uz
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Kanalga Telegram’da o‘tish

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Ko'proq ko'rsatish
1 862
Obunachilar
-424 soatlar
-237 kunlar
-6130 kunlar
Postlar arxiv
photo content
+9

sticker.webp0.34 KB

photo content

sticker.webp0.16 KB

photo content

sticker.webp0.20 KB

photo content
+3

sticker.webp0.30 KB

photo content
+6

sticker.webp0.51 KB

Бир яхши кўрган кишингиз ҳаётдан кўз юмгач, уни дафн қилиб устидан турпоқ тортаётган чоғингизда ҳаёт нақадар қисқалиги ва унд
Бир яхши кўрган кишингиз ҳаётдан кўз юмгач, уни дафн қилиб устидан турпоқ тортаётган чоғингизда ҳаёт нақадар қисқалиги ва ундаги истоқомат узоқ давом этмаслигини англаб етасиз... Ўтганларимизни Аллоҳ раҳматига олсин! Шуни аниқ биламизки, умримизнинг ўтган кунлари ўтди-кетди, энди ҳаргиз ортга қайтмайди... Шундай экан, ўзингиз учун Қуръондан ўқийдиган кундалик вазифа-вирдларни белгилаб олинг ва ҳолат қандай бўлмасин уни тарк қилманг! Ҳар куни давомий равишда зикру тасбиҳлар айтишни ўзингизга одат қилинг! Тасбиҳ, истиғфор ва таҳлиллар айтинг! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар йўлланг! Ўзингиз, ота-онангиз, фарзандларингиз ва барча яхши кўрган кишиларингизнинг ҳаққига дуолар қилинг! Шуни ёдда тутингки, жаннат аҳли Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган онларига ачинганларичалик бирор нарсага ачинмайдилар! Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ ─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─ https://t.me/iffatli_ayol

​​ Бир куни дўзахда иблис ўзининг инсонни маҳв этадиган қуролларини кўргазмага қўйибди. Бу қуролларнинг барчаси шиша идишларга солинган бўлиб, улар орасида ҳасаднинг ханжари ялтираб турар ва унинг ёнида қаҳрнинг болтаси ҳам товланиб кўзга ташланарди. Ва яна у ерда очкўзлик ва ғаразгўйлик оғуларини, шаҳватнинг ўткир тиғли найзасини, шунингдек, кибр, қўрқув, тилёғламалик сиртмоқларини ҳам кўриш мумкин эди. Аммо кўргазмадаги бу барча қуроллар манаман деб турар эди-ю, фақатгина эски бир игна унчалик кўз тушмайдиган, панароқ жойга олиб қўйилганди. ⸺Бу қуролинг нега панада турибди? ⸺ деб сўрашибди шунда дўзах аҳли шайтондан. ⸺Чунки бу менинг энг севимли ва энг ҳалокатли қуролимдир, ⸺ жавоб берибди шайтон. ⸺ Уни йўқотиб қўйишни истамайман. ⸺Наҳотки шу миттигина игна сенинг бошқа барча қуролларингдан ҳам ҳалокатлироқ бўлса? ⸺ ажабланибди дўзахдагилар. ⸺Ҳа, ⸺ жилмайибди шайтон. ⸺ Одатда, мен уни бирор инсонни енгиш учун қолган бари қуролларим кучсизлик қилганда ишлатаман. ⸺Хўш, бу қурол нима?! ⸺Бу қурол ⸺ умидсизлик! https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.55 KB

​​#ибрат Ўшанда ҳали бола эдим. Онам ишдан ҳориб қайтса-да, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди. Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим. Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради. Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида. Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”, деди. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. — Ўғлим, онанг кун бўйи ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди, — деди. Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизнинг камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Чунки ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади. © Доктор Абдул Қалам ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.48 KB

ОЯТАЛ КУРСИЙНИНГ ФАЗЛИ 1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади. 2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди. 3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди. 4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.”  (Ҳаким) 5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.”  (Абушшайх) 6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.”  (Дайламий) 7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.”  (Шавоҳид-ун-нубувва) 8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”  (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний) 9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.” 10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди. 11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.  (Ислом ахлоқи) 12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз ) 13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис) 14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.” 15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.” 16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар». 17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар. 18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.... https://t.me/iffatli_ayol ༺🌸༻🌺༺🌸༻

sticker.webp0.60 KB

«Лаа илаҳа иллаллоҳ» қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин. Бунинг ҳи
«Лаа илаҳа иллаллоҳ» қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин. Бунинг ҳикмати шундай: Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Абдуллоҳ Раҳим ༺🌸༻🌺༺🌸༻

sticker.webp0.83 KB

​​Хулоса_сиздан "Эй Фотима!!!! Тур намозингни ўқи, ҳеч қачон отам Пайғамбар-ку деб хотиржамликка берилма... Агар Аллоҳнинг Ра
​​Хулоса_сиздан "Эй Фотима!!!! Тур намозингни ўқи, ҳеч қачон отам Пайғамбар-ку деб хотиржамликка берилма... Агар Аллоҳнинг Раҳмати бўлмаса мен ҳеч нарса қила олмайман."      Имом Муслим ривояти ༺🌸༻🌺༺🌸༻ https://t.me/iffatli_ayol