cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

KOʻNGLIM CHASHMALARI🍃🌸🍃 😊

Соғинч эзса дилингни, Армон тўсса йўлингни, Ҳижрон тутса қўлингни, Шеърларимдан излай қол. Дўстларга этмасин зор, Душманга этмасин хор, Қалбимда иймоним бор, Шеърларимдан излай қол. ✍️ Феруза Рустамова ИЖОДИЙ КАНАЛИ

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 053
Obunachilar
-524 soatlar
+4337 kunlar
+43130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:09
Video unavailableShow in Telegram
Kayfiyatingiz doim yaxshi boʻlsin ❤️❤️
Hammasini ko'rsatish...
3.21 MB
1
Photo unavailableShow in Telegram
ҚОРДА ҚОЛГАН ГУЛ шеъри. Сен билан баҳорда учрашган эдик, Эсингда бӯлса гар ёмғир ёғарди. Қӯлларда соябон,қалбларда ҳадик, Нигоҳлар уятдан лов- лов ёнарди. Соябон ортидан маъюс жилмайиб, Қалбимни қалбингга асир қилгандинг . Ёмғир ҳам сезгандай тинимсиз ёғиб, Кутарди икки қалб қовушишини. Баҳорни ортида қолдириб шошиб, Ёз ҳам келди ҳаётимга меҳмон бӯлиб, Кундан - кун севгимиз ошкора бӯлиб, Кузлар қувонарди бахтдан маст бӯлиб. Эҳ қандай эди- я ӯша лаҳзалар, Бизлар эдик мисли Тохир Зухролар. Севган юракларга ёқиб оловлар, Лайлию Мажнундек кезиб саҳролар. Ёз ӯтиб ,ӯрнини кузга бӯшатиб, Мунгли қӯшиқларин етаклаб келди. Севгимиз ӯчоғи кулга айланиб, Ёқимсиз кузакнинг шамоли елди. Охир - оқибат зимистон келиб, Қаҳратон қӯшиғин куйларин чалди. Энди куртак очган севгимиз сӯлиб, Пахтадек оппоқ қор остида қолди. Ҳар йили қиш фасли келса ногаҳон, Кӯз ӯнгимда пайдо бӯлар ӯша он. Соябон остидаги икки паришон, Тирик аммо ӯликка ӯхшаш икки жон!
Hammasini ko'rsatish...
1🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Ҳадя эт ЁР шеъри. Менга гӯзал ҳаёт ҳадя эт эй ёр, Токи кора кӯзларим қувончга ту‌лсин. Гул каби кӯнглим бор,қордай беғубор, Меҳринг оташидан юрагим ёнсин. Менга гӯзал кунлар ҳадя эт эй ёр, Ҳар ӯтган онимга шкурона айтай. Висолинга бӯлмайин ҳечам умидвор, Бир умур исмингга сатрлар битай. Менга гӯзал бахтни ато эт эй ёр, Оппоқ тонглар отсин ,тунлар ортидан. Севгингдан сӯзлагин қилмай интизор, Гуллар узиб бериб кӯнгил боғингдан. Менга гӯзал шеърлар ҳадя эт эй ёр, Ҳар сатри умримга умрлар қӯшсин. Бу хаста юрагим факат Сенга зор, Бор меҳринг ,муҳаббатинг меники бӯлсин. Менга гӯзал севги ҳадя эт эй ёр, Остонаси фақат вафодан бӯлсин. Деразаси кичик,эшиклари тор, Иккимиздан бошқаси кира олмасин. Менга гӯзал ҳаёт ҳадя эт эй ёр, Бир умур қалбингда гулдай яшнайин. Армону ғамларга бӯлмай гирифтор, Бахт қасрин маликаси бӯлиб яшайин. Муаллиф Самарқандлик шоира ва ёзувчи Бибифотимабону Аҳтамзода.1,12,24.йил.✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Hammasini ko'rsatish...
