cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Мадина-Мунаввара

Канал юритувчилари: Мадина исломий университет талабалари.

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston74 723Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
162
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ШАМОЛ ҚЎЗҒАЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «الرِّيحُ من رَوْحِ الله، تأتي بالرَّحمة، وتأتي بالعَذَاب، فإذا رَأَيْتُمُوهَا فَلاَ تَسُبُّوهَا، وسَلُوا الله خَيرها، واسْتَعِيذُوا بالله من شرِّها».  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хабар бериб: «Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Шамол Аллоҳнинг раҳматидан. Гоҳида раҳмат; манфаат, баракот олиб келади. Гоҳида азоб-уқубат олиб келади. Шамолни кўрсаларинг, уни сўкманглар, ҳақорат қилманглар; ножўя гап гапириб қўйманглар! Балки Аллоҳдан унинг яхшисини сўранглар, Аллоҳга илтижо қилиб унинг ёмонлигидан паноҳ тиланглар!» деб айтганларини эшитганман», дейдилар. Бу «саҳиҳ» ҳадисни Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Довуд ва Ибн Можа ўз «Сунан» ларида келтиришган. عن عائشةَ رضي الله عنها أنها قالت: "كان النبيُّ ﷺ إذا عصفت الريحُ قال: «اللهم إني أسألك خيرها، وخير ما فيها، وخير ما أُرسلت به، وأعوذ بك من شرِّها، وشرِّ ما فيها، وشرِّ ما أُرسلت به" Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дейдилар: «Шамол қўзғалган пайтда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб: «Аллоҳим, мен Сендан бу шамолнинг яхшисини сўрайман, ундаги яхшиликлардан ва у билан юборилган яхшиликлардан сўрайман. Ўзингга илтижо қилиб, бу шамолнинг ёмонлигидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан юборилган ёмонликлардан паноҳ тилайман», дердилар». Байҳақий «Шуабул иймон». Оқил инсон шамол қўзғалган пайтда ёки ёмғир, дўл, қор ёққанда, зилзила рўй берганда, талвасага тушмайди, ваҳима кўтармайди, сўкинмайди, баъзи эси паст маътуҳлар каби ҳазиллашмайди, масхара қилмайди, балки ана шу табиий «қўшин»ларни кимгадир раҳмат, кимгадир уқубат қилиб юборган, шамолларни қўзғаган, дўлларни қуйдирган, ерларни тебратган Аллоҳга ёлвориб: «Бу шамол, ёмғир, дўл, қорларни бизларга хайрли қилгин» деб дуо қилада, ДУО! Бу табиий офатлардан хулоса чиқариб, ибрат олади, ИБРАТ! Жалол Иброҳим.
Hammasini ko'rsatish...
