uz
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Kanalga Telegram’da o‘tish

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Ko'proq ko'rsatish
1 892
Obunachilar
-124 soatlar
-187 kunlar
-5130 kunlar
Postlar arxiv
❤️🌹Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғл
❤️🌹Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! ❤️🌹

sticker.webp0.19 KB

Меҳрли қалбингиз ҳеч қачон озор чекмасин.... Меҳр шундай туйғу-ки, Мажбурлаб ололмайсиз, Мажбурлаб беролмайсиз ҳам... Меҳрни
Меҳрли қалбингиз ҳеч қачон озор чекмасин.... Меҳр шундай туйғу-ки, Мажбурлаб ололмайсиз, Мажбурлаб беролмайсиз ҳам... Меҳрни нархини арзон дейишади, Балки...кимга қанақа нархга тушган бўлса,ўзича баҳолайди... Меҳрнинг нархи ўлчанмаган... Меҳр хаммада ҳам эмас, Хаммага ҳам эмас... Яқинларга Улашинг.. ❤️ Каналимизга обуна бўлинг👇❤️ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.43 KB

Барча эътиборли инсонларга PAXMAT....😘 Постларимизга биттадан ❤юракчаларни қолдирган ,қолдираётган Азиз Муҳлисларимиз 🤗🥰 Б
Барча эътиборли инсонларга PAXMAT....😘 Постларимизга  биттадан ❤юракчаларни қолдирган  ,қолдираётган Азиз Муҳлисларимиз 🤗🥰 Борингизга шукр реакция босган қўлларингиз дард кўрмасин🤲! биз билан бирга ўтказган вақтизга рози бўлинглар🤲! Сизлардан  Аллоҳ рози бўлсин🤲! Кунингиз яхши кайфиятда ўтсин🤲! Азизлар https://t.me/iffatli_ayol ༺🌺༻༺🌺༻༺🌺༻ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.18 KB

