cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Tolipov Murodjon Tohirovich

Мени ҳеч нарсам йўқ,  Гуноҳдан бошқа.. Мени ҳеч кимим йўқ,  Аллоҳдан бошқа..

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
505
Obunachilar
-124 soatlar
-27 kunlar
+3030 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор ⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон ва Россия доллардан воз кечади давлатлар миллий тўловларга ўтмоқда сўм ва рублдаги валюталар Олий даражадаги музокараларда икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш ниҳоятда муҳим экани таъкидланди.  Аввалроқ Хитой ва Россия ўзаро тўловларда доллардан воз кечиш ҳақида қўшма баёнот берган эди. 👉 @Uzbekistan24 - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Hammasini ko'rsatish...
Учта кичик ҳикоя... 📖 1) Ишонч. Гўдакни осмонга отганингизда қувончдан қийқириб кулади. Чунки тутиб олишингизни билади. 2) Умид. Эртага уйғониш - уйғонмаслигимизни билмаймизу, бомдодга туриш учун уйғотгични тўғрилаб қўямиз. 3) Таваккал. Бир сониядан кейин нима бўлишини билмаймиз, лекин келажак учун катта-катта режалар тузамиз
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Дедим: "Ўзимни қидирябман!" Деди: "Йўқотдингмики топасан?" Дарвеш Жалол @Yassaviyya
Hammasini ko'rsatish...
Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики: — Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади. — Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин. Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол демас экан... Мухими, ният холис бўлсин, имкон топилади...
Hammasini ko'rsatish...
Ҳар бир синовнинг охири бор. Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади, азобланишни тўхтатади. Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз. Шунинг учун қўрқманг, чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг!
Hammasini ko'rsatish...
Bugun, 27 may ☀️ +27°...+12°, Ochiq havo Hozir: ☀️ +12°, ⬅️ 2.1 m/s Tong: ☀️ +19° Kun: ☀️ +26° Oqshom: ☀️ +25° Namlik: 21% Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 3.5 m/s Bosim: 764 mm sim. ust. Oy: Qisqarayotgan oy Quyosh chiqishi: 04:54 Quyosh botishi: 19:45 @afishauzb Toshkent shahridagi barcha tadbirlar. Ko’ngilochar maskanlar va ularning manzillari. Rasmiy kanal.
Hammasini ko'rsatish...
01:49
Video unavailableShow in Telegram
"Менга қовоғингни уйма, жон болам" 😢 Ота-оналаримиз ғанимат, борида қадрлайлик. Ибрат учун группаларга юборинг
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Тупроқ каби бўл... Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб: – Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди. Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга: – Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди. Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади: – Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим. Қиссадан ҳисса: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади. Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик. Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.
Hammasini ko'rsatish...
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Жамоат жойларда одобсизлик саналган ишлар: 1. Жамоат жойларда овозини баланд кўтариб гапириш. 2. Теварак-атроф тозалигига беэътибор бўлиш. 3. Меъёридан ортиқ ҳазил-мутойиба қилиш. 4. Одамлар орасида тишини тозалаш, қўлини оғзига уриш. 5. Оғзини катта очиб эснаш (эснаганда оғиз ўнг қўл билан беркитилади). 6. Жамоат орасида фақат ўз манфаати учун иш юритиш, кўпчиликни ўйламаслик. 7. Кўпчилик ичида бир одамни ёмонлаб, унинг айбларини очиш (аслида бирон кишининг айби кўринса, унинг ўзини четга чақириб, мулойимлик билан хатоси тушунтирилади. Агар одамлар орасида айтилса, у бундан ноқулай ҳолатга тушиб, сизга душман бўлиб қолиши мумкин). 8. Кўпчилик орасида ўзини мақташ. @Yassaviyya
Hammasini ko'rsatish...
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ Ҳайрли тонг Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин! Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин! Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини, садоқатнинг абадий бўлишини, мағфиратнинг лаззатини, меҳрнинг самимиятини, адашишдан асрашини, орзулар рўёбини, солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!! Кунингиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин
Hammasini ko'rsatish...