cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Mustahkam oilaviy munosabatlar

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни суҳбат гуруҳига ёзишингиз мумкин. Раббимизнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин! 👉 https://t.me/Mustahkam_Oilaviy_Munosabatlar_c

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
419
Obunachilar
+124 soatlar
+77 kunlar
+2130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

🔜Инглизча husband сўзи диққатга сазовор, Муқаддас Китобда бу сўз оилали эркакнинг барча таърифларини қамраб олади. Бу сўзда “ҳукмронлик” белгиси бор. Аммо ҳукмронлик деганда, ғамхўрлик, ҳалимлик ва фидойилик кўзда тутилади. Эр доимо Раббий Исонинг тирик акси эканини эсда тутиши керак. Эрнинг оиладаги биринчи мажбурияти шу ҳакда унутмасликдир. Эркак эр бўлгандан кейин доимо Худо ва Унинг халқи орасидаги муносабатлар ҳақида гапиради. У фақат ҳақиқатни гапириши лозим. Унинг хотинига қандай муносабатда бўлиши – Масиҳ ҳақида гапирятими ёки йўқми – шундан гувоҳлик беради. Эр сукут сақлаб тура олмайди: у ҳар доим шу ҳақда гувоҳлик беради. Чунки Худо – эр, барча эрлар Уни гавдалантиради. 🔜Эрнинг муносабатлари Масиҳ ва жамоат ҳақида сўз юритгани учун, у Масиҳга тақлид қилишга ўрганиши керак. Эрнинг иккинчи мажбурияти шудир. Муқаддас Китоб бизга Худо Ўз халқининг эри экани тўғрисида ўргатади: “Зотан, Яратувчинг сенинг эринг бўлади. Унинг исми Сарвари Оламдир! Исроилнинг Муқаддас Худоси Қутқарувчингдир, У бутун ер юзининг Худоси, деб чақирилади” (Ишаё 54:5; шунингдек, Ермиё 31:32; Ваҳий 21:2; Эфес. 5:23). Эркак Масиҳга тақлид қилишга ҳаракат қилаётгани каби, у ўз хотинининг эри бўлиши керак. Эр ўз танаси ҳақида қандай ғамхўрлик қилса, хотинига ҳам шундай ғамхўрлик қилиб, уни иситиши, боқиши керак. “Боқиш” - ektrepho “озиқлантириш, катта қилиш” деган маънони билдиради. Хотинига ғамхўрлик қилмайдиган, аммо шу билан бирга, хотинидан эркалатишни ва насл қолдиришни талаб қиладиган эркакни том маънодаги эр деб бўлмайди. У – тентак, бу сўз грекчада қўйнинг боши деган маънони билдиради. Эркак хотинини фидойилик билан севиши (Эфес.5:25) лозим. Эр ўз боғини чин дилдан парвариш қилмас экан, ундан ғумайдан бошқа ҳеч нарса кутмаслиги керак. Эрнинг учинчи мажбурияти – рашкдир. Бу фикр сизни, эҳтимол, ранжитиб қўяр. Чунки биз рашкни дилимизда тарбиялашимиз ва ривожлантириш керак. Шу билан бирга, рашкни фазилат деб эмас, балки шахсий муаммо деб қабул қилишга одатланганмиз. Бу муносабат Муқаддас Китобдаги оила ҳақидаги тасаввурлардан қанчалар узоқлашиб кетганимизни билдиради. Павлус Коринф жамоатини Худога содиқ бўлишга даъват қилиш учун яхши фазилатли эр образидан фойдаланган. “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим” (2Кор.11:2). Худо изидан бораётган масиҳийлар Унинг исмларидан бири Рашкчи эканини унутмасликлари керак. “Эгангиз — Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман” (Чиқиш 34:14). 