cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Секторларга©мурожаат

💻Ушбу платформа мамлакатимизнинг равнақига бефарқ бўлмаган, Президент сиёсатини қўллаб-қувватловчи, ватанпарвар журналист ва блогерлар томонидан ташкил этилди ва ҳеч қандай молиявий мақсадлар кўзланмаган, кимнингдир сиёсий қарашларини ҳам ифодаламайди.

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
667
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-27 kunlar
-3430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. — Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Турецкой Республики Реджепа Тайипа Эрдогана 6 июня посетит эту страну с официальным визитом. #Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
01:24
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿 Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди Туркияда ўтказилган беллашувларда 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мерганлар жамоаси бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Туркия, учинчи ўрин эса Баҳрайн жамоасига насиб этди. Каналга уланиш: @aokanamangan
Hammasini ko'rsatish...
21.mp412.72 MB
Repost from Jurnalistuz
#ecopost Фуқаро ўз уй-жойи ҳудудидан ташқарига эккан дарахтни рухсатсиз кесиши мумкинми? Умумий қоидага кўра дов-дарахтларни кесиш фақат руҳсатнома билан амалга оширилади. Қимматбаҳо навли дарахтларни эса умуман кесолмайсиз, бунга хатто руҳсатнома бериш ҳам тўхтатилган, давлат мораторий эълон қилган. Лекин ҳозирги масаламиз, фуқаролар томонидан ўз ҳудудларига ёки ҳудудларидан ташқарига экилган оддий дарахтлар масаласида. Баъзи юртдошларимиз ўз уй-жойларининг ёки ерларининг атрофига эккан дарахт ва кўчатларини бемалол кесиб олавераман деб ўйлайди. “Ахир, бу дарахтни 10 йил олдин ўзим экканманку, нима учун бировдан руҳсат сўраб кечишим керак экан” деб фикрлайди улар. Аслида, улар адашишади. Фуқаролар қайси дарахтларни давлатдан руҳсат олмасдан кесиш мумкин деган саволга “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасида шундай жавоб берилган: ➖ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди. Масалан, жисмоний шахсларнинг шахсий томорқа ер участкасида ўсадиган мевали ва ёғочбоп дарахтлар ва буталар, уларнинг кўчат ва ниҳоллари унинг шахсий мулки бўлиши мумкин. Шуларни кесиш учун руҳсатнома олинмайди. Мисол учун, Рустам аканинг 6 сотихли томорқаси ҳудудида 15 та мевали ва 25 та терак дарахти бор. Рустам ака, мана шу дарахтларни ҳеч кимдан руҳсат сўрамасдан кесишга ҳақли. Лекин, Рустам ака ана шу томорқаси ҳудудидан ташқари жойдаги дарахтни руҳсатсиз кесиши мумкин эмас. Негаки, ҳудуддан ташқаридаги дарахт Рустам аканинг мулки ҳисобланмайди, бор-йўғи 10 см.ташқарида бўлса ҳам. Кўпчилик ўзига қарашли ер участкаси атрофидаги қўшимча 2-3 метрлик ҳудудларни ободонлаштириб, бу ҳудудларга экилган дарахтларга ўзларини мулкдор деб ҳисоблайди. Бу ҳам нотўғри. Сабаби, бу ҳудудлар эгаликдан ташқаридаги ҳудуд бўлгани учун, ундаги дарахтлар фуқаронинг эмас, балки давлат ва жамоатчилик мулки ҳисобланади. Шундай экан, бу дарахтларни ҳам ўзбошимчалик билан кесиш мумкин эмас. Айрим фуқаролар ўз ҳудудидан ташқаридаги дарахтлар бўйича “ахир буни мен ўз қўлларим билан экканманку, нима учун руҳсат олиб кейин кесишим керак, бу адолатдан эмаску” деб эътироз билдиришади. Аксинча, сиз ўз ҳудудингиздан ташқаридаги ўзингиз эккан дов-дарахтларни истаган вақтингизда кеса олмаслигингиз адолатдандир. Сабаби, сиз ўз ҳудудингиздан ташқарига кўчат ёки дарахт экиб, Конституциянинг 62-моддасидаги “фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деган бурчингизнинг бир қисмини бажаргансиз. Бурч эса бажарилади, уни кейинчалик суйистеъмол қилиш жавобгарликка олиб келади. Юрист Саидали Мухторалиев 🟢 @jurnalistuz
Hammasini ko'rsatish...
01:10
Video unavailableShow in Telegram
❗️Хорижга ишлаш мақсадида борган йигит халқаро терористик ташкилотлари тарғиботчиларининг таъсирига тушган Ҳурматли фуқаролар! Ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилиб келаётган кимсалардан огоҳ бўлайлик! Каналга уланиш: @aokanamangan
Hammasini ko'rsatish...
Мухитдинов_Иброхим_Насриддин_ўғли1.mp411.23 MB
Repost from Jurnalistuz
✍️Бир мактаб директорининг ота-оналарга ёзги мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар. Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин, хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг. Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин. Бу ишларга бир икки болангиз учун уч ярим ой сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку. Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан. Ҳурмат билан мактаб директори 🟢 @jurnalistuz
Hammasini ko'rsatish...
03:21
Video unavailableShow in Telegram
no comment… “63-халқаро гуллар фестивали”: Кўриб, завқ олинг! ✅Каналга уланиш: @aokanamangan
Hammasini ko'rsatish...
IMG_9591.MP439.82 MB
Repost from Jurnalistuz
00:27
Video unavailableShow in Telegram
#Сиёсий_юмор ... ✍️ Биз бу “фермерлар”га ғўзапояни етиштириб берамизми, шунда 😅 🟢 @jurnalistuz
Hammasini ko'rsatish...
3.70 MB
02:10
Video unavailableShow in Telegram
Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
IMG_3553.MP4103.08 MB
Бухоро вилоятига келгач, Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди ва бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. — По прибытии в Бухарскую область Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда и ознакомился с проделанной здесь созидательной работой. #Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.    — Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Бухарскую область. В ходе поездки предусматривается ознакомление с проводимой в регионе созидательной работой и жизнью махаллей, реализуемыми проектами в различных отраслях экономики, а также введение в строй новых объектов. Запланировано также проведение совещания по приоритетным задачам социально-экономического развития области. Facebook|Instagram|X
Hammasini ko'rsatish...