cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби edu.uz

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 683
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-497 kunlar
-35730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

06:49
Video unavailableShow in Telegram
Грант асосида таҳсил оладиган талабалар ўқишни кўчиришда шартнома асосида кўчириладими ёки грант сақланиб қоладими? АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова талабалар ўқишини кўчириш бўйича келаётган саволларга жавоб берди: 🗄Агар ОТМ йўналишлари учун ажратилган бўш грант ўрни бўлса, таълим муассасасидаги вазиятдан келиб чиқиб, талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин. Кўзи ожиз ва ногиронлиги бор талабаларга грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ❕ 2 йилдан бери Қозоғистонда таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчирсам бўладими? 🗄 Амалдаги тартибга мувофиқ, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишни кўчириш учун фақат мос ва турдош таълим йўналишларига ҳужжат топширади ҳамда махсус синов имтиҳонида иштирок этиб, ўтиш балини тўплаш талаб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ❕ Ўқишимни вилоятимга кўчираётган эдим. Қайси электрон тизим орқали ўқишни кўчириш учун ариза берсам бўлади? 🗄Республикамизнинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида ўқишни кўчиришни режалаштираётган бўлсангиз, аризани transfer.edu.uz тизимига юклайсиз. Агар хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш истагида бўлсангиз, my.uzbmb.uz сайти орқали ариза топширилади 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ❕ Қачондан бошлаб таълим шаклини сиртқига кўчириш учун ариза топширса бўлади? Аризани онлайн топширса бўладими? 🗄Таълим шаклини ўзгартириш юзасидан мурожаатлар transfer.edu.uz сайти орқали 15 июлдан 5 август кунига қадар онлайн қабул қилинади. Бунда талаба таҳсил олаётган йўналиш бўйича ОТМ ички имконияти ва сиртқи таълим шакли мавжуд бўлганда унинг аризаси қаноатлантирилиши мумкин. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Сизда ҳам олий ва профессионал таълим саҳосига доир саволлар бўлса, вазирликнинг @eduuzuniversalbot’i орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
tg.mp416.18 MB
👍 1
#live #forum #rektorlar #Samarqand Самарқандда Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорлари иккинчи форуми бошланди. Унда икки давлат олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор ўқитувчилари иштирок этмоқда. Форумни Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ва Қирғизистон олий таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаева очиб берди. Форум икки кун давом этади. Унда икки томонлама самарали ҳамкорлик битимлари имзоланиши кутилмоқда. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
📢 16 июль куни АОКАда "Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш" мавзусида брифинг ўтказилади. ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
"Севимли" телеканалининг "Янги ҳаёт" ток-шоусида олий ва профессионал таълим тизимидаги қабул жараёнларидаги ўзгаришлар тўғрисида гапирдик. Кўрсатувни тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://youtu.be/k8j38vFOito Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
00:59
Video unavailableShow in Telegram
#qabul2024 #callcenter Қабул ва ўқишни кўчириш бўйича саволларга вазирлик Мурожаатлар хизмати мутахассислари жавоб бермоқда Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Мурожаатлар маркази хизмати ташкил этилган бўлиб, унда телефон қўнғироқларига бир вақтнинг ўзида 6 нафар мутахассис жавоб бериши йўлга қўйилган. Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул жараёнлари, касбий (ижодий) интиҳонлар ва талабалар ўқишини кўчириш бўйича саволларингиз бўлса қуйидаги рақамга телефон қилишингизни сўраймиз: 📞+998712306464 Мурожаатлар хизмати якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар (тушлик 13:00-14:00) фаолият кўрсатади. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
lv_0_20240715131034fff.mp45.20 MB
#strategiya #seminar #davlat_dasturi_ijrosi 12-июл куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2024-йилга мўлжалланган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳияти, бу борада амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифаларга бағишланган мулоқот, муҳокама-муносабат шаклида тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизим ташкилотлари, олий таълим муассасалари мутасаддилари ва раҳбар ходимлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъуллари иштирок этди. Батафсил: https://gov.uz/edu/news/view/16263 Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
IMG_8146.MP45.04 MB
👍 2
11:04
Video unavailableShow in Telegram
#uzbekiston24 Репортаж 24 | Вазифа ва ижро: Олий ва профессионал таълимга қабул Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
18.30.Репортаж. Олий Таълим.mp4109.00 MB
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Президент туркий давлатларнинг Шушадаги норасмий саммитида иштирок этди Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
reels_sammit_tg.mp423.65 MB
08:00
Video unavailableShow in Telegram
#brifing ❗️Жорий йил олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланиб, дастлаб касбий/ижодий имтиҳонлар 5–19-июль кунлари ўтаказилиши тасдиқланди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълумот берди. ⏺Бу йил ҳам абитуриентлар кириш имтиҳонларининг якуний натижалари чиққандан сўнг, мутахассислик фанларига мос 5 тагача йўналишни танлаш имконияти эга бўлади. ⏺Бунинг учун уларга тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун муҳлат берилади. Ушбу муддат давомида абитуриентлар олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди. ⏺Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. ⏺Давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган (яъни нотурдош) таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади. ⏺Магистратурага қабул қилиш белгиланган қабул квоталари доирасида баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августга қадар тасдиқланиши белгиланган. 📝 Батафсил Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
tg.mp415.70 MB
👍 2
Вазир: "Ҳар бир ёшнинг келажаги таълим билан чамбарчас боғлиқ" 2 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов раислигида вазирликнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар сиёсати, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилган ва режалаштирилган ишлар бўйича фикр алмашилди. Бунда ОТМларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, тармоқ корхона ва ташкилотларида кафедралар филиалларини ташкил этиш ва дуал таълимни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида урғу берилди. Йиғилиш кун тартибидаги яна бир муҳим масалалардан бири — олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар топшириш жараёнларини самарали ташкил этиш бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун етарли шароитларни яратишга қаратилган ташкилий ишларнинг ҳолати бўйича ахборот берилди. Олийгоҳлар раҳбарларига янги ўқув йилидан бошлаб талабаларга таълим хизматларини кўрсатувчи “Регистратор офислари” фаолиятини йўлга қўйишлари лозимлиги қайд этилди. Йиғилишда ректорларнинг амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари ҳамда фикр ва мулоҳазалари тингланди. Каналга аъзо бўлинг👇 @nazokat_abdukunduzova
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.