🔜 Агар рашк асосида алам, қайғу туйғуси ёки ёвузлик ётса, у ҳалокатли экани ҳам ҳақиқат. Бошқа туйғулар ҳақида ҳам худди шундай деб айтиш мумкин: агар уларни гуноҳ билан аралаштирилса, гуноҳ рамзига айланадилар. Рашкни гуноҳ билан аралаштириш керак эмас. Аммо кўп ҳолларда аксинча, рашк қилмаслик гуноҳ бўлади. Художўй эрнинг тавсифини тўлдириб турувчи унинг бошқа мажбуриятлари ҳам бор. Масалан, эр хотинини озиқ–овқат билан таъминлаши керак. Биз буни Исроилда кўп хотинли оилаларда биринчи хотиннинг муайян ҳуқуқларини чеклашни таъқиқлайдиган қонунда кўришимиз мумкин: “Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин. Агар ўша одам ана шу учта йўлни чўрига қилмаса, чўри қарз бўлмасдан, пул тўламай кетаверсин” (Чиқиш 21:10–11). Эрнинг мажбуриятларидан бири – озиқ–овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун маблағ билан таъминлашдир. Бошқача қилиб айтганда, эр бошқа хотинга уйланиб, баъзи муайян оила мажбуриятларига қўл силтай олмайди. Озиқ–овқат билан таъминлаш – эрнинг мажбуриятларидан биридир. Янги Аҳдда айтилишича, агар эркак ўз оиласидагилар тўғрисида қайғурмаса, ундай ҳолда эр бутпарастдан ҳам баттардир, дейди (1Тим.5:8). Ундай ҳолда ўз хотинига бефарқ эркак тўғрисида нима дейишимиз мумкин? Хотинига эътиборсизлик – эътиқоддан юз ўгирган билан баробар – у жамоатни озиқлантираётган Масиҳдан юз ўгиришни билдиради. ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Бундан ташқари, Муқаддас Китоб хотинга зарур бўлган кийим–кечакдан ҳам эр уни маҳрум қилмасликни талаб қилади (Чиқиш 21:10). Шунингдек, эр хотинининг жинсий эҳтиёжларини ҳам қондириши керак (1Кор. 7:3–4; Чиқиш 21:10). Бу маънода эрнинг танаси хотинга тегишлидир. Павлус бу борада хотиннинг ўз эри танаси устидан ҳукмрон экани ҳақида сўзлаб, кучли иборалардан фойдаланади: “Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр–хотинлик вазифасини бажарсин.4 Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шу сингари, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади” (1Кор. 7:3–4). Азизлар, сизларга оилавий бахт тилаган ҳолда, дастуримизга якун ясаймиз. Ушбу мавзуимизни кейинги дастуримизда давом эттирамиз. Хайр, саломат бўлинг.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4 1
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤 бўйича яшайдиган эр 🔜Эркакнинг касби илоҳиётчи бўлмаслиги мумкин, аммо у хонадонининг илоҳиётчиси бўлиши лозим. Ҳаворий Павлус хотинларни жамоатхонада жим ўтиришга ундаб шундай дейди: “Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир” (1Кор. 14:35). Ҳозирги аёлларнинг фожеалари шундаки, улар эрларидан Муқаддас Китобда нима ёзилганини сўраш ўрнига, фол очишади. “Эрим билмайди”. Эр хотинининг назарий саволларига жавоб беришга қодир бўлиши лозим. Агар жавоб бера олмаса, у ўрганишга ва ўз таълимотидаги кемтикни тўлдиришга тайёр бўлиши лозим. Ҳаворий Павлуснинг сўзлари нафақат хотинларни чеклайди, балки эрларга муайян талаблар қўяди. Агар эр бирон нарсани билмаса, у буни ўрганиши керак. ▶️ Иккинчидан, эр оиласини нима учун эътиқод қилиш кераклигига ўргата олиши учун, аввало, ўша нарсани ўзи билиши керак. Бунга эришиш учун эса доимо Муқаддас Китобни ўрганиши лозим. Муқаддас Китобни ўрганишга қўшимча равишда, тақводор масиҳий таълимотни яхши баён қиладиган ва малакали илоҳиётчилар томонидан ёзилган китобларни ўқишга ҳам ўзини бағишлаши керак. У фақат Калом устида фикр юритиб қолмасдан, ўқитувчиларнинг асарларидан ҳам фойдаланиши керак. 