ХОТИРА ДАФТАРИ шеъри. Хотира дафтаримга назарим солиб, Ёшлик чоғларимни бир эсга солдим . Ӯтган кунларимни ёдимга олиб, Умрим тез ӯтганин мен шунда сездим. Ҳар баҳор турналар келиб кетишин, Қалдирғочлар севгидан дарак бериши. Ёримнинг илк бора севги изҳорин, Шамоллар қулоғимга айтиб кетиши. Хотира дафтарим бод бод варақлаб, Умримнинг беҳуда ӯтганин сездим, Кӯзларим ёшлатиб,юрагим қонлаб, Тақдирга жимгина тан бердим,қӯйдим. Бешафқат ҳаётнинг зулмига чидаб, Гоҳ мағлуб гоҳида мағрур яшадим . Оллоҳга таваккал қилиб қӯл силтаб, Ким яхши ,ким ёмон барисин билдим. Шунча алам билан,шунча дард билан, Жудаям бахтли эдим,беғубор эдим. Ҳар бир ӯтган беминнат кунларим учун, Оллоҳга шкурлар қилиб яшардим. Азобдан қийналиб қолган кунларим, Ҳеч кимга сездирмай йиғлаб олардим. Кӯнглимга таскинлар бериб қизларим, Баҳордай ӯтарди куз ва қишларим Ҳаёт уммонининг сабоғин олиб, Яшадим бир умур мард аёл бӯлиб, Дилда қасдни эмас,иймонни солиб, Йӯлим давом этаяпман мағрур ,зӯр бӯлиб. Муаллиф Самарқандлик шоира ва ёзувчи Бибифотимабону Аҳтамзода.22.12.2023.✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Hammasini ko'rsatish...
МУҲАББТДАН СӮЗ ОЧМАНГ шеъри. Менга муҳаббатдан асло сӯз очманг, Ӯтмишим ,ёшлигим ёдимга солиб. Кӯзларимни аччиқ ёшга тӯлдирманг, Устимдан кӯп кулиб,масхара қилиб. Менга муҳаббатдан сӯзламанг асло, Аллақачон бу мавзу менга етти ёт. Қалбимдан севгимни юлганман,аммо! Ҳанӯз менга азоб берар бу ҳаёт. Менга муҳаббатдан ҳеч берманг дарак, Хохламайман юрагим қайта эзишни. Ҳолим ҳам паришон,руҳим жонсарак, Ҳазим қилолмаяпман тақдир ишини. Менга муҳаббатдан саволлар берманг, Тилкаланган қалбим баттар яралаб. Битмаган ярамга тузларни сепманг, Зӯрға яшаяпман кунларим санаб. Менга муҳаббатдан акс - садо берманг, Қалдирғочлар баҳорим илиб кетишди. Жонимни оғритиб ,сӯнг малҳам суртманг, Бу дарддан не- зотлар азоб чекишди! Не,не авлиёлар армонда ӯтишди! Муаллиф ✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️ Самақандлик шоира ва ёзувчи Бибифотимабону Аҳтамзода....
Hammasini ko'rsatish...
ҲАСАД ЯРАШМАЙДИ ИЖОДКОРЛАРГА шеъри ✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️ Мақсадингиз нима,ҳеч тушунмадим, Ёлғонларни тингладим,лек индамадим, Тушкунликка тушдим,бироқ синмадим, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Ижод азал - азалдан оллоҳ неъмати, Инсонлар тақдирининг ёзма ҳаёти, Ӯтмиш - келажакнинг сир саноати, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга. Оллоҳ берган неъматга ҳасад қилмангиз, Беҳудага кӯзларимни ёшлатмангиз, Ахир барчангиз опам,акам,синлимсиз, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Орқамдан туҳматлар,ғийбатлар қилманг, Ӯзингиз фитна ботқоғига отманг, Яратган олдида гуноҳкор бӯлманг, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Қордай беғубор қалбим муздай қотирманг, Орқамдан пичоқ санчиб ,сӯнг малҳам суртманг, Кӯзларим ёшлатиб кӯп хурсанд бӯлманг Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Ким четда,ким пастда,ким юқорида, Бу тақдир ,насиба,ҳукм аслида, Мени қулатаман деб йиқилманг жарга, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Ҳеч қачон ҳеч кимни хафа қилмадим, Мағрур бошим осмонмас ерга қаратдим, Туғма шоираман ,мансаб