✍✍  УСТОЗ  ✍✍ Шахноза институтнинг тугатиб , ўзи тугулиб ўсган қишлогига , ўзи ўқиган мактабига , бошлангич синф ўқитувчиси бўлиб иш бошлади . Янги ўқув йили бошланиб , биринчи синфларни қабул қилиб олганига хам хадемай бир ой бўлади . Ўқишда ўрганганлари бошқаю , х,ақиқий иш бошқа экан . Бир оз қийналаяпди . Болаларку она сути огзидан кетмаган гўдак , бирови йигласа , иккинчиси хам бесабаб йигига қўшилади . Уларга қараб Шахнозанинг хам йиглагиси келади . Х,ар куни эрталаб кўтаринки кайфиятда ишга келиб , болалар билан хам хушкайфиятда дарс бошлашга х,аракат қилади . Баъзи болажонлар тийрак , дадилгина . Х,атто ёшига нисбатан ақллигиналари хам бор . Айниқса  Умиджоннинг кўзидаги мунг , ўйчанлик Шахнозанинг хам диққатини тортди . Бола ақлли , дарсларни аъло бажаради . Боланинг бунчалик маюс эканлигини , бошқаларга қўшилмай жим юришини сабабини билолгани йўқ . Бир икки кун мактабга Умиджонни озгин , рангпаргина , кулибгина гапирадиган аёл олиб келган эди . Кейинги кунлари , қўшниси ўзини боласи билан  олиб келиб , олиб кетаяпди . Суриштирганида Умиджоннинг онасини тоби йўқ деб эшитганди . Шахноза ўзи шу қишлоқдан бўлгани билан кўпчиликни танимайди катта қишлоқ . Бугун хам совуқ хаводан эти жунжикиб , тез тез юриб мактабга келди . Сумкасини синфхонасига қўйдию , болажонларини кутиб олгани эшик олдига бориб турди . Юпун кийинганларини енгил койиб , худди она бургутдек қучогига олиб иситиб синфхонага кирита бошлади . Эндигина йўқлама қилиб  дарсни бошлаганди х,амки синфхона  эшиги таққиллади. Шахноза эшикни очиб ташқарида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Саида опани кўрди . Опа бесаронжом нигохлари билан уни имлади . -- Қизим ўқувчингиз Умиджоннинг онаси вафот этибди . Болаларингизга мусиқа устози қараб туради . Ёмгир ёгаяпди уйига олиб бориб қўйиб келинг дедию шошиб бурилиб кетди . Шахноза турган жойига қотиб қолди . Ўлим хабари кимни довдиратмайди , унинг ўзи х,али ёш қиз бўлса . Огир одимлаб синфга кирдию беихтиер Умиджонга қаради . Устозларининг шашти паст бўлиб синфга кирганини , юзлари оқариб кетганини зийрак болалар сезганмиди х,аммаси жим тикилиб туришарди . Шахноза доска томон юрар экан бир сўз деёлмас , томогига бир нарса тиқилиб қолгандай ютинар , гапирса йиглаб юборишини сезиб турарди . Яна ихтиерсиз Умиджонга қаради . Ақлли бола устозининг ранги ўчиб кетганидан , кўзлари ёшга тўлиб ялтираётганидан  х,аммасини билди . Секин жойидан туриб келиб ёшгина устозининг оёгидан қучоқлади . Бўгиқ овозда ---Ман энди етимманми устоз дедию баралла йиглаб юборди . Шахноза ўқувчисининг бошидан силаб , бир қўли билан елкасидан қучиб турар , кўзларидан дувиллаб ёш оқарди . Ўқитувчиликдек машаққатли касбнинг биринчи синовига дуч келган эди у . Аввал ўгил болалари бирин кетин келиб бири бирини устидан қучоқлай бошлади , кейин қизлари хам келиб  устозларини атрофини ўрай бошлашди . Хаммаси жимгина жавдираб турар , онасизлик , етимликнинг асл мохиятини билишмасада залвори огир эканлигини х,ис қилиб туришарди . Шахноза ўзини қўлга олиши кераклигини ўйлади . ---Умиджон сен ёлгиз эмассан . Қара шунча ўртоқларинг бор , биз сен биланмиз . Энди йиглама юр уйингизга борамиз деди . ---Қани хаммангиз жойингизга ўтириб олинг , ташқарига чиқманг совуқ . Сизга мусиқа устозингиз дарс ўтади деб кийиниб тайер турган Умиджоннинг қўлидан ушлаб чиқиб кетди . Амаллаб болани уйига қўйиб келдию синфхонага кириб стулига ўтириб қолди . Бир зум ўзини қўлга ололмай турди . Ахир у устоз бўлгани билан х,али еш , бундай х,олатлар бўлишини ўйлаб х,ам кўрмаган эди . Институт таълими билан ,, Устоз ,, мақомига эришиб бўлмаслигини , х,ает таълими хам борлигини х,ис қилиб турарди . Шахноза энг яхши устоз бўлиши учун ,, олий ,, таълим билан бирга ,, одамийлик ,, таълимини хам олиши кераклигини иш бошлаганининг илк кунларидаёқ билиб олган . Келажакда ўзи орзу қилгандек , ,, онадек азиз ва мўътабар устоз ,, бўлишга азму қарор қилганди . ШАХЗОДА САТТОРОВА . https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.19 KB

