cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
657
Obunachilar
-324 soatlar
-37 kunlar
-1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ? Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”. Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин" Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди. Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам! Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг. илмий-маърифий канал https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

Шаҳримизнинг Шошилинч тез ёрдам бўлимининг яқинидаги дорихоналардан биридаман. Мендан аввал кирган 4-5- харидор бирин - кетин дориларини олиб чиқиб кетса ҳамки, чеккароқда тортинибгина турган 18-19 ёшлардаги ўспирин ҳам мендан аввал кирган бўлсада харид қилмай тек туравериши эътиборимни тортди. Инсонни ҳар қандай ҳолати юзида намоён бўлади. Ўспиринда ҳам шундай, юзлари сўлғин, кўзларида ташвиш, хавотир бор эди. Назаримда ҳамма чиқиб кетишини кутаётгандек. Қизиқувчанлигим сабаб излаган доримни олиб бўлсам ҳам, худди дориларни томоша қилаётгандек юзимни четдаги дориларга қаратиб, ўспириннинг сотувчига айтаётган сўзларига қулоқ солдим. Аямни мазалари йўқ, шу болницада ётишибди, ёнимда пулим ҳам қолмади, дори жудаям зарур, паспортимни қолдирсам дори бериб тураверасизми ака - ўспирин йигитни овозида ҳам ялиниш, ҳам уялиш ва ишонинг, ҳам йиғлашдан ўзини зўрға тутиб тургандаги ҳолат бор эди. Бу орада дорихонага 35-40 ёшлардаги эркак киши кириб келди. - Майлику-я укам, фақат пулини тезроқ беролисизми, бизда йиллаб қолиб кетган паспортлар ҳам бор - деди аптекачи. - Бераман ака, ишонинг, худо ҳоҳласа 2-3 кунда сизга пулини олиб келиб бераман. Ўспирин йигит бу гапларини сотувчи бериш фикридан қайтиб қолмасин дегандек шошилиб гапирди. Кишиларнинг ўзи ёки яқин инсони бемор бўлсаю дорига пули бўлмаса икки томонлама эзилади. Бир тарафдан мухтожлиги ва иккинчи тарафдан эса беморлик. Йигитчага ич-ичимдан ачиндим. Уларни суҳбатига худди мендек кузатаётган, навбат кутиб турган киши аралашди. Йигитчани дорилари нархини хисобладингизми? Қанча бўлар экан? - 300 мингдан ошади. Мана 400 минг. Қайтимини бу укамга беринг.- деди. Кейин ўспиринга қаради-да онангни эҳтиёт қилгин ука. Пулни эвазига эса, жума кунги дуолар ижобат бўлади, иншааллоҳ, мени фарзандимни дуо қилиб қўйгин - деди. Йигитча қўлларини очди, лекин дуо қила олмади, гапира олмади, қўллари билан юзини беркитди, аниқроғи кўз ёшларини кафтлари орасига беркитди... Азизлар орамизда шундай муҳтожлар бор лекин ориятни кучидан улар дардини ҳеч кимга айтолмайди. Атрофимиздаги шундай инсонларга бефарқ бўлмайлик! https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

👍 4
Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди: - Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак. Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади. Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва: - Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим. 🌷 Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия: - Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас... https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

👍 1
МЎМИНЛАР БИРОДАРДИРЛАР Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мўминлар биродардирлар”,  (Ҳужурот сураси, 10-оят). * * * Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин мўмин учун бир-бирини мустаҳкамлаб турадиган бинолар кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривояти). * * * Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади”, (Муттафақун алайҳ). * * * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мусулмонлар бир киши кабидир, унинг кўзи оғриса, бошқа аъзолари ҳам оғрийди, боши оғриса, бошка жойлари ҳам оғрийди”, (Имом Муслим ривояти). 👇👇👇👇 https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

1
Али ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бир қавм Аллоҳ таолога қўрққанидан ибодат қиладилар. Бу тарздаги ибодат қулларнинг ибодатидир. Бошқа қавм Аллоҳга савоб умидида ибодат қиладилар. Бу тарздаги ибодат тижоратчиларнинг ибодатидир. Яна бир қавм Аллоҳ таолога шукрона ўлароқ ибодат қиладилар. Бу ҳурларнинг ибодатидир. Ҳулиятул авлиё ва табақотул асфиё https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

