cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 737
Obunachilar
-324 soatlar
+297 kunlar
+3330 kunlar
Post vaqtlarining boʻlagichi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Nashrni tahlil qilish
PostlarKo'rishlar
Ulashishlar
Ko'rish dinamikasi
01
​"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган. Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: “Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”. Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган. Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор. Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
59411Loading...
02
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ #Эслатма ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси: ﴿ وَالْفَجْرِ  وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2) яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. 📗 Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه). яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган). Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган. 📝 Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган: 📌 Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши; 📌 Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади; 📌 Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди. 📌 Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган; 📌 Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати; 📌 Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати; 📌 Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
8001Loading...
03
Телефон экрани учун намоз вақтлари. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 07823Loading...
04
Сокин маконлар мени бутун борлиғи билан асир қилади. Тинч жойларни, тинч вақтларни, сокин овозларни, сокин нурларни яхши кўраман! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
9284Loading...
05
Телефон экрани учун намоз вақтлари. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
49720Loading...
06
ҚУЧИШ Қучиш учун яқин бўлиш шарт деб ким айтди сизга?! Сиз гарчи бошқа борлиқда бўлсангизда, ҳарфларим билан сизни қучишга қодирман... Учрашмасдан туриб руҳим деворларини ушлар экансиз, сизга саломларим бўлсин! Мен сизнинг олдингизга тўс-тўполонли бу дунёдан тинч ва осойишта макон сотиб олиш учун келмадим... Мен сизни тинч ва осойишта макон ўлароқ кўрганим учун бошпана сўраб эшигингизда туришни ўзимга эп билдим! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1186Loading...
07
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ #қурбонлик #ҳаж ❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун (https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади. فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته “Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби). Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ. Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 0800Loading...
08
Ҳижрий сананинг биринчи йилида у зот ва унинг соҳиби Абу Бакр Савр ғорида яшириниб ўтиришарди. Улар у ерга қурайш мушрикларидан қочиб чиқишган эди... Орадан юз йил ўтгач эса, шарқда Хитойдан бошлаб, ғарбда ҳатто, Франциягача бўлган ҳудудларда масжидлар минораларидан азон саси тараларди. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 0382Loading...
09
Ҳаж арконларининг адо этилиш тартиби бир суратда 1. Мийқотда эҳромга кириш. 2. Умра тавофи. 3. Умра саъйи. 4. Сочларни тўлиқ олиш ёки қисқартириш (умрада). 5. Зулҳижжанинг 8 -куни эҳромга кириш. 6. Зулҳижжанинг 9- куни Арафотдан вуқуфда туриш. 7. Муздалифада тунаб қолиш. 8. Зулҳижжанинг 10 - куни (Қурбон ҳайити куни) Минога юзланиб, Жамратул Ақабада тош отиш, қурбонлик сўйиш ва сочларни тўлиқ олдириш учун йўл олади. 9. Ифоза тавофини (Зиёрат тавофи) адо этиш. 10. Маккага боргач видолашув тавофини адо этиш. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 0399Loading...
10
🔖Ayollarga oid fiqhiy masalalar       (7-qism) 📌Muallif va badiiy rahbar: "Xadichai Kubro" ayol-qizlar o‘rta maxsus islom ta'lim muassasasi Fiqh fani o’qituvchisi Fotima Ibrohimova #ayollarga_oid #fiqhiy_savol_javob •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 0652Loading...
11
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм) ❓Ҳаж ёки умрада таҳоратсиз саъй қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Маккада турган зиёратчи Тоифга борса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаждан қайтгандан кейинги маросимларга пули бўлмаса, сафарни кечиктириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф намозини унутиб ўқимаган киши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Сочи калта ёки сочи йӯқ аёлларнинг эҳромдан чиқиши 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Соҳиби узр одам қандай тавоф қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъйнинг бир юришини қилмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамдаги намозларда тасбиҳлар сонини кўпайтириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёллар эҳром кийимларини алмаштириши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж қилиш билан қазо бўлган намоз ва рўзалар кечириладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада саъй қилмасдан туриб сочини олдириб қўйса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча марта Умра ва Ҳаж қилганлар? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда жаноза намози 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қизил денгизга борган одамга эҳром лозим бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра зиёратида Равзага кирмаса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мино ва Арафотда намоз тўлиқ ўқиладими ёки қаср қилинадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Икки ҳарамда аср намози эртароқ ўқилар экан. Биз ҳам шу вақтда ўқисак бўладими? 💬Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1622Loading...
