uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Kanalga Telegram’da o‘tish

🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99

Ko'proq ko'rsatish
543
Obunachilar
-224 soatlar
-137 kun
-3130 kun
Postlar arxiv
ОПА СИНГИЛ... Бир-бирига талпинишар бедор кўнгил, Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул, Оқибати достон бўлсин дунёларга, Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил. Синглисини сочларини ўрган опа, Аразлашса биринчи ҳол сўрган опа, Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа, Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил. Жигар опа, жигар сингил меҳрибони, Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони, Доим муштоқ кутар ота хонадони, Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил. Сингил келиб опадан ҳол сўраб турсин, Опа-сингил тўйларида яраб турсин, Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил. Сингил боғлаб турган не не хожаларни, Опа тергаб турган ини оғаларни, Оқибати узилмасин божаларни, Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил. Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан, Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан, Айирмасин жигарларни бир-биридан, Дийдорлашиб турсин доим опа-сингил.

​Иймонсизлик балоси... (Афсуски, бўлган воқеа, ҳеч қандай бадиий тўқимасиз ёзилди) Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар. У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб  юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди. У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам  уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди. —Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони  очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан! Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган муҳтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар. Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди. Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди. Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди. Шу куни ухламади. Шусиз ҳам  умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга. Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади. —Ман келдим,  Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди... Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани—  гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди... Феруза Салходжаева

​​МЕҲРГА ЗОР ОНА НОЛАСИ. Ўлганимда ёш тўкиб, Гул элтгунча қабримга. Тирик чоғ қўлим ўпиб, Етгин болам қадримга. Онадан ҳам афзалроқ, Бу оламда бормидир? Ширин сўзлар айт кўпроқ, Ҳадянгга дил зормидир? Ўлганимда ош бериб, Элга қўйлар сўйгунча. Турибди кўнглим эриб, Гаплашайлик тўйгунча. Хафтасига уч кун соғ, Қолган тўрт кун ман касал. Онанг бемор бўлган чоғ, Чойга солиб бер асал. Ёш боладек ростида, Бўлиб қоламан болам. Жойнамознинг устида, Ўлиб қоламан болам. Демасдирман милтиқдек, Забонингни ўқлаб кел. Кўзим сенга интиқдек, Набирам-ла йўқлаб кел. Мен минг йил яшнайдиган, Чинор эмасман болам. Асрлар яшайдиган, Минор эмасман болам. Тик қарама кўзимга, Бўлма сурбет бетамиз. Жон талашиб ётганда, Лабларимга сув томиз. Фарзандлар бор хўроздек, Ёргандирлар пихини. Кабоб еса онадан, Яширгайлар сихини. Сен ундайин бўлмагин, Кўзанг тиллога тўлгур. Розилигим олишга, Улгуриб қолгин улгур. Жаннат сенга армондир, Ўтсанг агар баҳримдан. Тўққиз ойлаб бекорга, Жой бердимми бағримдан, Тош отмагил ҳеч қачон, Менинг кўнгил қасримга. Аллоҳ рози бўлмагай, Учраб қолсанг қаҳримга. Онам қари, ҳеч нима, Билмайди деб ўйлама. Кечалари дуолар, Қилмайди деб сўйлама. Баҳору ёз куз ўтиб, Яқинлашди қишларим. Қаро сочим оқариб, Тўкиляпти тишларим. Силаб қўйгин оғриса, Оёғим белим қақшаб. Қариганда фарзандинг, Қайтарсин сенга ўхшаб. Бургутдек ўткир кўзнинг- Чиқиб қолди хираси. Содиқ қолди биргина, Овозимнинг шираси. Титроқ қўлим силасин, Тиззамга бошингни қўй. Жийда гулидан ширин, Хушбўй ифоримга тўй. Мен бир куни ўлгунча, Ҳизматимни қилгин ох. Сўнгги сўзим бўлгунча, Лаа Илаҳа иллаллоҳ. Олмиш йилку яшадим, Ҳаётимдан кўнглим тўқ. Етмиш ё саксонгача, Яшашга кафолат йўқ. Ўлганимда ёш тўкиб, Гул элтгунча қабримга. Тирик чоғ қўлим ўпиб, Етгин болам қадримга. Абдураҳмон Мешаян