1
00:26
Video unavailableShow in Telegram
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади. Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.” Мавлоно Румий 🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌 Бугун 3 июнь, Душанба +34° +20°☁️ Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздагилар омон бўлсинлар! 🕌🕊 Якшанба дам олиш кунингиз мароқли ўтсин! https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Намоз_вақтлари 🗓 🌙  Ҳижрий 1445 йил ЗУЛҚАЪДА 26 кун Милодий 2024 йил 3- ИЮН куни тақвими⌚️ ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️ ⏰ ТОНГ -     03:09 ⏰ ҚУЁШ -    04:51 ⏰ ПЕШИН - 12:26 ⏰ АСР -        17:34 ⏰ ШОМ -      19:53 ⏰ ХУФТОН -21:32 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят). 📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
03:44
Video unavailableShow in Telegram
#Haj2024 😎 ҒАНИМАТ КУНЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @fitratuz
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
АЧЧИҚ ОЛМА Ибрат. Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари – ҳали талабалик пайтимизда бир ўртоғимиз университетнинг охирги босқичида уйланди. Ёш келин-куёвлар Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги ишчилар ётоқхонасида яшарди. Келин оғироёқ бўлиб, ҳали пишмаган ўта нордон олмага бошқоронғи эди. Йигит ҳар куни эрталаб бадантарбия учун югуриб “Спутник” даҳасидаги кўлгача борар, у ерда бироз чўмилиб яна ётоқхонага қайтарди. Йўл четидаги бир хил русумда қурилган ҳовлиларнинг кўча томонига турли мевали дарахтлар экилган эди. Ҳовлиларнинг бирида ёш келинчак бошқоронғи бўлган аччиқ олма шохлари мевасини кўтаролмай, ергача эгилиб қолганди. Меваларининг анчагинаси тўкилиб ҳам кетган эди. Йигит ҳар куни пастгина панжарадан ошиб, шу олмалардан беш-олтитасини келинчакка олиб борарди. Бир куни эрталаб ўртоғи ҳам у билан бирга югуришга чиқди. Олмали ҳовли олдига келгач, куёвбола одатига кўра, сакраб панжарадан ўтиб, 5–6 та олмани ердан териб олди-да, ортга қараб югурди. Буни кўрган ўртоғи уни тўхтатиб, аёлига ҳомиладорлик пайтида ўғирланган насиба бериш нотўғрилигини, ҳаром ризқ билан унган бола ёмон фарзанд бўлишини айтди. Куёвбола не қиларини билмай қолди. Олмани ташлаб юборай деса, хотини шу олмаларни кутиб ўтирибди, олай деса, ўртоғи ҳақ гапни айтиб турибди. Алқисса, икки ўртоқ келишиб, ҳовли эгасини чақириб, рухсат сўрашга қарор қилишди. Икки спортчи йигитнинг олдига рус миллатига мансуб кекса киши чиқди. Йигитлар муддаоларини айтишди. Шунда қария: – Нимасини сўрайсизлар шу олмаларнинг, шундоқ ҳам ҳосилини кўтаролмай, эгилиб ётибди, остига тушганлари эса шундоқ чириб кетади, олаверинглар, қанча керак бўлса, – деди. – Йўқ, отахон, мусулмончиликда бировнинг молини сўрамай олиш мумкин эмас. Айниқса, ҳомиладор аёлга фақат ҳалол ризқ бериш керак. Акс ҳолда, у туғадиган бола яхши инсон бўлмайди. Ота-боболаримиз бу қоидага ҳеч қачон хилоф иш қилишмаган. – Э, яшавор мусулмон йигит! Динингиз ҳалолликка шунчалик эътиборли бўлса, демак, у жуда мукаммал ва тўғри дин экан. Мен сизларнинг тўғриликларингизга тан бердим. Ана шу бола туғилгунича боғимдаги ҳамма олмаларни – шохидагисини ҳам, ердагисини ҳам сизларга совға қилдим. Ош бўлсин, ҳаммасини хоҳлаган пайтда териб олаверинглар. Энди ҳар куни куёвбола бир челак-ярим челак аччиқ олма териб уйига олиб борарди. Хотинига энди тежаб ўтирмай, хоҳлаганича еяверишини айтган эди. Бунинг сабабини хотини сўраганда, у кулиб: – Бир рус ота топиб олдим, у менга боғидаги ҳамма олмаларини совға қилди. Олмалар ўшанинг боғидан, – дея ҳазиллашиб қўярди. Олтинни қаерга ташласанг ҳам, у занг­ламайди. Мис эса тезда занглаб, “миси” чиқиб қолади. Ислом дини таҳқирланиб, қадриятларимиз топталган ўша пайтларда ҳам имонли, ор-номусли йигитлар кўп бўлган. Улар оиласига ҳаром ризқ олиб келишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳозирги доруломон кунларда эса бу масалада янада мукаммал ва мустаҳкам бўлишимиз талаб этилади. ҲИДОЯТ журналидан https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
"MULLA ABDUROZIQ" JOME' MASJIDI

Toshkent viloyati Buka tumanidagi"Mulla Abduroziq "Jome'Masjidi Imom-Xatibi Abduzohir Domlaning Suxbatlari.

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда яшаяпсиз. Айман Ёғий https://t.me/MullaAbduroziqmasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 1