ҚАЙСИ БИРИ ЛАЗЗАТЛИРОҚ? Талаби илмга ундовчи қуйидаги байтлар имом Шофеий девонида ҳам, Замахшарий девонида ҳам келган экан. Талабалар ҳимматини кўтаришга кўмаги тегар деган яхши ниятда қўлдан келганча, амаллаб таржима қилдим. Шоирнинг кимлиги муҳим эмас, шеър маъноси муҳим. Ҳиммати баландлар шеърнинг арабча ва ўзбекчасини ёдлаб олсин. أيهما ألذ؟ سَهَري لِتَنقيحِ العُلومِ أَلَذُّ لي مِن وَصلِ غانِيَةٍ وَطيبِ عِناقِ وَصَريرُ أَقلامي عَلى صَفَحاتِها أَحلى مِنَ الدَوكاءِ وَالعُشّاقِ وَأَلَذُّ مِن نَقرِ الفَتاةِ لِدَفِّها نَقري لِأُلقي الرَملَ عَن أَوراقي وَتَمايُلي طَرَباً لِحَلِّ عَويصَةٍ في الدَرسِ أَشهى مِن مُدامَةِ ساقِ وَأَبيتُ سَهرانَ الدُجى وَتَبِيتُهُ نَوماً وَتَبغي بَعدَ ذاكَ لِحاقي؟ 📖 ✍🏻 📚 ҚАЙСИ БИРИ ЛАЗЗАТЛИРОҚ? Тунлар уйғоқ бўлиб китоб кўрмоғим, Билим бўстонида бедор юрмоғим, Мен учун шириндир ёр қучоғидан, Жонона васли-ю бол дудоғидан. Қаламимнинг қоғоз узра шивири, Сокин тун қаърида қитир-қитири, Ошиқлар қий-чуви ва дупиридан Анча ёқимлидир мен учун ростдан. Чилдирмачи қизча чилдирма чалиб, Чиройли куйласа мисли андалиб, Дафтарим ғуборин қоққанча бўлмас, Куй-қўшиқ билимдек лаззат беролмас. Дарсдаги бир дона ноаниқ, чигал Масалани англаб қила олсам ҳал, Сўнг шодликдан ўйнаб, тебраниб юрмоқ, Менга соқий тутган майдан тотлироқ. Мен зимистон тунни ўтказдим бедор, Сен эса ухладинг чекмасдан озор. Шундан сўнг орқамдан етмоқ истайсан, Бу аҳволда менга қандай етасан?! 📖 ✍🏻 📚 Бу қасида икки шоирга мансуб, Бири фақиҳ, бири муфассир марғуб. Замахшарийда ҳам, Шофеийда ҳам, Шу байтлар бор экан, билимдон, укам. Муҳими ҳимматни баланд қилингиз, Фақиҳ, муфассирга етиб олингиз. Таржимон Жалолдир, адашиб кетманг, Якшанба туш маҳал тугатдим аранг. Жалол Иброҳим. 2022-йил, 27 март, якшанба. Мадинаи Мунаввара.
Hammasini ko'rsatish...
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам оч қоринга асал билан сув ичар эдилар. Бунда соғлиқни сақлашнинг ажиб бир сири борки, уни фақатгина зийрак инсонлар англай оладилар". Манба: (زاد المعاد 4/35)
Hammasini ko'rsatish...
ЯХШИЛИКНИ ТАН ОЛМАСЛИК ИСЛОМГА ЁТ ЖИРКАНЧ СИФАТ Одамзоднинг гўзал хислатлари, олий сифатлари, ўзига хос ажойиб хусусиятлари жуда кўп. Бу ҳақда том-том китоб ёзса арзийди. Шунингдек, унинг ёмон иллатлари, жирканч сифатлари ҳам борки, улар ҳақда ҳам ана шунча китоб таълиф қилса арзийди. Бунинг учун материал етарли, мисоллар талай. Айниқса, XX ва XXI эгизак асрлар бундай иллатга бой давр бўлди. Чанг босган китобларни титиб мисол қидиришга ҳожат йўқ. Қадамингизда мисол қалашиб ётибди. Ўз отасини инкор этганлар ҳам, ўз онасидан, ўз боласидан тонганлар ҳам, ўз жуфтини хўжайинига қўш қўллаб қўшиб қўйганлар ҳам шу эгизак асрда юзага келган... Хуллас, инсонга доғ тушурадиган иллатлар; ёмон аҳлоқлар кўп. Ушбу рисолада шулардан бирига тўхтаймиз. Яқинда арабча бир сўзни ўқиб қолдим. Бу қисқа жумлада инсоннинг тубан сифатларидан бири чиройли муқояса билан очиб