12
Улуғ ибодат 🕋 Ҳаж сайёҳлик сафари эмас, балки ибодат сафаридир. Табиийки, инсон унда қийинчилик ва чарчоққа йўлиқади. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1372Loading...
13
Улуғ ибодат 🕋 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ таоло само аҳлига Арафотда турганлар билан фахрланиб: "Бандаларимни кўриб қўйинглар! Улар сочлари тўзғиган, чангга ботган ҳолда (ернинг ҳар томонидан) Мен томон келишган", деб айтади", дедилар. Ибн Хузайма, Байҳақий ва Ибн Ҳиббон ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1904Loading...
14
Қува тумани учун.🔰 07-06-2024  📅 13-06-2024  📆 30 зулқаъда 06 зулхижжа Тонг 03:00 Бомдод 04:00 Қуёш 04:43/50 Пешин 12:30 Аср 17:45 Шом 19:43/45 Ҳуфтон 21:35 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Bizning ijtimoiy tarmoqlar You Tube | instagram ♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️ #Каналга_уланиш https://t.me/quvamasjidi •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
5 321261Loading...
15
#Видеолавҳа ▶️ Фарзандларимиз тарбиясига бепарво бўлмайлик, азиз ота-оналар! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 5885Loading...
16
#Қурбонликка_оид_масалалар 12-МАСАЛА: Қурбонликнинг вақти уч кун: Зул-ҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Энг афзали биринчи куни қурбонлик қилиш, сўнг иккинчи, сўнг учинчи кунидир. Агар қурбон ҳайитининг кунида шак бўлиб қолса, қурбонликни учинчи кунга кечиктирмаслик мустаҳабдир. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 2111Loading...
17
#Таълим #зикр_ва_дуолар ОЛТИ ЗАРУРИЙ ДИНИЙ КАЛИМАЛАР 2 - ГУВОҲЛИК (ИҚРОРЛИК) КАЛИМАСИ (Албатта ёдланг!) Устоз Абдулбосит қори •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1693Loading...
18
"Агар қандайдир қўрқув сабабли ўз ҳаққингизни талаб қилишдан ожиз бўлсангиз бу ҳаққингизни ўзгалар эҳтиром қилишини кутиб ҳам ўтирманг. Агар ҳаққингизни ололмасангиз ҳам талаб қилсангиз иккинчи томонни сизга эътибор қилишга, сизга ўйлаб, ҳурмат билан муомала қилишга мажбур қилган бўласиз!". Мамдуҳ Удвон •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1585Loading...
19
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм»дир», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1199Loading...
20
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ                     ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА                 БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃       🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 🌷Кун давомида сизларни  яҳши кайфият тарк этмасин. 🕊♻️ Abu Hanifa masjidi ♻️       #Каналга_уланиш    https://t.me/quvamasjidi •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
2 03940Loading...
21
#Долзарб #Қурбонлик ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин. Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди. Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас: 1. Оқадиган қон; 2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси; 3. Эркак ҳайвоннинг мояги; 4. Сийдик қопи; 5. Орқа жинсий аъзоси; 6. Ғудда (безлар); 7. Ўт пуфак. Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган. Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди. Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим. Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган. Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими? Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади. Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими? Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ. "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 42213Loading...
22
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм) ❓Эркаклар эҳромда қандай оёқ кийим кийиши керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Соч олдирмай эҳромдан чиқса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъй қилаётган кишининг таҳорати бузилса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тушда Ҳаж сафарига борса яхши аломати борми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромда тиш пастасидан фойдаланиши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓"Ҳажга бормасдан пулини эҳсон қиламан" дейиш тўғрими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Нафл тавоф қилсак бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга ✅ МУНОСАБАТ ❓Умра сафарини овоза қилиш керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага борганда намоз қандай ўқилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги эркакнинг оёқ кийими қандай бўлиши керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги аёл сурма ва қалам қўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Масжиди Набавий ва Масжидул Ҳаромда саф масаласи 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги киши ўнг елкасини очиб намоз ўқиши мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 2603Loading...
23
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 3004Loading...
24
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади». Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 3057Loading...
25
Ярмук ғазотида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу аёлларни қўшиннинг ортидан жойлаштирди. Уларга қилич бериб деди: "Қайси бир эркак душманга орқа қилиб қочса уни ўлдирасизлар!". Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-бидая ван-ниҳая" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 3071Loading...
26
​​САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК #намоз ❓1282-CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим.    Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган: وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة    “Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби).    Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди.    Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 3251Loading...