ЎГАЙ ОНА .    Уни ,,ўгай,, дейишди . Эрини болалари ҳаммаси уйлик жойлик бўлиб кетган. Кенжа ўглининг хам битта боласи бор.     Шунинг учун, "дадамга қарасалар бўлди!" деб уни бу хонадонга олиб келган эдилар...    Оилали қизлари ҳам унчалик юрак очмади. Келишади, отаси билан суҳбат қилиб, еб -ичиб кетишади. Ўгай онасига:     -- Сизга нима гап, дардингиз йўқми? --дейишмайди.    Келини ҳам жимгина рўзғор ишларини қилиб юради. Қайнонаси неварасини кўтариб юрса бўлди . Кап катта одамлар орасида ,, ўгай,, мақомини олган аёл ёлғизликдан қийналиб борарди. Атрофи тўла одам, у эса ёлғиз, чунки у ,,ўгай,, . Эрига , болаларига , невараларига, ҳаттоки қўшниларига ҳам . Шунақаси ҳам бўларканми дерсиз? Ҳа, бўлар экан ... Худди шу тақдирни унинг ўзи истаганидек,  бу оила беморликдан  бекасиз қолмаган, бу аёл ҳаммасига сабабчидек ёвқараш қилишади...     Бугун катта қизини кўзлари қизариб кириб келди. Отаси йўқ эди. Тўлиб турган эканми,  ноилож ўгай онасига дардини ёрди . Эри пул жўнатган экан, биринчи синф қизига қалин жемфер олиб берай деса, қайнонаси пул бермабди .     --- Кўмир олиб олайлик, қизинг акасиникини кийсин!-- дебди .     -- Майли эди ўғил боланики бўлса хам кийдирардим, акаси бешинчи синфку --деди қизи.    У қизига таскин берган бўлди . Қизи чиқиб кетиши билан, отаси келиб қолди. Эри келгач:     -- Пул бериб туринг! - деб сўради .     -- Нима қиласан , олдимиз қиш,  оғилга шифер қоқтиришим керак.     -- Озроқ беринг! -деди у яна умидвор бўлиб.    -- Нима қиласан ўзи? -- асабий бўлди эри бироз, чунки уни танишганидан бери, уйига келганидан бери, бундай одати йўқ аёлини тушуна олмаётган эди.    -- Катта қизингизни қизчасига жемфер олиб бермоқчи эдим, кунлар совиб қолди, мактабга кияди.     Телефони қолиб кетгани учун изига қайтиб келиб ҳовлида турган, очиқ деразадан уларнинг сўзини эшитиб турган қизнинг қулоғига отасининг гапи кирмади.    Кўнгли эзилди , бор йўқлигини писанд қилмаган ўгай онасининг меҳрибончилиги ортида ўз онасининг меҳрини сезиб ўзидан уялди. Турган жойида кўзидан ёши оқиб тураркан, уйдан мамнун жилмайиб чиққан  ўгай онасига кўзи тушди.    -- Қизим кетмаган эдингми?--  шошиб қолди аёл .     Қиз жимгина бориб онасини маҳкам қучоқлади .   -- Телефоним қолибди , яна келаман онажон.     Қиз телефонни олиб,  йиғлаганини яна бир онасидек меҳрибон  аёлнинг кўриб қолиб, ҳафа бўлишини истамай тезроқ юриб чиқиб кетди.    Илк марта, "Онажон" деган сўзни эшитган аёлнинг кўзига ёш келиб, ҳўрсиниб қўйди. У умри бино бўлиб, шу ёшга кириб, ниҳоят шундай муқаддас номга лойиқ кўриб бошлаган қизни ортидан  қараб қолиб, бахтни ҳис қилди. У шу маҳалда, ўз ҳаётидан астойдил мамнун эди! Ўзига келиб, қўлига қараса, қизалоққа женфер учун эридан олган пулини ҳали қизига бериб улгурмаган экан. Шошиб уни ортидан етиб олиш учун югурди:    -- Қизим, хой шошма!... ✍ ШАХЗОДА САТТОРОВА. Сана: 23. 05. 2026 йил. https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.26 KB