берилган. Бу иборани баъзилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга нисбат берган. Бу — хато! Сўз эгаси номаълум. Ўзимни ўнглайман, ўзимни тўғрлайман, деб ўзининг ислоҳига бел боғлаганлар учун шу таъсирли кўрсатмани ўзбекчага ўгирдим. Таржима асносида шу мақола дунёга келди. Чин мусулмон ابدأ بنفسك «Ўзингдан бошла!..» деган пайғамбарона кўрсатмага асосланиб, аввало ўзини ўнглайди, кейин ўзгаларга ўтади. Иймони ўзига юқмаган чала мусулмон-чи, у оят ё ҳадисда қораланган иллатларни ўқиса, «мунофиқнинг аломати учта» мазмунидаги ҳадисларни эшитса: «Бу гап фалончи ҳақида экан. Қаранг, худди ўшанинг ўзия, ғирт ўша одамнинг ўзи», деб ёмон сифатларни ўзгага, яхши хислатларни ўзига нисбат беради. Бундайлар тош устига ёққан ёмғир каби ҳар қандай манфаатли ўгитлардан фойдалана олмайдилар. Энди асосий мавзуга ўтайлик. Араб дониши дейди: خدمت الشجر فأثمر وخدمت البشر فأنكر Дарахтларга қилдим хизмат, Дарахтларим берди самар. Одамларга хизмат қилсам, Тан олмади ишим башар. Яъни, инсон инкор этди Менинг барча меҳнатларим. Умрим, вақтим зое кетди, Билмадилар менинг қадрим. Яхшиликни тан олмаслик инсон фитратига, табиатига зид иллат. Ислом қоралаган сифат. Аллоҳ таоло Наҳл сурасида шундай деган. ﴿يَعْرِفُونَ نِعْمَتَ اللَّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا وَأَكْثَرُهُمُ الْكَافِرُونَ﴾ ﴾Улар Аллоҳнинг неъматини танийдилар; биладилар, сўнг уни инкор этадилар; неъматни тортиқ қилганни тан олмайдилар. Уларнинг аксари кофирдир﴿. Нонини еб дастурхонига оёқ артадиган нонкўрлар борми, бор! Тузини еб тузлиғига тупурадиган кўрнамаклар борми, бор! Баъзилар иши битгунча иши тушган одамининг «укасини ака, эчкисини така», деб хушомад қилади. Яхшиликларини бўрттириб мақтайди. Иши битгач, «ишим битди, эшагим лойдан ўтди», қабилида иш тутади, ҳозиргина мақтаб кўкка кўтараётган кишисини бутунлай унутади. Баъзи разллар яхшилик қилганга ёмонлик билан жавоб қайтаради. Жамиятимизда ана шундай тубан юзсизлар борми, бор! Разил, пасткашлар борми, бор! Бас, шундай экан, шу расво дардлар юқиб қолмаслиги учун мўмин ўзини Қуръон ва ҳадис воситалари билан эмлаб юрсин. ﴿هَلْ جَزَآءُ ٱلْإِحْسَٰنِ إِلَّا ٱلْإِحْسَٰنُ﴾ ﴾Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир!﴿ Одамзод одамийлик қиёфасини йўқотиб қўймаслиги учун, Одамий гўзал хусусиятларини сақлаб қолиши учун оламшумул динимиз ўгитларига, панд-насиҳатларига доимо амал қилиб юриш керак! Жалол Иброҳим.
Hammasini ko'rsatish...
«Илоҳо, ражаб ва шаъбон ойларини биз учун муборак қилгин (файз-баракотли ой қил) ва бизларни рамазон ойига етказгин».
Hammasini ko'rsatish...