🔜Эр Муқаддас Китобни ўрганган сайин, шубҳасиз, Худонинг улуғворлиги ва ягона иродасини яхшироқ тушуна бошлайди. Шунда у илгари ўзи риоя қилган хато таълимотлардан воз кечиши ва оиласини нотўғри йўлга бошлагани учун улардан кечирим сўраши, ҳаммасини бошдан бошлаши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам эр – Инжил масиҳийси нотўғри фикрларга маҳкам ёпишиб олмаслиги керак, ҳатто ўзгаришлар унга қимматга тушса ҳам. Учинчидан, биз мазҳабга эътиқод қилиш кўзда тутилган муайян фазилатларни ривожлантиришимиз керак. Бу фазилатлар сизнинг хонадонингиздан мустаҳкам жой олиши лозим. Муқаддас Китоб, бутун таълимот сизнинг ҳаётингизда акс этиши керак, деб ўргатади ва бизнинг ҳаёт тарзимиз, ўз навбатида масиҳийлик таълимотини шарафлаши керак. Масиҳий эр бошқараётган уйда шу хонадонга хушбўй ҳид бериб турадиган жуда кўп фазилатлар бўлиши керак. Бундай эр ҳеч қачон хотинига меҳр кўрсатмасдан ва унга етарлича эътибор қаратмасдан гапирмаслиги лозим. У болаларини жазолаётганда ҳеч қачон ўзини йўқотмаслиги, гуноҳ қилиб қўйса, вазиятни қайта тиклаши лозим. Эр уйда қоя бўлиши керак – Худонинг марҳамати билан Масиҳнинг ўзи бўлган Ўша Қояни акс эттирадиган кичик тош бўлиши лозим. 🔤Хотинлар ва эрларнинг мажбуриятлари ▶️Оиладаги мажбуриятларнинг имтиёзлари Оила ҳақида фикр юритиб, тўсатдан қилинган ҳаракатлар – самимий деган фикрга, айни пайтда мажбурият туйғусига асосланган бошқалари эса сунъий ва ўйланган деган фикрга келдик. Айниқса, “Қалб ишлари” бизни шу асосда фикр юритишга ундайди. Кўпчилик, мажбуриятни бажариш ҳақиқий севгини чеклаб қўяди, деб ҳисоблайди. 🔜 Муқаддас Китоб эса, севги – бу Худо амрларига чин юракдан риоя қилишдир, деб ҳисоблайди. Масиҳнинг Худо халқи учун ўлими – севгига буюк мисолдир. Аммо бу қурбонлик ҳиссий туйғу эмас эди. Масиҳ оғир қайғу билан Худонинг ғазаби тўла заққум косани ичди. Бу қайғу Унинг бизга бўлган севгисини олиб кетмади, аксинча, бу севги янада мустаҳкамроқ бўлди. Биз ўз мажбуриятларимизни қувонч билан қидирганимизда, туйғуларимизни тартибга солишга шу вазият ёрдам беради. Агар ўзимизнинг мажбуриятларимизни Худо биз учун белгилаганлигини ва керагича бўлиб берганини англаб, уларни бажаришга киришсак, У берган баракадан шодланишимиз мумкин. Натижада биз ўз–ўзидан юзага келадиган ҳаракатларни рад қилишга эмас, балки уларни тартибга солишга келамиз. 🔤Муқаддас Китобда эрлар учун кўрсатилган мажбуриятлар Эски Аҳднинг қадимги яҳудий тили ва Янги Аҳднинг грек тили эр сўзини “эркак” сўзига нисбат берадилар. Аммо контекст эр ҳақида қачон сўз бораётганини аниқлаб олишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда яна кенг тарқалган ва “жаноб” деб таржима қилинадиган baal сўзидан ҳам фойдаланилади. Грек тилида иккита ўхшаш сўз бор: kurios – “жаноб” (хўжайин) маъносида қўлланади; hupandros – “лавозими юқори эркак” маъносини билдиради.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2 2
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
👍 4🙏 2 1
🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵🎵 ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
Hammasini ko'rsatish...