📝КИЗ ФАРЗАНД. Бир куни истирохат боги олдида саккиз-туккиз ёшлардаги бир кизалокни учратиб колдим. У янги йил олди безатилган улкан арчани куриш учун ёлгиз келибди. Арча олдида тушган суратини менга курсатиб, мактангиси келди. Сурат чиройли чикканини айтганимда хурсанд булди. Унга ёкиб колдим чоги, мендан узоклашмай енма ен кета бошлади. Ундан нега богга ёлгиз келганини сурадим. - Аям ишдан кеч келади. Мени олиб келгани вакти булмайди. - деди. -Дугоналарингизчи? - сурадим яна. - Бу ерга якинда кучиб келганмиз. Хали уртокларим йок. - хурсинди кизалок. - Аввалги мактабимда уртокларим куп эди. Мазза килиб уйнардик. Уларни бирам согиндим... Яна дадамни, бувим билан бобомниям согиндим. Анави сой борку, - у менга шахарни кесиб утган канални курсатди - уша сой дадамни уйини енидан окиб утади. Аям айтган. Канийди ёз  булганидаа, шу сойга тушиб окиб дадамни уйига бориб олардим. Уларни куриб кайтардим.    Кизалокнинг гапларидан унинг ота онаси ажрашганини фахмладим. Дадасини каттик согингани куриниб турарди.   Менинг каерда яшашимни эшитиб унинг кузлари чакнаб кетди. - Дадам хам ушатда яшайди. Танийсизми? Отлари Мирзохиджон. - Йук, танимайман, - дедим. - Эссиииз, - хафа булди кизалок. - Агар таниганингизда уларга бир гапимни айтиб куярдингиз. "Дурдона кизингиз сизни роса согинибди. Кечкурун туккиздан кейин телефон килсангиз, Дурдонани узи жавоб бераркан, аяси ухлаб колган буларкан," деб куярдингиз.- Дурдона бироз жим кетди. Кейин бирдан жиддийлашиб деди, - Мен катта булиб ая булганимда учта угил тугаман. Биттаям киз тугмайман. -Нега?- хайрон булдим мен. - Чунки дадалар факат угилларини яхши куришаркан. Агар киз тугсам, бизниям хайдаб юборишади. Кейин мени кизим хам менга ухшаб дадасини согиниб йиглаб юради. Шунинг учун киз тугмайман.   Менинг кузларимга ёш келди. Кизалокка жавобан хеч нарса деелмадим. Уни овутишни истардим лекин негадир уша лахзада тилимга хеч бир суз келмади. Факатгина дилимда у ва онасига бахт тиладим. Вокзалга етиб келгач, кизалок мен билан хайрлашиб, автобусга чикиб кетди.   Бу учрашув, кизчанинг сузлари менинг ёдимга мухрланиб колди. Бир Кун келиб албатта бу вокеани, Дурдонанинг сузларини унинг отаси каби оталарга ибрат булиши учун когозга туширишни ният килгандим.   Киз болани фарзанд урнида курмайдиган эркакларга айтар сузим: Аллохдан куркинг. Ахир аеллар Унинг омонати.  Уларсиз авлод хам, хает хам тухтайди. https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB

#Соғинч Соғинч қандай бўлишини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз? Мен кўрганман. Бувим, дадамнинг оналари, тўқсонинчи йилда, олтмиш ёшда вафот этганлар. Ундан олдинги даврларда тўй-маросимларни видеога олиш унчалик урф бўлмаганди. Масалан, амаким қизларини чиқарганларида видеога олинмаган. Яъни бувим билан боғлиқ бирор видеокадр сақланиб қолинмаган. Адашмасам, орадан 4-5 йил ўтган эди. Видеомагнитафон сотиб олдик. Янги матоҳ, қизиқиш катта, гоҳ кимдирдан, гоҳ прокатдан турли видеокассеталарни олиб келиб кўрамиз. Аппарат эрта-ю кеч тинмайди, бечора. Бир куни қўшнилардан бири чиқиб айтиб қолди – “фалончи қариндошимизникидаги тўйни видеосини кўргандик, у ерда холам ҳам бор эканлар, ўйинга тушган эканлар, кадрда кўриб қолдик” деб. “Холам” деганда бувимни назарда тутаётганди. Оиламиз, айниқса дадам, ўша тўйнинг кассетасини олиб келиб кўришга қизиқиб қолдик. Кассетани олиб келдик. Бегоналарнинг тўйи. Тахминан нечанчи минутларда кадрда бувим чиқишини сўраб олгандик. Ўша вақтга тўғирлаб кутила бошланди. Бирданига кадрда бувим пайдо бўлди. Қўшни аёллар билан ўйинга тушяпти. Хотиржам кутиб ўтирган дадам сакраб ўрниларидан туриб кетди ва экранни қўли билан кўрсатиб, баланд овозда “ана аям, ана аям” дея бошлади. Йўқ, йиғламади, аммо бунақа хаяжонли ҳолатда илгари кўрмагандим дадамни. Кадр ўтиб кетди ҳамки, барибир, дадам узоқ вақт пичирлаб “аям, аям” деб такрорлаб ўтирди... https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.25 KB