Бир киши айтяпти: "Уч қизим бор, учаласини ҳам ўқитдим. Ўзим оддийгина таксичиман. Осон бўлмади. Ҳозир ҳаммаси оилали. Икки-учтадан боласи бор. Карантин пайтида ўртанча қизимнинг эри бирданига ишсиз бўлиб қолди. Қайнотасининг ҳам иши ортга кетди. Қизим ўқитувчи бўлгани учун ойлиги тўхтамади. Ўша қийин кунлар тугаб, куёвим ва қудам ишини яна йўлга қўйиб олгач, чиройли таом тайёрлаб бир куни кутилмаганда кириб келишди. Раҳмат айтишга келишибди: "Барака топинг, қуда. Билсангиз керак, келиннинг пулига кўз тиккан жойимиз йўқ эди. Рўзғорни ҳамиша тўкис қилганмиз. Аммо карантин кунлари кутилмаганда қийин аҳволда қолиб кетган кунларимиз шу қизимиз рўзғорга яхшигина ҳисса қўшди. Шундай қиз ўстирганингиз, чиройли тарбиянгиз учун раҳмат. Илм берганингиз учун алоҳида ташаккур." Қизим, бу гапларни эшитиб, қизларимни ўқитгунча чеккан заҳматларимнинг бари унутилиб кетди. Куёвим ҳечам қизимнинг пулига аралашмаган. Қудаларим ҳам. Ҳозир ҳам ҳаммаси аввалгидек. Аммо қизимнинг йиғиб қўйгани, олган маоши — барчаси ноилож пайтда қўл келибди. Жуда севиндим. Бу дунёда шундоқ гап эшитиб, бошим кўкка етди. Зора Худойимнинг қаршисида ҳам шу туфайли юзим ёруғ бўлса, деган умидим бор."

Ўғил бола тарбияси Бир куни ўқувчиларимдан бирининг онаси ҳузуримга турмуш ўртоғидан шикоят қилиб келди. —Ўғлим бечорага кун йўқ, мактабдан келиши билан отасининг устахонасига боришга мажбур. Бормаса, ўша куни егани заҳар бўлади. Ўғлимнинг озиб кетганини қаранг. —Яхши эмасми, отасига қарашса, дейман. Ҳунар ўрганади, бекор юрмайди, оиласига ёрдам беради. —Ундан кўра ўқисин, қўшимча машғулотларга берайлик, десам ўдағайлаб беради. Овозини эшитсам, қалтираб қоламан. Боламнинг келажаги нима бўлар экан, баъзида синфдошлари айлангани борса, ичим тутдек тўкилади. Менинг ўғлим фақат меҳнат учун яралган. Аёл энди росмана йиғлай бошлади. Ёнимда ёши каттароқ бир муаллима ўтирган эди. Беихтиёр гапга аралашди. —Мани ўғлим суяги қотганидан бошлаб бозорда арава тортди. Пул топиб, отасига келтирди. Мана ўқидиям. Ҳозир раҳбар лавозимида—бир столнинг эгаси бўлиб ўтирибди. Сира аралашманг. Сиз она бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз-ота! Қўрқманг, болангизни ишлатиб ўлдириб қўймайди. Қайтага ЭРКАК бўлиб улғаяди ўғлиз! Отасига қўшилиб оила боқишни ўрганади. Ўғил болани ота тарбиялайди. Аёл йиғидан таққа тўхтади. —Раҳмат, опа, тўғри айтасиз, отаси болаларимни еб-ичиш, кийинишдан сира кам қилмайди, —деди. Ўша ўқитувчининг ўша гаплари мен учун ҳам сабоқ бўлганди. Ҳа, дарҳақиқат, меҳнат—инсонни улуғлайди. Масъулиятли қилади. Ҳамма ёмон нарсалар бекорчилик ортидан келади. Феруза Салходжаева

