cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Ҳамдам Аллаёров 👉👉👉Ижодимга йул!

🌿Тахтга чиқар кимдир, меҳнати билан, 🌿Кимдир эса зеб - у, зийнати билан, 🌿Мансабга берилиб, ҳурмат йўқолса, 🌿Бир кун йиқилади, туҳмати билан! ✍️ Ҳамдам Аллаёр. 🙏 Дўстларга ҳам улашинг! 👨‍💻Мурожаат учун: 995060077

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
332Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

#ДУНЁ Ажиб замон, ёғилмоқда ғам, Кўнгилларни сирлаштир дунё, «Офатдамас, оқибатда ҳам», Бандаларинг бирлаштир дунё, Ғамдан дардга тўлганлар ҳаққи, Гунча бўлиб сўлганлар ҳаққи, Оҳ, бегуноҳ ўлганлар ҳаққи, Бандаларинг бирлаштир дунё, Оҳлар урар, юрак бағрим хун, Қачон бўлар, бу синов якун, Шунча бўлган вайронадан сўнг, Туркий халқни бирлаштир дунё! Ювиб бўлмас қилган гуноҳни, Ажратмасдан, қорани, оқни, Эслатиб, эслатиб Аллоҳни, Бандаларинг бирлаштир дунё! Ҳамдам Аллаёр.
Hammasini ko'rsatish...
Бензин нархи ошиб кетти, Дардинг бўлса айт Метанжон. Инсон қадри тушиб кетти, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Юракка қон юттирмасдан, Алдаб кунни ўттирмасдан, Куттирмасдан, куттирмасдан, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Қадринг билди кўплар роса, Ўн минг сўмдан бензин олса, Тўлиб борар сабр коса, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Кеча экан навбат, йироқ, Навбат келса учди чироқ, Уйга қайтдим, эссиз, бироқ, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Сен бўлмасанг холим хароб, Орзуларим бўлгай сароб, Бас, жонимга берма азоб, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Газ қуймадим бўлди ойлар, Очилишинг ҳамма пойлар, Қайдан келди «соат бай»лар?, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Ҳамма хом сут, эмган банда, Яхшиям мен «пропан»да, Инсон улуғ бу Ватанда, Ўз ҳолингга қайт Метанжон! Ҳамдам Аллаёр.
Hammasini ko'rsatish...
🌧🌨⛈ ЁМҒИР Тоғ - у, адирларни кездингми ёмғир, Соғинч, ҳисларимни сездингми ёмғир, Сенинг ифорингга бир тўяй десам, Наҳот соғинчимдан бездингми ёмғир?, Бунча кечикдинг... Япроқ бўлиб булутларга эландим, Шода – шода маржонингни тиландим, Шаррос қуйдинг ҳатто лойга беландим, Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир! Бунча кечикдинг... Ифоринг тафтига етмоғим алам, Шабнамдек ялтирар кўзларимда нам, Холимдан жилмайиб кулар бир санам. Шунга сен кечикиб келдингми ёмғир?. Бунча кечикдинг... Осмондан ёғилган дурдайсан гўё, Жамолин қизғонган ҳурдайсан гўё, Соғинч ҳисларимни ўртайсан гўё, Нега кўз фаслиммга кеч келдинг ёмғир! Бунча кечикдинг... Майсага термилса нигоҳларимиз, Жавобсиз қолгандай сўроқларимиз, Шунча кўпмиди айт, гуноҳларимиз?, Нега кўз фаслиммга кеч келдинг ёмғир! Нега кеч келдинг...??? Майли ёғавер... ёғавер... ёғавер... ©️ ✍️ Ҳамдам Аллаёр.
Hammasini ko'rsatish...
СОҒИНЧ НИМА ЎЗИ??? Соғинч нима ўзи, қайғуми, озор, Димоғим куйдирган шаробдек тахир, Соғинч аъзобидан вужудим безор, Кўксимга қадалган ханжардек ахир. Соғинч нима ўзи, ким билса айтсин, Нетай ҳижрон менга шафқат қилмайди. Мени соғинтирган, соғиниб қайтсин, Қийналганим соғинч наҳот билмайди. Кўзларимдан оқар кўклам ёмғири, Келсин қошга ўсма, сурмалар суриб, Наҳот, ўлмоқ бўлса ишқим охири. Келармикан қабрим қучмасдан туриб. Соғинч нима ўзи, бузди тинчимни, Қийналиб, қийналиб етсангиз ҳузур, Соғинч армонларга ўхшайди гоҳи, Мактубда пушмондан айтилган узр, Соғинч нима ўзи?... Ҳамдам Аллаёр.
Hammasini ko'rsatish...
