@OQDARYOLIKLAR_KANALI
Каналга эълон бериш учун админ билан боғланинг. Админ личкаси @OQDARYOLIKLARADMINI Админ телeфон раками +998995942845
Ko'proq ko'rsatish2 782
Obunachilar
-324 soatlar
+207 kunlar
+2330 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
ВАТАН ЖИМ ТУРАДИ
Ватан жим туради, аммо у ҳақда
Тоғдан тушиб келган тош сўз айтади.
Бир садолар келар жим-жим куртакдан,
Осмондан келган қуёш сўз айтади.
Ватан жим туради, байроғи ёниб
Бошидаги туғи айтади сўзни.
Мозийлардан келиб — чир-чир айланиб,
Момомнинг урчуғи айтади сўзни.
Ватан жим туради. Саболарининг
Найларга қўшилиб бўзлари кўпдир.
Саратон. Даштдаги боболаримнинг
Пастак чайлаларин сўзлари кўпдир.
Ватан жим туради…
©Ҳалима Худойбердиева
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇱 Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Қайд этилишича, махсус кучлар отряди Рафаҳ шарқида жойлашган 162-дивизияга қўшилади. Нашр Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумати Рафаҳга “қуруқлик ҳужумини кенгайтириш”ни маъқуллаганидан кейин шундай қарор қабул қилинганига эътибор қаратди.
@Siyosat_24
👍 1
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺 Россия денгиз флоти янги баллистик ракетани қабул қилди
“Булава” - қитъалараро баллистик ракетани ишлаб чиқиш 1990 йиллар охирида бошланган эди. Ракета 7 май куни жанговар фойдаланиш учун қабул қилинди. Бугунги кунда Россия Ҳарбий денгиз флотидаги 7та сув ости кемаси 16тадан 20тагача ана шундай ракеталар билан жиҳозланиши мумкин.
"Булава"нинг асосий хусусиятларидан бири — у бир вақтнинг ўзида нишонга 6-9та жанговар каллак билан зарба бериши мумкин ва уларнинг ҳар бири алоҳида нишонга олиш имкониятига эга. Ундан ташқари “Булава” 20тага сохта нишонлар олиб юриши бу билан душман мудофаасини чалғитиши мумкин.
@Siyosat_24
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
Путин ва Си Цзиньпиннинг Пекиндаги музокаралари якунлари бўйича баёнотдан асосий хулосалар:
➖ Россия ва Хитой энергетика соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашда давом этиш ҳақида келишиб олдилар;
➖ Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси хорижий давлатларнинг активлари ва мол-мулкини мусодара қилиш ташаббусларини қоралайди ва жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини таъкидлайди;
➖ Москва ва Пекин ўз қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, ташқи сиёсат ва иқтисодий салоҳиятни чеклаш уринишларига қарши туради;
➖ Москва ва Пекин ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради ва қўшма машғулотлар кўламини кенгайтиради.
@Siyosat_24
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 23-майдан бошланади
Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Саудиянинг Мадина шаҳрига 7-июнга қадар ҳар куни авиқатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар Мадина шаҳрига қуйидаги шаҳарлар орқали тўғридан-тўғри авиарейсларда кузатилади: Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус ва Навоий.
@Siyosat_24
👍 1
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина иттифоқчилардан иккита Патриот ҳаво мудофаа тизимини олмаса, Харковни йўқотиши мумкин, деди Зеленский Американинг ABC телеканалига берган интервюсида.
@Siyosat_24
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦 25 ёшдан бошлаб сафарбарлик Украина Қуролли Кучларига 100 мингга яқин ёш жангчиларни қўшиши мумкин, - Украина ОАВлари Украина Қуролли Кучлари Бош штабидаги манбага таяниб хабар берди
@Siyosat_24
Repost from @SIYOSAT _24📡 NEWS 🗽
00:11
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸 АҚШ
Миссури штати Давлат котиби лавозимига номзодини қўйган аёл:
- Менинг ижтимоий тармоқларим ХАМАС тарафдорлари билан тўла. Хўш, менинг уй манзилим очиқ. Киринг, аблаҳлар, суҳбатлашамиз!
@Siyosat_24