cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Jurabek_Rustamov | Kundaligim

Yosh blogger Jurabek Rustamovning shaxsiy blogpostlar kanaliga Xush kelibsiz. Sizda muammo bormi? Unga yechim izlayapsizmi? Sizda mahsulot yoki takliflar bormi? Men sizga yordam beraman. Universitetlar haqida ham yozamiz. Eng so'ngi Sarkazmlar maydoni

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston89 884Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
131
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг! 👉🏻 2022-2026.strategy.uz Каналимизга обуна бўлинг 👉🏻 https://t.me/dscuzbekistan https://t.me/YangiTaraqqiyotStrategiyasi Hurmatli Tarixchi ustozlar. Jamoatchilik.uz Saytiga kirib 72 bandga Siz ham o'z takliflaringizni bildirishingiz mumkun. P/S: Shaxsan men ham o'z takliflarimni yozib qoldirdim. Unda Tarix uchun tashkil etilgan "O'zbekiston tarixi" kanali faoliyatini yanada takomillashtirish va OTM ta'lim muassasalari va Maktablarda pedagogik faoliyatini olib borayotgan o'qituvchilari o'rtasida bundan ham ko'proq televiktorinalar tashkil etish. Darslarda amaliy mashg'ulotlar soatlarini ko'paytirish takliflarini bildirdim. https://t.me/samarqandijtimoiy_gumanitar
Hammasini ko'rsatish...
2022 йилда иш ҳақи, пенсия миқдори оширилади 2022 йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 трлн сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади. Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 млрд сўм ажратилади. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун харажатларга 1,7 трлн сўм йўналтирилади.
Hammasini ko'rsatish...
2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади. Аввалроқ, иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳамда ушбу йиғимлар миқдорини камайтириш бўйича юборган деуптатлик сўровимга Молия вазирлиги томонидан автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролардан ундириладиган йиғимни бекор қилиш, шунингдек нотариал идорада ундириладиган давлат божини пасайтириш назарда тутилаётгани маълум қилгандим. Куни кеча (ваниҳоят) ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йил учун Давлат Бюджети лойиҳаси ва Бюджетнома киритилди. Ушбу ҳужжатларга кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади. Шунингдек, Молия вазирлигидаги манбаларга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгртиришга асосан автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2млн. 700 минг). Демак, “2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ортидан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камайади. Мисол учун, амалдаги тартибга асосан от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Нексия автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун хозир ўртача 5млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинаётган бўлса, қонунчиликка юқоридаги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг (2022 йил 1 январдан) бу харажатлар тахминан 4 млн сўмга камайиб, 1 млн. 600 минг атрофида бўлади. Статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда бир йилда 300 мингдан ортиқ (ишончномалар билан ҳисоблаганда аслида 700 мингдан ошади) автомобил олди-сотди шартномалари амалга оширилишини инобатга олсак, кўзда тутилаётган бу ижобий ўзгаришлар натижасида фуқаролар ихтиёрида қўшимча 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ қолдрилади. Ҳа айтганча, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва шу кунгача фуқароларимиз UzAuto Motors автомашиналарини 3% ортиқ нарх билан харид қилиб келмоқдалар. Қизиқ, энди ушбу йиғим бекор қилиниши ортидан UzAuto Motors автомобил нархларини 3%га туширармикин? Лекин компания харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғимни (биргина 2020 йилнинг 9 ойида 582,6 млрд. сўмни ташкил этган) шундоқ ҳам давлат бюджетига тўламай келганини инобатга олсак, булар нархни оширса-оширадики, асло камайтирмайди. @D_Ganiyev
Hammasini ko'rsatish...
Doniyor Gʻaniyev

Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади. Бундан бир неча ҳафта аввал, иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳақида ёзгандим. Шунингдек, ушбу давлат божи ва йиғимлар ставкаларини 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда қайта кўриб чиқишни сўраб, Молия вазирлигига депутатлик сўрови юборгандим. Бугун ўша сўровимга Молия вазирлигидан жавоб олдим. Сўров жавобида айтилишича, сўровда кўтарилган муаммоларни инобатга олганда ҳолда, Молия вазирлиги томонидан 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган…

Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Барчадан ушбу лойиҳа муҳокамасида иштирок этиб, фикр ва таклифларни кутиб қоламиз. @aburxanov
Hammasini ko'rsatish...
"Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз" Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи _____________________ ❗️Нутқда янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгилангани айтилди. Булар: 1⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлаш; 2⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш; 3⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш; 4⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ва сифатли таълим-тарбия масаласи; 5⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотлар амалга ошириш; 6⃣ Иқлим ўзгаришлари, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидларга қарши курашиш; 7⃣ Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш.
Hammasini ko'rsatish...
Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бекор қилинади.
Hammasini ko'rsatish...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кечаги ғалаба нутқи
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6708.MOV57.48 MB
Президентнинг ўз кўкрак нишони бўлади “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилаяпти экан. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгилари, яъни кўкрак нишони ва штандарти (байроғи)ни жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Термизда Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бошланди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида, бугун Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегацияси Термизга келди. Музокараларда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилади. Манба
Hammasini ko'rsatish...
Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...