...Орқа ўриндиқда бир бирига суяниб ўғли билан қизчаси ухлаб ётарди ... Фазилат эри томонга ялт этиб қарадию қўли билан оғзини ёпиб йиғлаб юборди . --- Ҳой келин , нима гап қизим , Чоп янгангга қарашийлар , - деб икки кичгина ўғлини турғизди қайнонаси . Укалари машинага чопиб келишди . Икки эшигидан икки болани авайлаб кўтариб тушиб сўри томонга олиб келишди . --- Вой мани ўлай  , вой ўлай барака топ болам , - она овози қалтираб гапирганча қизчани қўлига олди . Фазилат эса ҳамон машина эшигига суяниб турар , оёғида мадор  йўқ эди . --  Фазилат , кел бу ёққа , - эрининг чақирганидан ўзига келди у . Билсанг ман шу икки бола учун сенга уйланганман. Бундан кейин болалар шу ерда яшайди .... -- Ўғлим ,  ҳақиқий эркакни ишини қилдинг болам ,- отаси овози товланиб дуога қўл очди . Фазилат қайнонасини қўлидан  ҳамон ширин ухлаётган қизини олар экан эрига секин кўз ташлаб , -- Раҳмат дадаси , - деди . Шундай жаҳлдор одамдан энг катта ҳайитликни Фазилат олган эди ... Юлдуз тўла очиқ осмон остида сўрини тўлдириб ўтирган  бахтли оила арафа кунини ўтказар , ҳайит байрами ҳам бу хонадонга ўзгача шукуҳ билан , қувониб кириб келмоқда эди .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/iffatli_ayol