❤‍🔥 2🔥 2 1🙏 1
🟡Тенглаштириш Неча асрлардан бери дунё одатига кўра, пастдан юқорига қараб итоат этадилар. Ҳамма одамлар ҳам бир хилда истеъдодли, чиройли, ақлли ва билимли эмаслар. Муқаддас Китоб умуман, аёлларнинг эркакларга итоаткорлигини талаб қилмайди. У конкрет бир аёлнинг конкрет бир эркакка бўйсунишини талаб қилади. Аёлнинг эркакка бўйсуниши уни бошқа эркаклар олдидаги мажбуриятларидан халос қилади. Эр хотинини бошқа эркаклардан халос қилувчи қалқондир. Хотин эрига итоаткор бўлиши лозим. Чунки ҳеч ким икки хўжайинга бир вақтнинг ўзида хизмат қила олмайди. Бу ҳақда Муқаддас Китобда аниқ айтилган. 🔶Эркак ўз хотини устидан ҳукмрон эканлиги ҳақида гапирилганда, ҳар қандай эркак ҳам бир хотин учун руҳий йўлбошчи, боқувчи, тасалли бера олувчи ва ҳимоячи бўла олишга қодир деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Баъзилар, итоаткорлик ҳақидаги бу фикрни масиҳийлик таълимоти эътиқод сифатида қабул қилишни талаб этади, деб ҳисоблайдилар. Аммо бу гап нафақат ёлғон, балки бемаъни ҳамдир. 🟧Аёллар ҳар қандай эркакка итоаткор бўлиш учун яратилмаганлар. Демак, тақводор аёл аниқ бир танлагани билан чекланиши лозим. Агар у Муқаддас Китоб таълимотини тушуниб етса, ўзининг битта эркакка тобе қилиб яратилганини тушунган бўларди. Худо аёл учун қанча кўп иш қилса, қанча кўп нарса берса, у қанча кўп мукаммал бўлиб борса, у шунчалар кўп талабчан бўлиши лозим. Баъзи ақлли аёллар эркакни қўлга олиш учун ўйин қилиш васвасасига тушганлар. Бу – нотўғри. Худо уни битта эркакка ёрдам бериш учун яратган. Ўша аёл бошқа эркакларга эътибор бермасдан, айнан шу аёлнинг қобилиятига муҳтождир. Тақводор аёл ўз талабларини сусайтирмаслиги керак. Уйда раҳнамоликка ақлий ёки маънавий қобилияти бўлмаган эркак билан бирга яшаш яхшиликка олиб келмайди. Шунинг учун Обигайл Наволга жуфт бўла олмади. Муқаддас Китоб бир аёлнинг барча эркакларга эмас, балки битта аёлнинг битта эркакка итоаткорлиги ҳақида таълим беради. Аёл битта эркакнинг тақводор масиҳий йўлбошчи бўла олишини тан олиши мумкин, аммо бу эркак у аёл учун раҳнамо бўла олмайди. Ёки аксинча, тақводор эркаклар дунёда якка тартибда ўзидан юқори турадиган аёллар кўп эканини эътироф этишлари керак. Худо уларни ҳам ўз эрларига итоат этиш учун яратган. ⭐️Тенг ҳуқуқлилик ҳақидаги ҳозирги замон ақидасига қарамасдан, иерархия мавжуддир. Дунёда Худо белгилаб берган фарқлар ва уларга мос қадриятлар бор. Нима яхши – ақлли бўлишми ёки аҳмоқ бўлишми? Маънавий бой бўлишми ёк руҳан қашшоқ бўлишми? Нима яхши – Муқаддас Ёзувдан насиҳатлар олишми ёки олмасликми? Бизнинг жамият “тенглаштириш”га қизғин интилишни намоён қилади, айнан ҳасадгўйликни йўқ қилишга интилади, аммо Худо яратган дунёдаги нарсаларнинг ҳақиқий аҳволини акс эттирмайди. Биз муқаддас Худо билан тенгсизликда муросага келишимиз биланоқ, нима қилишимиз кераклигини тушуна бошлаймиз. ✔️Масиҳ жамоатига қандай муносабатда бўлса, художўй эр ҳам хотинига