cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

QORAKO'L YANGILIKLARI Rasmiy Kanal

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
475
Obunachilar
-124 soatlar
-27 kunlar
-530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди. Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 2👏 1
#Жараён Қоракўл деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда https://t.me/Jahongirnew@Qorakol1991👈
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Жараён Қоракўл деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда@Qorakoluzofficial👈
Hammasini ko'rsatish...
Qorako‘l tumani hokimligi, tuman Ijtimoiy xizmatlar markazi   va mas’ul idoralar bilan hamkorlikda  nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun  “Biz birgalikda uddalaymiz!” shiori ostida mehnat yarmarkasi  tashkil etilmoqda. Ushbu yarmarkada davlat va xususiy xususiy sektordagi tashkilotlar tomonidan 150 ga yaqin vakant ish o‘rinlari taklif etilmoqda. Mazkur mehnat yarmarkasi  6 may kuni soat 09:00 da Madaniyat markazi binosida o‘tkaziladi. Shu bilan birga, yarmarka  doirasida mahsulotlar ko‘rgazmasi va tuman Madaniyat markazining teatr jamoalari ijrosida spektakl tashkil etilishi rejalashtirilgan. Barcha tumandoshlarimizni inklyuziv jamiyat sari muhim qadam —mehnat yarmarkasida faol ishtirok etishga chaqiramiz. 👉@Qorakoluzofficial👈
Hammasini ko'rsatish...
Бугун_туғилган_кун. "TEZKOR YANGILIKLAR. UZ " таҳририяти раҳбари, ҳамкасбимиз Дилфуза Ибодовнани шукрона кунлари муносабати билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз. Келгусидаги ижодий ишларига омад тилаб қоламиз. Ҳурмат билан "Bukhara best. uz" электрон ОАВ жамоаси. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Live Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқа масъулларнинг ҳам ахборотлари тингланиб, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. ✅@Qorakoluzofficial👈
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
#Live Шундан сўнг, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш бўйича Қоракўл туманида жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Ҳамза Эллиев ҳисобот берди. Ҳисоботда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали белгиланган устувор мақсадлар доирасида сезиларли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Сессияда Дастур доирасида келгуси чоракларда амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар ҳақида ҳам бирма-бир тўхталиб ўтилди. ✅@Qorakoluzofficial👈
Hammasini ko'rsatish...
#Live Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ва тегишли корхона ташкилотларнинг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати, шунингдек, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Авлиёқул Оққиев ахборот берди. Қайд этилишича, 2024 йилнинг биринчи чорагида тасдиқланган режага асосан сектор рахбарлари томонидан жами 96 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилган. Ўтказилган қабуллар жараёнида аҳоли вакилларидан 387 та муаммоли масалалар қабул қилинган. Шундан 256 та мурожаатлар ижобий, 83 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган. 23 та мурожаатга тушунтириш берилиб 35 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида
Hammasini ko'rsatish...