ҲАЙИТЛИК ✍ . ,, Беошён яралган аёл ,, - деган қадимгилардан қолган гап бор . Яъники қиз бола туғулиб , вояга етгунича отасининг уйида яшайди , турмушга чиқиб  эрининг  уйида яшайди  , кейин ўғли вояга етиб , уй жой қилганидан кейин ўғли билан яшайди . Уларга ўзининг ёшлигини , навқиронлигини , гўзаллигини фидо қилсада ўзининг уйи , ошёни бўлмайди . Чунки аёл ожиза ва оқила , Шу сабаб  ёлғиз яшай олмайди . Ёлғиз яшашга кучи ҳам , ақли ҳам , фаросатию , фасоҳати ҳам йўл қўймайди . Мабодо ёлғиз яшаб қолса руҳияти қийналади . Шундай қизлардан бири Фазилат ўз исми ўзи билан ниҳоятда гўзал , истараси иссиқ , муомала ва одобда тенги йўқ фазилатли қиз бўлиб вояга етди . Аммо у марказдан узоқ мана шу  тоғли қишлоқда туғулган эди . Қизларни тезда турмушга узатиб юборишади бу ерда . Ўқиш , ишлаш қизлар учун фақат орзу эди холос . Фазилатнинг ҳам тақдири шу бўлди . Отаси танлаган йигит хонадонига келин бўлиб борди . Беш йилди ширингина бир ўғил , бир қиз кўрди . Аммо тақдири азал турмуш ўртоғи бир кеча уйқуга ётдию эрталаб турмади . Нима бўлди , нима қўйди ҳеч ким билмайди . Фақат билганлари бир тоғасининг ва бир холасининг ўғли худдий шундай тўсатдан уйқуда қазо қилган экан . Эл улус , уруғнинг катталари бош чайқаб бир оз вақт муҳокама қилиб юришдию сабабини топишолмади . Фазилатнинг эрини яна учта уйланмаган укаси бор эди . Бир йил ўтиб ўтмай қайнотаси келинини сеп сидирғасию болалари билан ота уйига олиб келиб қўйди . Ўзи туғулиб ўсган , ўн саккиз йил яшаган уйига бегона бўлган Фазилат икки боласи билан  , бу уйнинг норасмий эгалари , янгалари билан зўрға муроса қилиб икки йил ота эшикда яшади . Бу орада унга жуда кўп совчилар келди . Аммо ҳаммаси боласини ташлаб келсин деярди . Фазилат эса бунга асло рози бўлмасди . Ўғли тўрт , қизи икки ёшга кирганида отаси уни бир ўртоғининг ўғлига беришга рози бўлганини айтди . Йигит уйланиб , уч йил яшаб фарзандли бўлмаган , табиатан қаҳри қаттиқ , жаҳлдор бўлгани учун хотини чидай олмай ажрашиб кетган экан . Отасининг қатъий талаби билан Фазилат шу йигитга турмушга чиқиб кетди . Аммо болалар бувисига қолди . Куёвнинг онаси ўғлининг жаҳлидан қўрқиб кейинчалик секин секин ўргатиб олиб кетамиз дебди . Фазилат йиғлай йиғлай тақдирига бош эгиб кетди . Эри ростдан жаҳлдор экан . Икки укаси  зир титраб турар , ҳатто ота онаси ҳам ортиқча гап гапиришмас экан . Фазилат ҳам келганига бир ҳафта бўлмаси зина четига қолган челакка қоқилган эри томонидан ўша челак учиб келиши билан эрининг захар сўзларидан эшитиб олганди . Бу уйда ҳамма билиб билиб ишини қилар , аканинг буюрган вазифаси ўз вақтида бажарилиши шарт эди . --- Ман бугун Жума номозга шаҳарга тушаман  ,- деди , эрталабки чойдан сўнг . Рўзғорга нима кераклигини айтсангиз , олиб келаман . Сан икковинг келгунимча томорқани ариқларини кавлаб қўй , тушиндингми , -- укаларига дўқ уриб қўйди . --- Ўғлим ,  музтаргина бўлиб  деди онаси . Биласан эртага ҳайит байрами , яхшигина қилиб рўзғорлик олиб келарсан  . Ўғли бош ирғаб чиқиб кетди . Ана мана дегунча кун ботди . Шомдан кейинроқ келди ўғил . Машинани ҳовлига киритиб , қўлига битта сумка билан ота онаси ўтирган сўрига яқинлашди . ---Яхши ўтирипсизларми . Она , ота сизларга ҳайитлик олиб келдим , байрамингиз қутлуғ бўлсин , -  деб икковига ҳам  чиройли қадоқда совға узатди . Бу эса сенларга шумтакалар . Укалари футболкаларини кийиб кўра бошлашди . Бўшаган сумкани четга қўйиб сўрига суянди йигит . Фазилат сумка бўшаганини кўрган ондаёқ чойнакни кўтариб ошхонага кетган эди . Онасининг кўзи жавдиради , чой дамлаб келаётган келини томонга аланглаб , --Келинга ҳайитлик олмадингми болам ,- деди . --- Келинингизни ҳайитлиги машинага бориб олиб келгин , - чойнакни дастурхонга қўйган хотинига юзланди  . Ҳаммалари олд ойналари туширилган машинага қарашди . --- Тезроқ опкел , эриб кетади , - қовоқ уйиб деди эри Фазилатга . Фазилат ҳайрон бўлиб бориб машинанинг орқа эшигини очдию қотиб қолди ... Давоми 👇👇👇

photo content

sticker.webp0.40 KB

Repost from Iffatli ayol
sticker.webp0.40 KB

photo content
+8