27
Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдилар-да, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: «Айтгин-чи, агар мана шу одам дунёга қайтадан келса, нима қилган бўлар эди?», дедилар. У: «Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўйма?» дедилар! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 2719Loading...
28
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мисвокни лозим тутинглар, чунки унда ўнта хислат бордир: 1. Оғизни поклайди. 2. Робб рози бўлади. 3. Шайтон ғазабланади. 4. Раҳмон ва фаришталар уни яхши кўради. 5. Милкни мустаҳкамлайди. 6. Балғамни кесади. 7. Оғиздаги ҳидни хушбўй қилади. 8. Оғиздаги аччиқни кетказади. 9. Кўзни равшанлантиради. 10. Турли ёқимсиз сассиқ ҳидларни йўқ қилади. Мисвок суннат амаллардандир”. Сўнгра яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мисвок билан ўқилган намоз мисвоксиз ўқилган намоздан етмиш марта афзалдир”, деб айтдилар. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 85917Loading...
29
#yangi_loyiha #ayollarga_oid #fiqh_savol_javob #Dolzarb_masalalar Ayollarga oid fiqhiy masalalar       (6-qism) Muallif va badiiy rahbar: "Xadichai Kubro" ayol-qizlar o‘rta maxsus islom ta'lim muassasasi Fiqh fani o’qituvchisi Fotima Ibrohimova •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 2149Loading...
30
#Қурбонликка_оид_масалалар 11-МАСАЛА: Қурбонликни биттадан зиёда қилиш мумкин. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили иккита қўчқорни қурбонлик қилар эдилар. Ҳудайбия сулҳида юзта туяни қурбонлик қилганлар. Икки қўйни қурбонлик қилса, ҳар иккиси ҳам қурбонликдан саналади (“Муҳийти Сарахсий”). Қурбонликка қиммат бўлсада, семиз ва зоҳирий айбу-нуқсонлардан холи бўлган қўйни сўйилиши лозим (“Ал-Фатово ал-Кубро”). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 7202Loading...
31
Охири замонда Қуръони каримнинг кўтарилиши Қиёмат аломатларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни тунда Қуръон ҳеч бир мусҳафда ундан оят, ҳеч бир кимсанинг қалбида ундан ҳеч нарса қолмасдан кўтарилади”, дедилар. Имом Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган. 🔻Изоҳ: Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ислом дини худди мато нақшлари ўчганидек ўчиб кетади. Ҳатто одамлар на рўза, на намоз, на ҳаж ва на садақа (закот) нима экани биладилар. Бир кечада Аллоҳнинг Китоби ер юзидан кўтарилади ва ундан бир оят ҳам қолмайди. Ерда бир тоифа одамлар қолишади. Улар орасидаги ёши ўтган бир кекса чол ва кампир шундай дейди: “Ота-боболаримиз “Ла илааҳа иллаллоҳ”, деганларини эшитгандик, биз ҳам шу сўзларни айтяпмиз”. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 30411Loading...
32
#Кун_ҳикмати. Машҳур уламолардан Анвар Шоҳ Кашмирийдан сўрашди: - Ибн Ҳумомнинг «Фатҳул Қодир»ига ўхшаш асар ёзоласизми? - Ҳа, ёзоламан. - Марғинонийнинг «Ҳидоя»сига ўхшаш асар ёзоласизми? - Асло! Унинг бир нечта сатрини ҳам ёзолмайман. Манба: «Насбур роя» муқаддимаси, 1, 14 •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 1840Loading...
33
Гўзал тиловат. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 2076Loading...
34
#Динда_саволим_бор "Таомнинг аввалидан олиб қўйиш" деган гап ҳақида ❓Овқат пишгандан кейин бошини уйнинг каттасига олиб қўйиш керак, деган гап бор. Шундай қилиш шарт-ми? ❗️ Таомланишни ҳам ўзига яраша одоблари ва қоидалари бор. Шулардан бири дастурхон устида ёши катталар бўлса, улар таомни бошлагунича қўл узатмасликдир. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва ёши улуғларимизни ҳурматини билмаган биздан эмас”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти). Демак, ёши катталарнинг ҳақлари бор. Унга риоя қилиш энг буюк ахлоқ ва суннат ҳамдир. Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
1 24412Loading...
