Mitti Farishta 🖇 || blogi
Kanalga Telegram’da o‘tish
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
Ko'proq ko'rsatish541
Obunachilar
-224 soatlar
-147 kun
-3330 kun
Postlar arxiv
Жамиятда молиявий жиноятлар кўпайиб кетса, қотилликлар сони ҳам кўпайиб боради.
Бу иккиси параллел жараёнлар. Чунки бировнинг меҳнатини, молини қадрламай қўйган одамлар, бориб-бориб ўзини ҳам қадрламай қўяди.
Internet
Юморни яхши кўраман. Юмор номли қадоққа қадоқлаб, кўп гапларни гапириш мумкин. Кўплаб муаммоларни ёритиш мумкин.
Аммо баъзан енгилликдан ҳам зерикиб кетади одам. Жиддий қиёфада, жиддий-жиддий гапларни айтгиси келади.
Атрофда содир бўлаётган воқеаларнинг ҳар бирига нисбатан жиддий мулоҳазалар билдиргиси келади.
Ахир ҳаёт ўйин эмас-ку фақат, кулги ҳар доим ҳам малҳам бўлавермаслиги мумкин.
Жиддийси ҳам майли, баъзи воқеаларни фақатгина дод солиб сўзлаш мумкин, баъзиларига қараб фақатгина унсиз фарёд чекиш имконли холос.
Баъзи янгиликлар юрагимизга душман томонидан санчилган ханжардек таъсир қилса, баъзилари дўстимиз томонидан биқинга санчилгандагидек оғриқлар беради.
Ҳаммасини ҳам юмор билан айтолмайсан, ахир буришиб-бужмайган, кўзларидан ёш тирқираётган одам муаммо ҳақида қандай ҳам ҳазил қилсин?!
Натижада, томоғингга тиқилган аччиқни қулт этиб ютасану, юз-қўлингни ювиб, очиқ деразадан ташқарига термилганча, кўзларингдаги қизариш кетишини кутасан. Ва сени йиғлатиб, дод солишга мажбур этадиган дардингни қалбингга кўмганча, енгилроқ муаммолар ҳақида ҳазил орқали сўзлай бошлайсан.
Бориб-бориб, яхшигина масхарабозга айланасан-қоласан. Ичи дардларга тўла, юзидаги сўлғинлик ва кўзидаги қизаришни турли рангдаги бўёқдан иборат грим ортига яширганча, иршайган катта лаб чизиб олган масхарабозга.
Юморни яхши кўраман...
Gavhar Nasrulloh
Қуёшда уйим бор, кичкина жуда,
Эшик, ромлари йўқ,
Кўримсиз, пастқам.
Агар янглишмасам ўша уйчада,
Оллоҳ девона бир дилни яратган!!!
Қуёшдан бир бўлак, Ойдан бир бўлак,
Биридан чеҳраю, биридан юрак,
Ғурури Осмондан ясаб қўйилган,
Бошқа бирон одам бўлмаса керак.
Икки юлдузидан кечган коинот,
Муболаға эмас, кўзларим исбот.
Шоир бўлсин дея ҳаёлларимга,
Фаришталар улаб берганлар қанот!!!
Ватансиз ёмғирлар кўзларим кўриб,
Шу ерда яшашга қилганлар қарор.
Ҳайронман уларга, яшайман деса,
Қаранг, ана қанча юлдузчалар бор.
Майлида...
Начора,
Ўшандан бери,
Ёмғирлар кўзимдан ёғаверади.
Улар тингач эса, камалакчалар,
Лабу - юзларимда ўйнаб юради!
Шамол оқ булутдан тикади кўйлак,
Кийсам этакларим тоғни силайди.
Мен таъзим қиламан мисли келинчак.
Аммо саломимни ҳеч ким олмайди!
Қуёшда уйим бор!
Нурга эврилиб,
Меҳр маконида бўйга етганман.
Сўнг афсус бағриқон қушга ўгрилиб,
Қузғунга турмушга чиқиб кетганман!
Қуёшда уйим бор...
Малика Салимова
☝️Ҳаётда нима иш қилсанг ҳам танқид қилаверадиганлар топилади.
Сенинг тўғри ёки нотўғри эканинг уларга қизиқмас, уларга танқид қизиқ.
Шундай экан ҳаётингни кимларнингдир гап-сўзларига қараб белгилама!
Ишонавер - ўша танқидчилар сендан маъсумроқ эмас!
Баъзисининг юрагида иғво урчиган бўлса, бошқасининг жигарида ҳасад ўрнашган.
Иғвогарни ҳақда собит бўлиш билан жазола!
Ҳасадгўйни эса ҳақ йўлдаги ғалабанг билан юрагини парчалаб ташла.