1.55 MB

@Umr_Falsafasi Ikkinchi kanalim

🌈
🌈

Ovoz sehri
Ovoz sehri

Baxt♡
Baxt♡

Qaynona!

awu7kgwj95xancrzgh0t.m4a4.52 MB

Когда женщина чувствует, что она нужна, она совершенно не ревнива. Кто бы ни находился рядом, чем бы ни вертела перед её мужч
Когда женщина чувствует, что она нужна, она совершенно не ревнива. Кто бы ни находился рядом, чем бы ни вертела перед её мужчиной любая другая, она будет совершенно спокойна и уверена в своём мужчине. Потому что знает, что только она ему интересна и им любима. Главный источник женской уверенности в себе - любовь её мужчины! Ayol o'zini kerak deb his qilsa, u umuman hasad qilmaydi. Yaqin atrofda kim bo'lishidan qat'i nazar, boshqa odam o'z odamining oldida nima bo'lishidan qat'i nazar, u o'z odamiga butunlay xotirjam va ishonchli bo'ladi. Chunki u faqat u o'zi uchun qiziqarli va uni sevishini biladi. Ayolning o'ziga bo'lgan ishonchining asosiy manbai - bu erkakning sevgisi! Munosabatlar psixologiyasi‌‌

Mushuksevar❤️🐱
+1
Mushuksevar❤️🐱

#Мулоҳазa Айтишларича, Германияда мактаб ва олийгоҳларда фуқароларга ҳам, муҳожирларга ҳам, эмигрантларга ҳам ўқиш бепул экан. Немислар сахий эмас. Аммо улар илмсизликнинг нархини ҳисоблаб чиқишган. Таълим бериш илмсизликка қараганда анча арзон бўлиб чиққан! Мисрда эса Азҳарга ўқишга кира олмаган абитуриентга бериладиган стипендияга бир ой бемалол яшаш, ўқиш мумкин. (Яъни, ўқишга кира олмаган абитуриентлар кетмасдан ўқийверади) Бизда эса китобларни, контрактларни қиммат қилмоқчи бўлаяпмиз. Ҳатто абитуриент ва мактабга энди борадиган болакайлардан ҳам пул умидвормиз. Шунчаки,уларга жой йўқ денглар! © Абдулмалик Райхонов

...
...

4_6030352693124411064.mp33.77 MB

Шу кунларда кўп чарчайдиган бўлиб қолдим, нимагадир иштаҳам яхши эмас, салга асабийлашиб кетяпман... Бундай ҳолатларни ҳаммам
Шу кунларда кўп чарчайдиган бўлиб қолдим, нимагадир иштаҳам яхши эмас, салга асабийлашиб кетяпман... Бундай ҳолатларни ҳаммамиз ҳар хил талқин қиламиз(бу ерда ёзилмаган бошқа баъзи ҳолатларни ҳам). Кўпроқ ишлайдиган одам, шунчаки, чарчоққа йўяди. Ҳаётда бирор муаммоси бор одам, шу муаммо туфайли шунақа бўляпти, ишларим ҳал бўлса, ҳаммаси ўрнига тушади, деб ўйлайди. Аммо булар бирор касаллик бошланаётганидан дарак бўлиши мумкин. Шунинг учун бу каби ҳолатлар кўп кузатила бошлаган бўлса, дарров шифокорга бориш керак. Жиддийроқ текширувлардан ўтишни буюрса, вақтида ўтиш керак. Вақт ғанимат. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш шунча осон кечади: оғир муолажаларга ҳожат бўлмайди, вақт кам кетади. Табиийки, пулингиз ҳам тежалади. Энг муҳими, соғайиб кетиш эҳтимоли юқори бўлади. Gavhar Nasrulloh

"Uyqumni buzganingga mana senga" degani😅
"Uyqumni buzganingga mana senga" degani😅