cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Фикр омбори| Суперканал

Биз Тошкент вилоятиданмиз))

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston49 321Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
223
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

«Ўзбекистон бўйича 100 ғоя» лойиҳасининг Тошкент вилояти босқичида сараланган ғоя ва лойиҳа ташаббускорларининг РЎЙХАТИ билан танишинг.
Hammasini ko'rsatish...
#Дайжест @qurama_market каналида бугун савдода: 🏢 Қорахтойда бинонинг 2-қавати ижарага берилади. 🏠Нурободда 2 хонали уй сотилмоқда. 🚗 Олмалиқда "Лада гранта" автомобили сотувга қўйилди.... 🏝Тошкент денгизи бўйида оилавий дам олиш учун файзли маскан очилди. 👨‍👩‍👧‍👦Оҳангарон шаҳрида фақат оилавий истиқомат учун ижарага уй бор. Бу ҳали бошланиши. Янаям зўрлари ҳали олдинда! Тошкент вилоятидаги ягона электрон бозорга уланинг ва тижоратингизни ривожлантиринг👇👇 t.me/qurama_market
Hammasini ko'rsatish...
Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов билан тўғридан-тўғри суҳбат бошланди! 👉 Суҳбатга қўшилиш учун: 👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/oltin_voha?voicechat Саволларингиз бўлса беришингиз мумкин. @oltin_voha
Hammasini ko'rsatish...
Расул Кушербоев назарда тутган сайт Kun.uz шекилли. Сайт ходими ушбу мазмунни истисно қилмаган маънода пост қўйди. Очиғи, бу сайтни кўп танқид қилганман. Хизмат тақозосига кўра турли фронтларда бўлиб тортишганман. Лекин, очиқ-ойдин ҳақиқат буки, Ўзбекистонда сўз эркинлигининг орзудан реал воқеликка айланишида унинг беқиёс ҳиссаси бор. Kun.uz янгилик қилиб чарчамайдиган, ҳаётнинг ҳамма жабҳасига кириб бораётган, йирик медиа лойиҳа. Бу лойиҳани бошқариш, назоратда ушлашга уринишлар бўлишини тахмин қилардим, сезардим. Аммо, тобора маҳкамроқ, қатъийроқ жаранглаётган яширин цензура босимни кучайтираётгани – тўғридан-тўғри сўз эркинлиги ва матбуот очиқлигига ҳал қилувчи ҳужум. Ўзида, сўзида ҳуши бор журналист ва блогерлар бундай сигналларга қарши биргаликда дадил курашиши керак, вассалом. Бугунги матбуот майдонига назар ташлайдиган бўлсак, энг кучли ва энг катта аудиторияга эга бўлган нашрни бўғиш, контролга олиш орқасидан барча медиа контентда умумий руҳ, журъат йўқолади. ЎзАнинг беш йил олдинги формати қайтади ва шармандаи жаҳон. Янги Ўзбекистон деган гаплар палағда фикр бўлиб чиқади. Комил Алламжанов мардлик қилди. Уни юзлаб эпизодларда танқид қилганмиз, яна қиламиз, аммо у энг муҳим нуқтада адолат тарафида турибди. У ОАВ эркинлиги туғилиб келаётган бир пайтда ўлдиришга уринаётганларга шаъма қилиб пост қўйди. Миллат ўз тақдирини янги замон мустабидларини шакллантириш йўлида чиранаётган маддоҳларга бериб қўймаслиги керак. Зотан, чексиз мақтов, бичилган матбуот яхши раҳбарни ҳам бир кун мустабид, диктаторга айлантиради. Биз юртбошини яхши кўрамиз. Айнан шу мантиқ туфайли ҳам Шавкат Мирзиёевга бундай тақдирни асло раво кўрмаймиз. Уни қўллаб-қувватлаймиз. Лекин, унга тилёғламалик қилиб, матбуотнинг овозини ўчириш пайидан бўлганлар соғлом ва очиқ жамиятнинг душманлари эканлигини баралла айтишимиз керак. Яна бир истиҳола. Менда жуда ёмон, ачинарли шубҳа пайдо бўлаяпти. Ли Куан Ю умумий кумиримиз эди, раҳбаримиз унингдек реформатор бўлаётгани, барчамизни севинтираётган эди. Энди ориентр ўзгардими? Наҳотки, мустабид Мао Цзе Дуннинг хитой зиёлиларига ишлатган ҳийласи – аввал эркинлик бериш, сўнгра ўша эркинлик пайтида тилга кирганларни қатоғон қилиш сиёсати остонасидамиз?! Биз сизга ишонган эдик – зотан, номингизни ўз-ўзимизча қайд этиш, мурожаат мазмунида сўз айтиш ҳам хатарли бўлиб қолди... #Яширинцензурайўқолсин #Босимнитўхтатинг #ОАВгаэркинлик @oltin_voha
Hammasini ko'rsatish...
Биз ҳам қоралаймиз, умид қиламиз ва паноҳ сўраб дуо қиламиз. Қўлимиздан Ўзига таваккал қилиб ишлашдан бошқа нима ҳам келарди? ЎЗИ бас келмаса, бандаси бас келолмайди уларга. https://t.me/deputat_kusherbayev/1578 👉 @shokirjonov
Hammasini ko'rsatish...
Rasul Kusherbayev