Қанчалар бой эканлигингизни билиш учун пулга сотиб ололмайдиган нарсаларингиз борлигини хисобланг.
Бошланг: бугун эрталаб соғ-саломат уйғондингиз, саҳарда ташқарида қушлар овози- бу тинч юртда эканингиздан дарак, ичкарида эса оила аъзоларингиз бирин-кетин дастурхон атрофига тӯпланишаяпти...
яна яна сананг...
ӯйлаганингиздан анча бой экансизми?!
Алҳамдулиллаҳ💚
Кўксимда ўт кетган ўрмон борлигин,
Кўзимда соғинчдан хирмон борлигин,
Биргина, биргина армон борлигин,
Билмайсанда сен...
Ичимга қанча дард ютишларимни,
Васлингни тонг каби кутишларимни,
Хажрингда қийналиб кетишларимни,
Билмайсанда сен...
Кўнглим кабутардек сенга учмоғин,
Ҳар оҳдан юрагим қиндан кўчмоғин,
Бетизгин ҳаёлим пойинг қучмоғин,
Билмайсанда сен!
Ҳаммага масхара бўлганларимни,
Бир коса сабрдек тўлганларимни,
Аламим шеъримдан олганларимни,
Билмайсанда сен...
Яшаб бўлмаслигин сенла, сенингсиз,
Менла ўтмайдиган тунинг-кунингсиз,
Бошга балолигинг, хуснда тенгсиз,
Билмайсанда сен...
Баҳорда гулламай сўлишларимни,
Томирда қон каби ивишларимни,
Кунда бир, кунда бир ўлишларимни,
Билмайсанда сен!
Чиқар эшиги йўқ зиндонлигингни,
Шу хаста жонимга дармонлигингни,
Яшашга энг сўнгги имконлигингни,
Билмайсанда сен...
Малика Салимова
Баъзилар айрилиқни ҳам ишққа дохил этишади. Ҳолбуки бошни олиб кетиш ишққа дохил иш эмас. Тарк этиб кетиш, хеч бир ошиқлик китобида ёзилмаган.
“Ваҳдатгоҳдан”
#tabassum
Erini juda ham yaxshi ko'radigan ayol.
Eri unga: "Boshqa ko'zimga ko'rinmang!" desa, chiroqni o'chirib qo'yarkan...)
Кийиладиган, миниладиган ва ишлатиладиган нарсаларнинг бренди мени қизиқтирмайди. Брендми ёки қўшни маҳалладаги Тешавой амаки ясаганми ёки Қумрихон хола тикканми фарқи йўқ, мақсад ҳосил бўлса, иш бажарса бўлди. Бу палон бренд, палончага олганман деб оғзини тўлдириб гапирадиганларга энсам қотади.
Дарвоқеъ, дунёдаги энг бой одамлар брендсиз либос кияди, қайси брендлигини аниқлаб бўлмайди. Чунки бу маркетинг ҳийласи. Иккита бир хил нарса фақат бренд номи учунгина қиммат сотилади. Умр бундай майда нарсаларга эътибор бериб ўтказишдан қимматроқ ва қисқароқ.
Ҳозирги пайтда ишингиз юриши учун китобларда ўргатилган гўзал хулқлардан сал бошқачароқ бўлишингиз керак. Тортинчоқ, уятчанг , тавозеъли эмас, безбетроқ, сурбетроқ, агрессивроқ ва ўзингизни бозорга солувчироқ бўлишингиз лозим. Ўзингизни пиар қилишингиз керак.
Юлғичроқ, олғирроқ бўлсангиз ҳам зарар қилмайди. Бошқаларни эксплутация қилишдан тортинмаслигингиз керак, масалан, "палон куни палон жойга боряпман, мени кутиб ололасизми, аэропортдан олиб отелга ташлаб қўйинг", деб безрайиб сўрайверишингиз керак.
Фақат ўз манфаатингиз учун шижоатли ва жасоратли бўлинг, аммо бошқалар манфаати учун писиб кетсангиз ҳам майли.
Шу сифатларни жамлаб яна диний кўриниш олиб ва диний лафзларни мўл ишлатиб турсангиз зўр бўлади, унча мунчаси сизга тенг келолмайди. Аёл бўлсангиз ҳижоблангандек бўлиб олиб ботекс қилдиринг, у ёғини торттиринг, бу ёғини бўрттиринг, торайтиринг ва ижтимоий тармоқларда ўзингизни пиар қилинг. Ўшанда ҳам ишингиз юришмаса менга келинг.
Internetdan
Qiz bolani yuzini yuvib, o'g'il bolani sochini tortib tekshiradigan kunlar keldi shekilli...
