cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

✅ Косонсой тумани ҳокимлигининг расмий канали Сайт: kosonsoy.uz Telegram: https://t.me/kosonsoyhokimligi Facebook: https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/ Instagram: https://instagram.com/kosonsoyhokimligi 👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
5 167
Obunachilar
+424 soatlar
-217 kunlar
-11330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#FlowerFestNamangan #flower_fest_63 Фестивал яқин – меҳмонлар эса ҳозирдан ҳайратда. Шу кунларда Наманган ва наманганликлар 63-бор ўтказилаётган “Гуллар фестивали”га тайёргарлик  шукуҳи билан яшамоқда десак, муболаға бўлмайди. Таъкидлаш жоиз, фестивал довруғини эшитиб, боққа ҳозирдан меҳмонлар келиши бошланган. Хусусан, Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида Россия Федерацияси пойтахти – Москва шаҳридан келган бир гуруҳ сайёҳларни учратдик. Ўзини Алексей Бобилёв, Алла Соколова, Марина ва Михаил Зикеевлар деб таништирган меҳмонлар билан суҳбатлашганимизда, “Гуллар фестивали”га кўрилаётган тайёргарлик ва унинг қамровидан, амалга оширилаётган ишлардан ҳайратда эканликларини алоҳида таъкидладилар.
«Ўзбекистон – гўзал, халқи меҳмондўст бўлгани учун саёҳатга келганмиз. Бугун Наманганга келиб, гуллар фестивали ҳақида эшитдик. Кўзимиз билан кўриш учун шу боққа келдик. Ҳайрат ва таассуротларимиз бир олам. Телефонимиз хотирасига фото ва видеолар сиғмай қоляпти. Бири-биридан чиройли манзара. Ҳозирдан байрам руҳини ҳис этяпмиз. Москвада ҳам “Ботаника боғи” (“Ботанический сад”) ва “Дорихоначилар томорқаси” (“Аптекарский огород”) бор. Табиат, гўзаллик шайдолари ўша жойларга    борамиз. Намангандаги бу манзара бизни шунчаки ҳайратда қолдирди. Юртга қайтганимизда яқинларимизга кўрсатамиз. Фестивалга, албатта кўпчилик бўлиб келамиз»,-дейишди меҳмонлар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
#FlowerFestNamangan 🔰 Гуллар диёри яна Сизни чорлайди | 63-халқаро Гуллар фестивали 19 майдан 23 июнга қадар бўлиб ўтади. 📌 Бу йилги нафосат ва гўзаллик байрами ўзгача бўлади. Келинг, армонда қолманг! ☑️ Наманганда кутамиз! 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
🔰 Нодирбек Абдусатторов яна бир бор Магнус Карлсенни мағлуб этди. Польшадаги Superbet Poland 2024 турнирида фарзинни бой бериб қўйганидан кейин норвегиялик гроссмейстернинг асаблари дош бермади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Абдусатторов Tata Steel Chess-2023” турнирида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонганди.
Hammasini ko'rsatish...
🏆 5👍 2
#ТАЪЛИМ 🔰 Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади ▫️Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади. Мактабларга педагогика бўйича машғулотларни ташкил этиш жараёнларида тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасалари ёрдам беради. Илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
👨🏻‍🦽II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса, пенсиянинг таянч миқдори ўртача иш ҳақининг 55 фоизида ҳисобланадими ёки 75 фоизиданми? “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, пенсиянинг таянч миқдори I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдоридан аниқланади.
Hammasini ko'rsatish...
#БУГУН_ФУТБОЛ 🤩 🏆Суперлига | 7-тур ⚽️Сўғдиёна - Навбаҳор 📆12 май | Якшанба 🏟Сўғдиёна стадиони19:00 🖥Foreign Languages
Hammasini ko'rsatish...
🗓 12 май - Халқаро ҳамширалар куни! Сизга таъзим, нажот фаришталари! 📌 Ҳамширалар куни муборак бўлсин! Вилоятимизнинг барча ҳамшираларини қутлуғ сана билан муборакбод этамиз! Мустаҳкам соғлик, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли ишларингизда омад тилаймиз !
Hammasini ko'rsatish...
☀️ ⛅️ 12 май куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. ▫️Республика Гидрометеорология маркази 12 май, якшанба кунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. ▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.   ▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.   👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
📊 "E-auksion" platformasida 250 ta koʻchmas mulklarni sotib oling! 🟢 Mingbuloq tumanidan 13 ta (koʼrish) 🟢 Kosonsoy tumanidan 11 ta (ko'rish) 🟢 Namangan tumanidan 6 ta (koʼrish) 🟢 Norin tumandan 5 ta (koʼrish) 🟢 Pop tumandan 131 ta (koʼrish) 🟢To'raqo'rg'on tumani 5 ta (ko'rish) 🟢Uychi tumanidan 8 ta (ko'rish) 🟢Uchqo'rg'on tumanidan 10 ta (ko'rish) 🟢Chortoq tumanidan 12 ta (ko'rish) 🟢Chust tumanidan 9 ta (ko'rish) 🟢Yangiqo'rg'on tumanidan 15 ta (ko'rish) 🟢Namangan shahar 12 ta (ko'rish) 🟢Davlatobod tumanidan 10 ta (ko'rish) 🟢YangiNamangan tumanidan ta (ko'rish) 📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-26-12 (soat 09:00 dan 18:00 gacha). 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...
Талабa бўлиш истагидаги хотин -қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 9-июн куни 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим. Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак: ⏺ ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши; ⏺ тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги; ⏺ ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши. 📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: ➖ Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси; Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма; ➖ Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.  📍Тўлиқ маълумот олиш учун: ўзи яшаш ҳудудидаги маҳалла фуқаролари йиғини хотин-қизлар фаолига мурожаат қилишингиз мумкин. 👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube
Hammasini ko'rsatish...