Иш деб ўлиб кетмайлик! С А Л Г И Н А Бу дунёдан ҳеч қачон, Ғамга тўлиб кетмайлик, Бир гап бўлар дўстижон, Иш деб ўлиб кетмайлик. Топиб кўнгил мосини, Характерлар хосини, Айтсам гапнинг ростини, Иш деб ўлиб кетмайлик! Эрта тонгдан шайланиб, Ташвишларга бойланиб, Туни билан ўйланиб, Иш деб ўлиб кетмайлик! Бунча бойлик излайсиз, Билмам неъни кўзлайсиз, Фақат иш деб сўзлайсиз, Иш деб ўлиб кетмайлик! Замон оғир, мураккаб, Унда ютади сергап, «Иш» ҳам бўларда бир гап, Иш деб ўлиб кетмайлик! Ақлни олар зарлар, Бу хаётда кўп жарлар, Тинмайсиз биродарлар, Иш деб ўлиб кетмайлик! Келинглар сайр этайлик, Қўлни – қўлга тутайлик, Ғамларни унутайлик, Иш деб ўлиб кетмайлик! Дил дафтарин ёпасиз, Кеч қолдим деб чопасиз, Айтинг, нима топасиз, Иш деб ўлиб кетмайлик! Юрибсиз ойлик кутиб, Кунда изтироб ютиб, «Оқибат»ни унутиб, Иш деб ўлиб кетмайлик! Гоҳ йиқилиб, сўриниб, Такрор – такрор ўруниб, Кимга яхши кўриниб, Иш деб ўлиб кетмайлик! Ташвиш келса пишқириб, Қувонч келмас пеш қилиб, Омон бўлинг ишқилиб, Иш деб ўлиб кетмайлик. ✍️ Ҳамдам Аллаёр. Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉@hamdam_allayor
Hammasini ko'rsatish...
🎯
😂
👍
💥 Бугун, 27-январ, иш жойида ўйин-кулги куни 🥳 "Ўйин-кулги" ва "иш" сўзлари кўпинча бир-бирига қарши. Бугун сиз ўзингизнинг ишингизни қизиқарли ва қувончга тўла жойга айлантира оладиган кун. Ушбу хабарни хамкасбларга ва хўжайинингизга кўрсатинг ва ишда бироз завқланинг!👇 @hamdam_allayor
Hammasini ko'rsatish...
СалГИНА Салом, бу ҳаётда «беш»и кўп одам, Биздек фақирларга пеши кўп одам. Бир алик оларсиз саломимизга, Яхши юрибсизми, иши кўп одам?!                        Ўлмасбек Самарқандий. Юрибсиз доимо қайгадир шошиб, Шон - шуҳрат ортидан довонлар ошиб, Гоҳ мансаб талашиб, обрў талашиб, Яхши юрибсизми иши кўп одам?! Оқарган сочингиз тараб ҳам қўйинг, Базида атрофга қараб ҳам қўйинг, Ўзгадан ҳол - аҳвол сўраб ҳам қўйинг, Яхши юрибсизми иши кўп одам?! Ҳаёт ташвишига бермайсиз ҳеч чап, Ғам ортиб бормоқда, умримиз тугаб, Бизда бари яхши, сизда нима гап?! Жонингиз омонми, иши кўп одам?! Дардларим бисёр лек, сўзлаганим йўқ, Мен бирор манфаатни кўзлаганим йўқ, Сизни «пул» дардида излаганим йўқ, Жонингиз омонми, иши кўп одам?! Шунчаки ҳол – аҳвол сўрагим келди, Яхши юрибсизми иши кўп одам?!                               Ҳамдам Аллаёр. @hamdam_allayor
Hammasini ko'rsatish...
#Live Савол - жавоб - Онлайнми, оффлайн, Бормикан ўзи тайин? Ўқувчилар сўраса, Қайси бирин айтайин? - Қаердадир онлайн, Қаердадир оффлайн. Иккисиям бўлмаса, Ўқийверсин "жўнлайн". ©️ Ўлмасбек Самарқандий. @hamdam_allayor
Hammasini ko'rsatish...
Азиз дустлар: Бугун Хурматли мен учун кадирдон кадирли Укам Дустим... Шоир ва Домла Хамдам Аллаёр ни таволлуд айёми, Т А Б Р И К И С Т О Н. Барча орзу хавасларингиз Аллохдан ижобат булсин, энг бахтли Бахтиёр инсон булинг, хамиша сог саломат юринг ва 97 га киринг
Hammasini ko'rsatish...
Ассалому алейкум хурматли Хамдам Аллаёров! Сизни бугунги кутлуг айём, тугилган кунингиз билан гурухимиз номидан чин калбдан табриклаймиз. Сизга инсон учун энг кадрли булмиш соглик-саломатлик, оилавий бахт, тинчлик, хотиржамлик тилаймиз. Шарафли касбингиз омад ва зафарлар келтиришини Оллохдан сураймиз деб МН-К-122 гурух талабалари номидан гурух сардори Лайло Рахматова!!!🍻🍻🍻 Умрингизга тулиб тошсин бахт-омад Оллохдан тилаймиз чексиз саодат! Якинлар бахтига булинг саломат. Тугилган кунингиз булсин муборак!🎂🎂🎂@hamdam_allayorov
Hammasini ko'rsatish...