шундай муносабатда бўлиб, уни ҳимоя қилиб, асраб–авайлаб, унинг заифлигини ҳурмат қилиши керак, хотинига юқоридан қарамаслиги лозим. Ҳаворий Бутрус тилга олган заифлик – аёлнинг айби эмас. Умуман, бунда ҳеч кимнинг айби йўқ. Агар хотин Яратувчининг мақсадларига қарши гуноҳ ишлар қилса, заифлик айбга айланади. Чинни пиёла чанадан фарқли равишда, жуда нозик нарса, болға эса чой ичиш учун ярамайди. Бу дегани– ҳамма аёллар ҳам заифдирлар, дегани эмас. Шундай ишлар борки, аёллар бу ишларни эркакларни ҳайрон қолдириб қойиллатиб бажарадилар. Шундай бўлса–да, оилада айнан эркак бошқарувчи куч бўлиши керак. Ана шу асосда аёл эрига ёқиш учун ўзидаги кучли томонларни ривожлантириши лозим. Хотини бирон соҳада эридан кўп нарса билса ҳам, эр хотини учун куч манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Агар хотин қайсидир соҳада кучли бўлса, эр шу соҳада масъулиятни ўз зиммасига олиши учун етарли даражада маънавий ва таъсир кучига эга бўлиши керак. Айтайлик, эр хотини берган маълумотга асосланган ҳолда қарор қабул қилади, чунки хотин бу соҳани яхшироқ билади. Кейинроқ маълум бўладики, қарор нотўғри бўлган. Бўлиб ўтган воқеа учун эр жавоб беришга тайёр бўлса, шу вазиятда ҳам бошқарувни ўзига олади.
Hammasini ko'rsatish...
❤‍🔥 2 2🔥 2
❕Аммо у оиласи олдидаги масъулиятдан қочса, хотини ундан: “Нега ундай қилмайсиз?” каби сўзларни эшитади. 🟡Итоаткор қалб Эркаклар ва аёллар никоҳ тузиш муаммосига ақл билан ёндашишлари лозим. Аёл ўзи ҳурмат қиладиган эркакка турмушга чиқиши, эркак эса ўзи севадиган ва итоаткорлик билан ҳаёт сўқмоқларида эрининг ортидан юрадиган аёлга уйланиши лозим. Эркак ўз ҳукмронлигидан ўзи учун эмас, балки хотини учун фойдаланиши лозим. У итоаткорлик билан ҳукмрон муносабатда бўлиши керак. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 13–бобида Исо шогирдларининг оёқларини юваётиб, уларга шундай дейди: “Сизлар Мени Устозимиз ва Раббимиз деб атайсизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. Шундай қилиб, агар Мен Раббингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз қарздир. Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. Сизларга ростини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан юқори турмас, элчи ҳам уни юборгандан улуғ бўлмас. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар!” 🔔Исо, биринчи бўлишни истаган ҳар бир масиҳий, энг аввало, хизматкор бўлиши керак, деб ўргатган. Бу масиҳий оиласига ҳам татбиқ қилинади. Эр ўз манфаат учун эмас, хотинини ҳимоя қилиш учун, унинг фойдасига бор кучидан фойдаланиш учун онгли қарор қабул қилиши лозим. У буни фақат Масиҳга тақлид қилиб бажариши мумкин. Масиҳий оиласида ҳақиқий нуфузни тушуниб олишга йўл бир–бирларига хизмат қилиш орқали ўтади. 📌 Эр – Инжил масиҳийси “Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизларми? Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз” (Ёшуа 24:15). 