиҳатдан таҳлил қилинди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан илмий-амалий хулоса ва тавсиялар шакллантирилди. Бизни кузатишда давом этинг! 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+1
Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида: Маҳалла — жамият ва давлат ўртасидаги мустаҳкам кўприк
⭐️2026 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида маҳалла раислари иштирокида “Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида маҳалла тизимининг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
🔹 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/751
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+1
"Мангу" Қувват: 50 йиллик истиқболлар ва барқарорлик
💡2024 йил бошида Хитойнинг Betavolt New Energy Technology компанияси ўзининг BV100 номли атом батареясини тақдим этди. Компания маълумотларига кўра, мазкур батарея 50 йилгача қайта қувватлашсиз ва техник хизмат кўрсатишсиз ишлай олади. Ушбу технологиянинг асосий мақсади кичик ҳажмли, узоқ муддат хизмат қилувчи ва юқори ишончлиликка эга энергия манбаларини яратиш ҳисобланади. Компания мазкур технологияни келажакда тиббий имплантлар, кардиостимуляторлар, 🔆сунъий интеллект асосидаги сенсорлар, аэрокосмик қурилмалар, дронлар ҳамда «Интернет буюмлари» (IoT) тизимларида қўллашни режалаштирмоқда. Бундай қурилмаларнинг аксарияти учун энергия манбасининг ишончлилиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки батареянинг ишдан чиқиши бутун тизим фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин.
🏷️ БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/750
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+4
Самарқандда БРМга эришиш йўлидаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида Барқарор ривожланиш маркази томонидан 🇺🇳 Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда халқаро ҳамкорликнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган халқаро семинар ташкил этилди.
Тадбир БМТнинг 🇺🇳 #БРМ17: “Барқарор ривожланиш мақсадлари мақсадлар йўлидаги ҳамкорлик” тамойили доирасида ўтказилиб, унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистондан келган ёшлар вакиллари иштирок этди ва барқарор ривожланиш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
➡️ БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/749
Бизни кузатишда давом этинг!
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда
🟦🟦🟦🟦
🇪🇬 Миср ва 🇩🇿 Жазоирда араб журналисти ва ёзувчиси Аҳмад Жасим Зубайдийнинг “Маънавият — Янги Ўзбекистоннинг зуҳро юлдузи: Ислом, инсонийлик, билим ва маърифат фалсафаси” асари тақдимоти ўтказилди.
📃Тадбирлар Миср "Санъат ва маданият-маърифат" маркази, "Оила ва жамиятни ривожлантириш миллий жамғармаси", "Ал-Азҳар Университети", "Ал-Фарғоний Нилометри" ҳамда "Ал-Вефақ" нашриёт уйид ташкил этилди.
Тақдимот Мисрнинг “Ал-Вефақ” нашриёт уйи, Янги Ўзбекистон тараққиёт тадқиқотлари институти, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ташкилотчилигида ўтказилди.🟢Шунингдек, тадбирлар доирасида Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Мисрдаги “Ал-Ҳивор” сиёсий ва медиа тадқиқотлар маркази (Al Hewar Center for Political and Media Studies) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бизни кузатишда давом этинг 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+5
Умумманфаатларни англаган жамият: БРМга ҳудудий ёндашув
🇺🇳 Барқарор ривожланиш мақсадларининг маҳаллий даражада амалга оширилиши, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда ёшларни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш мақсадида Барқарор ривожланиш маркази томонидан ҳудудий ёшлар етакчилари ва волонтёрлар иштирокида учрашувлар ўтказилди.
📝 Тадбирларда Барқарор ривожланиш мақсадларининг ҳудудий даражадаги ижросини таҳлил қилиш, аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадқиқот ишларини ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди. Шунингдек, тадқиқот натижалари асосида ҳудудларда турли маърифий, тарғибот ва амалий тадбирларни ўтказиш режалаштирилди.
📣 Учрашув қатнашчилари ёшлар етакчилари ва волонтёрларнинг БРМни тарғиб қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, маҳаллий ташаббусларни илгари суриш ҳамда аҳоли билан мулоқотни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини қайд этдилар. Келгусида республика бўйлаб ҳудудий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш орқали мазкур йўналишдаги ишлар янада кенгайтирилади.
Бизни кузатишда давом этинг
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Дунё иқтисодиётида хавф ва имкониятлар: БМТ ҳисоботи нимани кўрсатмоқда?
БМТнинг «World Economic Situation and Prospects 2026: Mid-Year Update» ҳисоботига кўра, жаҳон иқтисодиёти янги хавфлар ва ўзгаришлар даврига кирмоқда. Қуйидаги тенденциялар бугунги кунда глобал тараққиётнинг асосий йўналишларини белгиламоқда.
1️⃣ Глобал иқтисодий ўсиш секинлашмоқда
2026 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиши 2,5 фоиз этиб баҳоланмоқда. Бу аввалги прогнозларга нисбатан паст кўрсаткич бўлиб, иқтисодий фаоллик пандемиядан олдинги суръатларга қайтмаяпти. Ривожланган мамлакатларда ўсиш 1,5 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
2️⃣ Энергетика хавфсизлиги яна кун тартибига чиқди
Яқин Шарқдаги можаро ва Ҳурмуз бўғозидаги узилишлар туфайли нефть ва газ нархлари кескин ошди. Ҳурмуз бўғози орқали жаҳон нефтининг қарийб 20 фоизи ташилади.