  АСМАЪИЙ ВА АЪРОБИЙ ҚИССАСИ Ибн Қудома Ал-Мақдисий ўзининг كتاب التوابين «Товба қилиб гуноҳдан тийилганлар китоби» да ҳикоя қилади. Тилшунос олим Асмаъий дейди: Бир кун Басра шаҳридаги Жоме масжидидан чиқиб кўчада кетаётсам, туя устида ўтирган бир қўпол, дағал, баджаҳл аъробийга дуч кеп қолдим. У қилич осиб олган эди. Қўлида камон ҳам бор. Менга яқинлашиб салом берди. — Қайси қабиладан бўласан? — деб сўради аъробий мендан. — Бани Асмаъ қабиласиданман, — деб жавоб бердим. — Сен Асмаъиймисан? — Ҳа. — Қайси томонлардан келяпсан? — деб қаердан келганим билан қизиқди. — Раҳмоннинг Каломи тиловат қилинадиган томонлардан келдим. — Ийи, Раҳмоннинг одамлар ўқийдиган Каломи борми? — Ҳа, бор. — Менга Аллоҳ Каломидан бир оз ўқиб берчи. — Туядан пастга тушгин, — дедим унга. У дарров туядан пастга тушди. Мен Зориёт сурасини ўқий бошладим. ﴿وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ﴾ «Осмонда сизларнинг ризқингиз ва сизларга ваъда этилган жаннат ва жаҳаннам бор» деб ўқиб, суранинг 22-оятига етганимда, аъробий: — Асмаъий, шу Раҳмоннинг Каломими? — деб сўради. — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақ дин билан пайғамбар этиб юборган Аллоҳ номига онт ичиб айтаман, ҳа, бу Аллоҳнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил этган Каломидир, — дедим. — Бас, кифоя, — деди аъробий. Сўнг шарт туяга яқинлашиб, бўғзига қилич тортди. Туяни сўйиб, бўлакларга бўлди. — Кел, шу гўштларни одамларга тарқатишга кўмаклашвор, — деди. Биз ўтган-кетган йўловчига туя гўштидан бердик. Шу тариқа ҳамма гўштни тарқатиб бўлдик. Сўнг аъробий ўқ ва камонини синдириб, эгар тагига қўйди-да саҳро томон йўл олди. У йўлда кетар экан тинмай Зориёт сурасининг 22-оятини такрор-такрор ўқирди. ﴿وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ﴾ «Осмонда сизларнинг ризқингиз ва сизларга ваъда этилган жаннат ва жаҳаннам бор». Мен бу ҳодисадан таъсирланиб, «нега мен аъробий эътибор берган нарсага эътибор бермадим-а», деб ўзимни ўзим койиб кетдим. Ҳорун ар-Рашийд билан ҳаж қилган йилим Маккага келиб, Каъбани тавоф қилаётсам, кимдир мени мулойим товушда чақирди. Орқамга ўгирилиб қарасам, ўша аъробий турибди. Озиб-тўзиб кетибди, ранг-рўйи ҳам сарғайган. У дарҳол менга салом берди. Қўлимдан ушлаб, Мақоми Иброҳим ортига олиб ўтди. Мақоми Иброҳимнинг орқа томонига ўтирдик. — Асмаъий, менга Раҳмон каломидан яна ўқиб бергин, — деди. Мен Зориёт сурасини ўқий бошладим. ﴿وَفِي السَّمَاءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ﴾ «Осмонда сизларнинг ризқингиз ва сизларга ваъда этилган жаннат ва жаҳаннам бор» оятига етганимда аъробий ҳайқириб, «ҳа, ҳақиқатда, Парвардигоримиз ваъда қилган нарсани топдик», деди, сўнг «бундан бошқа оят ҳам борми?» деб сўради. — Ҳа, бор, — деб Зориёт сурасининг давомини ўқидим.  ﴿ فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ﴾ «Бас, осмон ва ер Парвардигорига қасамки, албатта сизларга ваъда қилинган у нарса худди сизлар сўзлашингиз каби ҳақдир, ростдир!» Зориёт сураси 23-оят. Шунда аъробий қаттиқ ҳайқириб: «Ё субҳаналлоҳ! Ким у улуғ зотни қасам ичиш даражасига етказиб ғазаблантирди?! Ахир улар Аллоҳнинг Сўзини тасдиқламайдиларми, ҳатто Уни қасамга мажбур қилиб қўйишибди-я», деб уч марта айтиб, жон таслим қилди. Ҳа, у менинг қўлимда, менинг кўз ўнгимда жон берди. Мен Аллоҳ оятини шу аъробийчалик тушунмаганимдан афсусландим. Жалол Иброҳим таржимаси.