🟠Сўнгги йилларда Инжил деган сўзни кўп суистеъмол қилганлар. Илгари Исо Масиҳ Хушхабарининг тарафдори деган маънони билдирган бу сўз ҳозир Америкада деярли ҳар бир баҳснинг субъектив диний кечинмаларини тасвирлайди. Бу сўздан эски маъносида фойдаланадиганлар атамаларнинг қоидаларига эҳтиёткорлик билан ёндошишлари лозим. “Эр – Инжил масиҳийси” деган таъриф орқали мен тарихий протестантизм қоидаларини яхши тушунадиган ва ўз ҳаётини ушбу қоидалар асосида қурадиган одамни тушунаман. 🟧Масиҳийлик дунёси илоҳийлик меросини рад қиляпти, чунки оилаларда масиҳийлик ақидаларига ишонч йўқ. Жамоат минбаридан бутун дунёга, латифалар, сентиментал руҳдаги сафсаталар, бақириб–чақириб айтиладиган қўшиқлар ва “бизга ёққанидан гапир” руҳидаги илоҳий гаплар янграётгани ҳеч кимга сир эмас. Масиҳий оилалари йўлбошчилари буларни қабул қилганлар. Инжил доираларида эркакларга талаблар пасайган пайтда, эркаклар нафақат эътироз билдиришди, балки енгил нафас олишди. ✔️ Ёшуа Нун сингари эркак бутун хонадон учун жавоб беради. Бундай эркак ўз оиласини, бидъатчиликнинг аҳмоқона қоидаларига бўйсунма, деб ўргатиши керак. Чунончи, бу бидъат қандай кўринишда бўлиши муҳим эмас. Исо, Менинг қўйларим бегонанинг овозини эшитмайдилар, деб таълим берганда, Чўпон йўқлигида қўйларнинг хатти–ҳаракати тўғрилигини англатади (Юҳ. 10:5). Эрнинг биринчи навбатда қиладиган иши – ўз хонадонини имонга эътиқод қиладиган қилиб қуришидир, яъни эр нимага эътиқод қилаётганини билиши ва бунга ўз оиласини ўргатиши керак. Яқиндагина нажотга эришган одам, эҳтимол, Исо – Худодир, деб эътиқод қилиши мумкин ва кўпчилик шунинг ўзи кифоя, деб билади. Шубҳасиз, нажот топиш учун шунинг ўзи кифоя (Рим. 10:9–10). Аммо эр ўз оиласини эътиқодга бошлаши учун бу етарли эмас. “Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак” (Ибр. 5:12). Муқаддас Китоб қоидасига минималистларча ёндашув – етук масиҳийлар учун шармандалик, деб ўргатишади. Бугунги кунда кўпчилик ярим–ёрти таълимот билан чекланиб, тантана қилаётганлари кишини ўйлантириб қўяди.
Hammasini ko'rsatish...
❤‍🔥 3 3🕊 2
✔️Масала осмон шоҳлигига етишиш учун камида нимани билиш кераклигида эмас. Эрлар учун қуйидагича савол қўйилиши керак: “Ўзим қанча кўп нарсани ўргана оламан? Бор вақтим, имкониятларим ва қобилиятим ёрдамида хотинимга, болаларимга нимани ўргата оламан?” Сизларни мана шу савол устида фикр юритишга чақириб қоламиз. ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 3🔥 2🕊 2❤‍🔥 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
❤‍🔥 4 2🔥 2👏 2