Натижада:
🔹 ёқилғи нархлари қимматлашди;
🔹 логистика харажатлари ўсди;
🔹 озиқ-овқат ва ўғитлар нархи ошди;
🔹 таъминот занжирларида янги узилишлар юзага келди.
3️⃣ Инфляция қайта кучаймоқда
2025 йилда инфляция пасайиш тенденцияси кузатилган бўлса, 2026 йилда глобал инфляция 3,9 фоизга чиқиши прогноз қилинмоқда.
Энг катта босим:
🔹 Жанубий Осиёда;
🔹 Саҳрои Кабир жанубидаги Африка давлатларида;
🔹 энергия импорт қилувчи мамлакатларда кузатилмоқда.
4️⃣ Сунъий интеллект иқтисодий ўсишнинг янги драйверига айланмоқда
Ҳисоботга кўра, 2025 йилда жаҳон савдоси ўсишининг қарийб ярми сунъий интеллект технологиялари билан боғлиқ маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келган.
Айниқса:
🔹 дата-марказлар;
🔹 микрочиплар;
🔹 юқори унумли ҳисоблаш тизимлари;
🔹 рақамли хизматларга инвестициялар ўсмоқда.
5️⃣ Савдо йўналишлари ўзгармоқда
Глобал савдо ўсиши 2025 йилдаги 5 фоиздан 2026 йилда 2,7 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.
Бироқ янги ҳолат кузатилмоқда:
🔹 Осиё давлатлари ички минтақавий савдони кучайтирмоқда;
🔹 Европа, Африка ва Лотин Америкаси билан ҳамкорлик кенгаймоқда;
🔹 таъминот занжирлари қайта шаклланмоқда.
6️⃣ Давлатлар саноат сиёсатига қайтмоқда
АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой стратегик соҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда.
Устувор йўналишлар:
🔹 ярим ўтказгичлар;
🔹 батареялар;
🔹 яшил технологиялар;
🔹 мудофаа саноати;
🔹 муҳим минераллар.
7️⃣ Қайта тикланувчи энергияга ўтиш тезлашмоқда
Қисқа муддатда юқори нефть нархлари кўмир ва анъанавий ёқилғилардан фойдаланишни ошириши мумкин.
Бироқ узоқ муддатда:
🔹 қуёш энергетикаси;
🔹 аккумулятор технологиялари;
🔹 яшил водород лойиҳаларига қизиқиш ортиб бормоқда.
8️⃣ Қашшоқлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси кучаймоқда
БМТ баҳолашича, 🇺🇳 энергия ва озиқ-овқат нархларининг ошиши туфайли яна 45 миллион киши ўткир озиқ-овқат танқислиги хавфига дуч келиши мумкин.
Натижада:
🔹қашшоқлик даражаси ўсиши;
🔹 ижтимоий тенгсизлик кучайиши;
🔹 БМТ 🇺🇳 Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш суръати секинлашиши мумкин.
Бизни кузатишда давом этинг
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
+7
“VoiceUp” майдонида Барқарор ривожланиш мақсадлари муҳокама қилинди
📌 Самарқанд шаҳрида “VoiceUp” инклюзив ёшлар лойиҳаси доирасида Марказ экспертлари томонидан Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган сессия ташкил этилди.
“VoiceUp” - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилаётган инклюзив майдон бўлиб, ижтимоий фаол ва ташаббускор ёшларнинг овозини эшитиш, улар томонидан ишлаб чиқилаётган амалий ечимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат, жамият ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйишни мақсад қилган.💬 Тадбир интерактив мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчилар ўз ҳудудларида мавжуд ижтимоий муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр алмашдилар. Муҳокамалар жараёнида ёшлар томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни 🇺🇳 Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди. Бизни кузатишда давом этинг 🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Инсон капитали - Ўзбекистоннинг XXI асрдаги асосий стратегик бойлиги
🇺🇳 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари замонавий дунё тараққиётининг энг муҳим йўналишларини белгилаб бермоқда. 🇺🇳 🇺🇳 Камбағалликни қисқартириш, 🇺🇳 сифатли таълимни таъминлаш, 🇺🇳 соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, 🇺🇳гендер тенглигига эришиш ва муносиб меҳнат имкониятларини кенгайтириш каби мақсадлар аслида ягона ғоя - инсон капиталини ривожлантириш ғояси атрофида бирлашади.
🇺🇳 Бугунги кунда иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва мамлакатлар рақобатбардошлиги табиий ресурслар ёки молиявий капиталдан кўра кўпроқ инсон салоҳиятига боғлиқ бўлиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, инсон капитали нафақат ижтимоий сиёсатнинг, балки иқтисодий тараққиёт стратегиясининг ҳам марказий элементига айланмоқда.
🖥 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/746
Бизни кузатишда давом этинг
🟢brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