​Ёзишларича, "айни дамда Ўзбекистон ОАВ майдонида катта аудиторияга эга бўлган бир сайт мунтазам тазйиқлар остида фаолият юритишга мажбур бўлмоқда. Сайт раҳбарлари бу процессдан шу даражада безиб кетишганки, медиа бизнесини бутунлай тарк этиш устида жиддий бош қотиришмоқда. Чегара билмас мухбирлар халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг доимий ҳисоботларида ана шу фактор ҳам инобатга олингани бежиз эмас. Бу муаммони билмаган, билишни хоҳламаётган ёхуд ўзини билмасликка олаётган ҳукумат аъзолари зудлик билан бартараф этишлари керак. Агар бартараф этилмаса, яна бу даврдан ҳам мазмунсиз ва ёпиқ журналистика, қурилмай қолиб кетган фуқаролик жамияти мерос бўлиб қолади". Тазйиқ остида фаолият юритаётган катта аудиторияга эга сайт, деганда ҳаёлга биринчи бўлиб биттаси келаяпти: kun.uz масми ишқилиб... Агар бу гаплар рост бўлса бунга шунчаки қўл қовуштириб туриб  бўлмайди: бу кучли фуқаролик жамияти ёки йўқ фуқаролик жамияти сари кетиш, деган масала. Биз эса кучли фуқаролик жамияти қурмоқчимиз. Бу йўлда ОАВ га ҳох…

Фақат сизга айтадиган муҳим сир Янги овоз, янгича қарашлар. Дадил ва софдил қизларнинг дил дафтарини ўқиб бориш қизиқ бўлса керак. 🤫🤭 Икки студент қизнинг кўрган-кечирганлари, ҳис-туйғуларини ўқиб боришни тавсия этамиз. 🙈👍 Ишонинг, ҳеч қаерда йўқ гаплар, сеҳрли эртаклар оламига тушиб қоласиз. ❤️😍 Мана ўша канал: https://t.me/joinchat/Tb4ta3iTxSmKgFRY
Hammasini ko'rsatish...
Янги юлдузча – Yangi yulduzcha

Катталарни гапига қўшилавермаймиз... ☺️

Яна Ангренда катта жанжал: аҳоли домлар орасига тушаётган иморатдан норози, эксковатор йўлини тўсиб қўйди, дарахтлар тунда кесилаяпти Мобиль мухбир (Олтин воҳа): Мана яна Ангрендан безовта киляпман Мана иш бошлаяпти халк машиналарни тухтатиб олдига туриб олган Лекин хокимликдан хеч ким келмади Илтимос ёрдам беринглар P. S. Мурожаат матни таҳрирсиз берилмоқда. ______ ⚡️Ҳурматли ангренликлар! Илтимос, постни танишларингизга максимал тарқатинг. ⚡️Халққа қарши чиқиб бўлмаслигини билиб қўйишсин. Кўп қаватли уйлар орасида муҳташам бинолар қурилаверса, эртага бу аҳмоқона сиёсат туфайли офтоб тегмайдиган, яшашга ноқулай уйларда кун кечиришга мажбур бўласиз. #Йўқолсинғирромлик #Эксковаторнийўқот #Дарахтникимкесди #Экологларбормиўзи @oltin_voha
Hammasini ko'rsatish...
Нурафшон кат-т-таконларига илтимос!... 🏢Нурафшон шаҳрида савлат тўкаётган бинолар орасида Ёшлар маркази отлиғ иншоот ҳам бор. Шу иншоотга ёшлар илм оламан, деб кўп қатнаяпти. Шу биргина муаммо Тўйтепа Нурафшон бўлгандан буён кўчалари мошинага тўлди. 🚦А балле! Дардимизни англадингиз. Бизга мурожаат қилган ёш ижодкорлар ҳам ана шу кўчани кесиб ўтишда қийналаяпти экан. Шунинг учун Ёшлар маркази ва Тошкент вилояти Адлия бошқармаси оралиғига бирон бир белги, «Диққат болалар», «Пиёдалар ўтиш йўли» ёки ҳеч бўлмаганда светафорда, акаси айлангур! Бир ёрдам қилинг. Унутмаймиз, акахонлар!..🤟😁 ________ Каналга уланинг: https://t.me/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6 Лотинга ўтиш | Facebook
Hammasini ko'rsatish...
«Ишламаган тишлайди. Ўрган, студент...»😉 Ана шундай тишлоғичларнинг бир гуруҳи Оққўрғонда аниқланибди. Улар 500 миллион сўм «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастури бўйича имтиёзли кредит маблағлари талон-тарож қилгани айтиляпти. Ҳозирда Оққўрғон тумани прокуратураси томонидан «ДИАМОНД ГРАНД ФАЙЗ» МЧЖ мансабдорлари, АТБ «Халқ банки» Оққўрғон филиали масъулларига нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонун ҳимоячилари ҳам Шурикчасига бир жазоласайди. Кейин бошқа такрорлаб юрмасмиди дейманда.😄👊 Хуллас, кинодаги гапларни ўзгартирамиз: Ишламай тишлаганни ушлашади. Сабоқ ол, студент!😉 ________ Каналга уланинг: https://t.me/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6 Лотинга ўтиш | Facebook |Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Германияда ишлашни хоҳлайсизми? «GfM Gruppe» агентлиги 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшларни ишга таклиф этади. Таклифга лаббай деганлар иш берувчининг талаблари билан яхшилаб танишиб олинг: ✅ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши; ✅ немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши; ✅ Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши; ✅ одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши; ✅ соғлом ва судланмаган бўлиши керак. ⏰ Иш вақти: 3 сменада 8 соатдан; 📆Синов муддати: 6 ой. 📁Ишлаш истагида бўлганлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин. ☎️Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61. Тошкент вилояти – (55) 900-33-10. ________ Каналга уланинг: https://t.me/joinchat/WVl0_QeZyykLMxG6 Лотинга ўтиш | Facebook |Instagram
Hammasini ko'rsatish...