🟠Имонлиларнинг ана шундай ҳаёт тарзи бу бетавфиқ одамлар учун қанчалар улкан гувоҳлик бўлишини тасаввур қиляпсизми?! Ана шунда имонлилар “Мени Исо Масиҳ ўзгартирди. Сиз ҳам У ҳақда билишни истайсизми?” дея олишади. Оилавий ҳаёт Масиҳни танимаган одамларга, қариндошларга, қўшниларга ва таниш билишларга қудратли гувоҳлик бўлиб хизмат қилади. Эгамиз оилангиз орқали ўзингизга бепоён хурсандчилик, мамнунлик ва марҳамат келтириши мумкин. ✔️ Ибтидо китобида Худо одамни яратгани ҳақида шундай дейилган: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин”. Биз биламизки, Худо жисмоний танага эга эмас. Муқаддас Китобда Худо Руҳдир, деб ёзилган. Бироқ руҳий мавжудотлар ҳам маълум бир шаклга эга. Ишонаманки, биз Худонинг ҳузурига борганимизда тахтда ўтирган, инсон суратига эга Эгамизни кўрамиз. Муқаддас Китобнинг кўп жойида Худо инсонга ўхшаш қилиб тасвирланганини кўрсак бўлади. Масалан, Забурда: “Сенинг ўнг қўлинг, қудратинг, Сенинг юз нуринг” деган сўзлар битилган. Бу ерда Худонинг қўли ва юзи тўғрисида гапирилмоқда. Марсия китобида “Раббий узум эзгандай эзди” деб ёзилган. Матто Хушхабарида эса Раббимиз Исо “ер Худонинг пойандозидир” деб айтган. 🟡Худонинг образи ёритилган энг ёрқин мисолни Чиқиш китобида кўрсак бўлади, у ерда Мусо пайғамбар Эгамизга “Юзингни кўрсат” деб мурожаат қилганда, Эгамиз унга шундай жавоб қайтарган: “Мен ўтаётиб улуғворлигимни зоҳир қилганимда, сени қоянинг ёриқ жойига қўяман. Ўтиб кетгунимча сени қўлим билан тўсиб тураман. Кейин қўлимни оламан. Сен Мени орқамдан кўрасан. Юзимни эса кўрмайсан”. Муқаддас Китобда ўтиб кетганларнинг руҳи одамларга намоён бўлгани ҳақида ёзилганда, улар доимо инсоний кўринишда тасвирланади. Масалан, Илёс билан Мусонинг руҳи Исо Масиҳга зоҳир бўлганда, улар инсон каби кўринишга эга бўлишган. Демак, бундан англашиладики, инсоннинг нафақат руҳи, балки тупроқдан яратилган танаси ҳам Худонинг сурати бўйича яратилган. Ибтидо китобининг 1 боби 26 оятида “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин” деб ёзилган. 27 оятида эса “Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини” деб ёзилган. 26 оятдаги “яратайлик” сўзи ибронийча “Асах” (ударение иккинчи “а”га қўйилади) сўзига тўғри келади, бу сўз “бир нарсадан бир нарса қилиш”ни англатади. 27 оятдаги “яратди” сўзи ибронийча “Бара” (ударение иккинчи “а”га қўйилади) сўзига тўғри келади, бу сўз “йўқдан бир нарсани яратиш”ни англатади. “Асах” сўзини “қилмоқ” деб, “Бара” сўзини “яратмоқ” деб таржима қилса бўлади. 🔶Инсон танаси тупроқдан қилингани учун, яъни олдинроқ яратилган нарсадан ясалгани учун одам танаси “асах” эди, яъни ясалганди. Аммо инсон руҳи “бара” эди, яъни яратилди. Инсон руҳининг аввали йўқ, у олдин яратилган бирор бир нарсадан қилинмаган эди. Худо инсон руҳини яратди, йўқдан пайдо қилди, бу бутунлай янгилик эди. Она қорнида ҳомила пайдо бўлганда, инсон танаси олдин мавжуд бўлган материалдан, яъни эркак ва ёлнинг хромосомалари қўшилишидан ҳосил бўлиб шаклланади. Аммо инсон руҳини ўша лаҳзада Худо яратади, яъни мутлақо янги мавжудот яратилади. Она қорнида инсон танаси шакллана бошлаганда, руҳ ўша танага берилади. Ҳомила пайдо бўлиши бир мўъжиза бўлиб, бунда Худонинг нақадар улуғворлигини кўриш мумкин. Эгамиз оилангиздан марҳаматини дариғ тутмасин. ✈️Телеграм🌐ИнстаграмTikTok
Hammasini ko'rsatish...
5🙏 4🔥 3❤‍🔥 1👍 1