демадим, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Қанча азоб чекдим лекин чидадим, Меҳрга зор меҳримни сизларга бердим, Сизни қарғамайман худога солдим, Ҳасад ярашмайди ижодкорларга! Мени йиқитаман деб оввора бӯлманг, Кучингиз , вақтингиз бекор сарфламанг . Худонинг ишига ҳеч аралашманг! Ҳасад ярашмайди ижодкорларга, Ҳавас ярашади фидокорларга! Муаллиф ✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️ Самақандлик шоира ва ёзувчи Бибифотимабону Аҳтамзода. 15 .0 1.2024йил.........................
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ВАТАН. Ватан Онажоним! Энг керагимсан, Талпиниб яшайман гӯдакдек сенга. Кӯксимда сайраган пок юрагимсан, Керагидан ортиқ кераксан менга. Ӯзингсан кӯзларим қорачиқлари, Бахтинг деб борлиғим этайин фидо. Сен маҳзун умримнинг олтин дафтари, Пойингда бахтлиман,бӯлсамда гадо. Қайга ҳам борардим меҳрингдан кечиб, Боболарим хоки жо тупроғингда. Бахтлиман бағрингда эрк майин ичиб, Ҳаётим фаровон кенг қучоғингда. Мен сендан айрилмам,айрилмам сира, Олгин тану жоним бӯлсин сеники. Ватаним ягонам,буюк,бокира, Бергил! Ғаму,бахтинг бӯлсин меники. Бағрингда нурафшон кечмоқда оним, Онамсан,онам деб атайман доим. Сенга садқа бӯлсин танамда жоним, Мангусан! Мангу юрт бӯлгин илоҳим. Муаллиф Самарқандлик шоира Биби Фотимабону Ахтамзода.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Қадрли ижодкорлар, шеърият, адабиёт ва санъат ихлосмандлари! Сизларни навбатдаги 14-июль 2024йил 21:00 да " NAZM GULSHANI"ижодкорлар гуруҳида бошланадиган ижодий кечамизга таклиф этамиз!. Ижодий кечамиз азиз меҳмони ўзининг бетакрор шеърлари ила халққа манзур бўлиб келган уч тилда ижод қилиб келаётган шоира ва ёзувчи Низамова Бибифотима Ахтамзода бўладилар Бибифотима Ахтамзода 1978 йил 13-майда Самарқанд шаҳар "Регистон" маҳалласида зиёлилар оиласида дунёга келган. Болалик даври Тошкентда аммасининг уйида ўтган. Адабиётга ҳавас болаликдан бошланган. 1984 йил Самарқанд шаҳар 53 сон ўрта мактабга ўқишга боради. Мактабни олтин медалда тугатиб, 1995 йилда Самарқанд Давлат Университети филалогия факулте- -тида ўқишга қабул қилинган. Устози севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф бўладилар. Дастурни соҳир овоз соҳибаси Малаксиймо олиб боради Бизнинг манзил:https://t.me/+EKC7G8P8sSI0MTYy
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Hammasini ko'rsatish...
KOʻNGLIM CHASHMALARI🍃🌸🍃 😊

Соғинч эзса дилингни, Армон тўсса йўлингни, Ҳижрон тутса қўлингни, Шеърларимдан излай қол. Дўстларга этмасин зор, Душманга этмасин хор, Қалбимда иймоним бор, Шеърларимдан излай қол. ✍️ Феруза Рустамова ИЖОДИЙ КАНАЛИ

Hammasini ko'rsatish...
KOʻNGLIM CHASHMALARI🍃🌸🍃 😊

Соғинч эзса дилингни, Армон тўсса йўлингни, Ҳижрон тутса қўлингни, Шеърларимдан излай қол. Дўстларга этмасин зор, Душманга этмасин хор, Қалбимда иймоним бор, Шеърларимдан излай қол. ✍️ Феруза Рустамова ИЖОДИЙ КАНАЛИ

🥰 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.