"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган. Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: “Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар. Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”. Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган. Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор. Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

👍 7 3
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ #Эслатма ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси: ﴿ وَالْفَجْرِ  وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2) яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. 📗 Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه). яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган). Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган. 📝 Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган: 📌 Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши; 📌 Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади; 📌 Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди. 📌 Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган; 📌 Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати; 📌 Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати; 📌 Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
Abu Hanifa masjidi

🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Abu_Hanifa_Masjidi_bot

👍 4
Телефон экрани учун намоз вақтлари. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Сокин маконлар мени бутун борлиғи билан асир қилади. Тинч жойларни, тинч вақтларни, сокин овозларни, сокин нурларни яхши кўраман! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
💯 2🕊 1
Телефон экрани учун намоз вақтлари. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
ҚУЧИШ Қучиш учун яқин бўлиш шарт деб ким айтди сизга?! Сиз гарчи бошқа борлиқда бўлсангизда, ҳарфларим билан сизни қучишга қодирман... Учрашмасдан туриб руҳим деворларини ушлар экансиз, сизга саломларим бўлсин! Мен сизнинг олдингизга тўс-тўполонли бу дунёдан тинч ва осойишта макон сотиб олиш учун келмадим... Мен сизни тинч ва осойишта макон ўлароқ кўрганим учун бошпана сўраб эшигингизда туришни ўзимга эп билдим! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ #қурбонлик #ҳаж ❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун (https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади. فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التنظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته “Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, ғусл қилишдан аввал мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ ва киндик остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби). Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ. Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
FATVO.UZ

ҲАЖ САФАРИГА БОРГАНЛАР ҚУРБОНЛИК ҚИЛАДИМИ? #ҳаж #қурбонлик #таматтуъ ❓1084-CАВОЛ: Ҳурматли Фатво ҳайъати уламолари! Маълумки, бизни юртдан ҳаж ибодатига борган зиёратчилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва таматтуъ қилганлари учун жонлиқ сўядилар. Мана шу жонлиқни сўйган ҳожилар қурбонлик кунларида алоҳида қурбонлик ҳам қилишлари керакми ёки шу сўйган бир жонлиқлари кифоями? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни билиб олиш керакки, ҳожиларнинг қурбон ҳайити кунлари Минода сўйдирадиган қурбонликлари “Ҳайит қурбонлиги” эмас, балки икки улуғ ибодат – умра ва ҳаж ибодатларини жамлаганликлари учун вожиб бўлган “Шукрона қони” қурбонлигидир. Шунинг учун у ҳайит қурбонлигидан саналмайди. Энди саволга бевосита жавоб берадиган бўлсак, ҳаж қилувчи эркак ёки аёл қурбонлик сўйиладиган кунларнинг охиригача муқим бўладиган бўлса ҳамда бой бўлса (яъни, унинг ҳожати аслиясидан ташқари закот нисоби миқдорича ёки ундан ортиқ маблағи бўлса) унга таматтуъ жонлиғидан ташқари қурбонлик ҳам сўйиши вожиб бўлади. Аммо мазкур…

👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳижрий сананинг биринчи йилида у зот ва унинг соҳиби Абу Бакр Савр ғорида яшириниб ўтиришарди. Улар у ерга қурайш мушрикларидан қочиб чиқишган эди... Орадан юз йил ўтгач эса, шарқда Хитойдан бошлаб, ғарбда ҳатто, Франциягача бўлган ҳудудларда масжидлар минораларидан азон саси тараларди. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла саййидина Муҳаммад! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 5 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаж арконларининг адо этилиш тартиби бир суратда 1. Мийқотда эҳромга кириш. 2. Умра тавофи. 3. Умра саъйи. 4. Сочларни тўлиқ олиш ёки қисқартириш (умрада). 5. Зулҳижжанинг 8 -куни эҳромга кириш. 6. Зулҳижжанинг 9- куни Арафотдан вуқуфда туриш. 7. Муздалифада тунаб қолиш. 8. Зулҳижжанинг 10 - куни (Қурбон ҳайити куни) Минога юзланиб, Жамратул Ақабада тош отиш, қурбонлик сўйиш ва сочларни тўлиқ олдириш учун йўл олади. 9. Ифоза тавофини (Зиёрат тавофи) адо этиш. 10. Маккага боргач видолашув тавофини адо этиш. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
👍 3 1
00:43
Video unavailableShow in Telegram
🔖Ayollarga oid fiqhiy masalalar       (7-qism) 📌Muallif va badiiy rahbar: "Xadichai Kubro" ayol-qizlar o‘rta maxsus islom ta'lim muassasasi Fiqh fani o’qituvchisi Fotima Ibrohimova #ayollarga_oid #fiqhiy_savol_javob •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• 📲Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ♻️Abu Hanifa masjidi♻️ #Каналга_уланиш 👇 https://t.me/quvamasjidi
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2546.MP43.68 MB
👍 4