Hammasini ko'rsatish...
روى ابن أبي شيبة رحمه الله في "مصنفه" (29256) بسند صحيح عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: "مَنْ قَالَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ وَإِذَا أَخَذَ مَضْجعهُ: «اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا عَدَدَ الشَّفْعِ وَالْوِتْرِ، وَكَلِمَاتِ الله التَّامَّاتِ الطَّيِّبَاتِ الْمُبَارَكَاتِ ثَلَاثًا، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللّه مِثْلُ ذَلِكَ» كُنَّ لَهُ فِي قَبْرِهِ نُورًا، وَعَلَى الْجِسْرِ نُورًا، وَعَلَى الصِّرَاطِ نُورًا، حَتَّى يُدْخِلْنَهُ الْجَنَّةَ ، أَوْ يَدْخُلَ الْجَنَّةَ. 🔸🔸🔸 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: «Кимки ҳар намоз охирида ва тўшакка ётган маҳалда уч марта: «Аллоҳ Акбар кабийро ададаш шафъи вал витр ва калиматил лаҳиттамматит тоййибатил муборакат» деса, ва «яна шу қадар Ла илаҳа иллаллоҳ» деса, бу калималар унинг учун қабрида, кўприк ва сирот устида нур бўлади. Бу нур уни жаннатга киритгунча ёки у жаннатга киргунча унга ҳамроҳ бўлур». 🔸🔸🔸 📝 Мулоҳаза: Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадис эмас! Бу таниқли саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтган «أثر — асар» дир. Ибн Абу Шайба ўзининг «Мусаннафи»да ривоят қилган. Мутахассис олимлар бу асарни «саҳиҳ» дейишган. Иймон, эътиқодга оид ғайб хабарларни саҳоба ўз ижтиҳоди билан айтмайди, албатта. У бундай сўзларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитиб ривоят қилган деган эҳтимол катта. Шунга кўра бу «мавқуф асар» «марфуъ» ҳукмидадир, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари ҳукмини олади, дейди олимлар. Шунга қарамай, бу зикрни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим ўқиб юрганлар, деб айтишга ҳеч ким журъат қилолмайди. Зеро Саҳиҳайн ва Сунанларда ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кундалик зикрлари баён этилган манбаларда бундай ҳадис келмаган. 🔸🔸🔸 اللَّهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا عَدَدَ الشَّفْعِ وَالْوِتْرِ، وَكَلِمَاتِ الله التَّامَّاتِ الطَّيِّبَاتِ الْمُبَارَكَاتِ ثَلَاثًا، Маъноси: «Жуфт ва тоқ мавжудотлар миқдорича ва Аллоҳнинг бенуқсон тўлиқ, покиза, муборак калималари сонича Аллоҳу акбар кабийро — Аллоҳ жуда буюкдир» وَلَا إِلَهَ إِلَّا الله «Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ». الشفع والوتر Баъзи олимлар: «Жуфтдан мурод Аллоҳ яратган жуфт-жуфт махлуқотлар, тоқдан мурод Аллоҳнинг ўзи», дейишган. Баъзи олимлар: «Жуфт ва тоқдан мурод — барча мавжудот», дейишган. Асарда «кўприк ва сирот» алоҳида-алоҳида зикр этилган. Аслида, сиротдан мурод жаҳаннам устига ўрнатилган кўприкдир. Лекин бу асарда кўприк алоҳида, сирот алоҳида зикр этилгани муносабати билан олимлар «кўприкдан мурод жаннат ва жаҳаннам ўртасидаги قنطرة — кўприк», бўлиши мумкин», дейишган. Кўприк «Қантара» — قنطرة ҳадиси Саҳиҳи Бухорийда келган. Бу ерда бандалардан қасос олинади. Аҳли жаннат жаннатга, жаҳаннамийлар жаҳаннамга киролмайди, то улар ўртасидаги олди-берди ҳуқуқлар эгасига қайтарилмагунча. Валлоҳу аълам биссавоб. Жалол Иброҳим.
Hammasini ko'rsatish...
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар: «Кимки: «Ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар» — «Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, Аллоҳ буюкдир», деса, Парвардигори унинг бу сўзини тасдиқлаб: «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, Мен буюкдурман», дейди. Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У бирдир; якка ягонадир» деса, «Ҳа, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Мен бирман; якка ягонаман», дейди. Банда: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ла шарийка лаҳ» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, У бирдир, шериги йўқдир», деган пайтда, «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Мен бирман, шеригим йўқдир», дейди. Банда: «Ла илаҳа иллаллоҳ, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд» — «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, барча мулк Уникидир, ва барча ҳамду сано унга хосдир», деганда, Аллоҳ: «Ҳақиқатда, Мендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, ва барча мулк ва барча ҳамду сано Менгадир», дейди. Агар банда: «Ла илаҳа иллаллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», — «Аллоҳдан ўзга чин илоҳ йўқ, ва ҳеч кимда ҳеч қандай куч йўқ, қувват йўқ, илло барча куч-қувват Аллоҳдандир», деса, Парвардигори олам унга жавобан: «Ҳақиқатда, Мендан Ўзга ҳақ илоҳ йўқ; Мендан ўзга ибодатга лойиқ чин маъбуд йўқ, ва ҳеч кимда ҳеч қандай куч йўқ, қувват йўқ, илло Менинг мададим, тавфиқим биландир», дейди. Сўз ниҳоясида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳ ва саллам: «Кимки ушбу тавҳид калималарини бетоб маҳалда айтса, ва вафот этса, уни жаҳаннам олови емайди», дедилар. Термизий ривояти. Саҳиҳут Термизий китоби, 3430. Жалол Иброҳим таржимаси
Hammasini ko'rsatish...
ҲАСАНОТ ва САЙЙИОТ Ҳасанот ва саййиот; яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, амали солиҳ ва гуноҳ каби бир-бирига тескари, зиддиятли амалларнинг дунё ва охиратда ширин ва аччиқ мевалари бор. Инсон қўли билан амалга ошириладига бу икки хил ишнинг инсон ҳаётига, баданига, соғлигига, ризқига ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Бу ҳақда таниқли имом Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу аҳумодан нақл қилиб дейди: قالَ الإمام ابْنُ القيم رحمه الله نقلا عن عبد الله بن عَبّاسٍ رضي الله عنهما: «إنَّ لِلْحَسَنَةِ نُورًا في القَلْبِ، وضِياءً في الوَجْهِ، وقُوَّةً في البَدَنِ، وزِيادَةً في الرِّزْقِ، ومَحَبَّةً في قُلُوبِ الخَلْقِ. وإنَّ لِلسَّيِّئَةِ سَوادًا في الوَجْهِ، وظُلْمَةً في القَلْبِ ووَهَنًا في البَدَنِ، ونَقْصًا في الرِّزْقِ، وبُغْضَةً في قُلُوبِ الخَلْقِ» «Албатта яхшиликнинг инсон қалбида нури, юзида зиёси, баданида қуввати, ризқида кенглигу зиёдаси бўлади. Шунингдек, яхшилик; ҳасанот у инсонга нисбатан халойиқ қалбида меҳр- муҳаббат пайдо қилади. Ёмонлик эса аксинча, инсон юзида қаролик, қалбида зулмат, баданда мадорсизлик, кучсизлик, ризқда танглик пайдо қилади. Шунингдек, у осийга нисбатан одамлар қалбида нафрат уйғотади». مدارج السالكين، الوابل الصيب، الجواب الكافي. Жалол Иброҳим.
Hammasini ko'rsatish...
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.