cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Бошчилигида ᴍᴇʜʀᴏʙ.ᴜᴢ канали

Ko'proq ko'rsatish
Mamlakat belgilanmaganTil belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
696
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Онасини тилини узиб олди Вақти-замонида фарзандига тўғри тарбия бермаган она жазосини тилини йўқотиш билан олди. Ҳикоя мана бундай. 3-5 ёшлардаги бола қўшнининг тухумини ўғирлаб онасига олиб келди. Ҳаром-ҳалолнинг фарқига бормайдиган жоҳил она тухумни боланинг қўлидан олиб, унга таҳсин айтди ва: – Менинг ақлли ўғлим, баракалла сенга, деб боланинг бошидан силади. Бола деярли ҳар кун ёки кун ора қўшниларнинг тухумларини уйга ўғирлаб олиб кела бошлади. Бир кун, икки кун билан шу зайлда йиллар тез ўтиб кетди. Бола ёши улғайгани сайин ўғирлигини ҳам катталаштириб борди. Тухумдан товуққа, товуқдан хўрозга, хўроздан қўйга ўтиб харомзода бўлиб етишди. Маҳалла-куйнинг биринчи рақамли қароқчисига айланди. Энди уқароқчига ҳеч ким бас келолмайдиган бўлиб қолди. Ўғирликлар, босқинчиликлар қилиб юрар экан, бир куни жуда катта жиноят содир этди. Шунда қонун бўйича уни қўлга олиб, ўлим жазосига маҳкум этдилар. Ўғлининг ўлим жазосига маҳкум этилганини эшитган она маҳкама залида фарёд кўтарди. Бошини чангаллаб сочини юла бошлади. Илтимос қози жаноблари ўғлимнинг гуноҳидан ўтинг, мени ҳаётда ундан бошқа ҳеч кимим йўқ, деб ёлворди. Ўлим жазосига маҳкум этилган қароқчи боладан сўрадилар. Энг сўнгги тилагингни бажо келтирамиз дейишди. Азалдан ўлимга маҳкум этилганларнинг энг сўнгги истагини бажо келтириш одат бўлгани учун ўғри боладан маҳкум этилган йигит: – Бирдан-бир истагим бор. Севимли онажонимнинг ул муборак тилидан ўпиб кўймоқчиман. Изн берсангиз, шу орзумни амалга оширсам, деб илтимос қилди. Маҳкумнинг истагини бажо келтириш учун онасининг олдига келдилар: – Менинг суюкли ўғлим, тилимдан сўнгги дафҳа ўпиб қўй майли, деб тилини чўзди. Қароқчи бола онасининг тилини икки тиши орасига олиб, шундай қаттиқ тишладики, унинг тилини қайчи каби узиб олди. Онасининг тили тап этиб ерга тушди. У ерга тўпланганлар: Воҳ, воҳ, воҳ! Қандай бадбахт бола-я, қилган шундай жиноятлари етмагандай онасининг тилини ҳам узиб олди-я, дейишди. Ўлим жазосига маҳкум этилган йигит: – Эй бу ерга тўпланган инсонлар! Билмасдан ўзларингча ҳар болани гапирманглар. Менинг мана шу ерда ўлим жазосига маҳкум этилишим шу тил туфайлидир, деди. Ҳамма ҳайрат билан ҳайрат билан гапининг давомини тинглашдилар. Ёш маҳкум давом этди: – Мен болалигимда қўшнининг тухумини ўғирлаб келганимда онам “баракалла ўғлим”, деб эркалатарди. Тухумни қўлимдан олиб бошимни силаб қўярди. Агар ўша пайтда бундай қилма, деб мени у йўлдан қайтарганида эди, бугун ўлим жазосига маҳкум этилмаган бўлардим, деди. http://t.me/mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...

ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА ВАЪЗ Мўмин киши жаннатнинг ҳам, дўзахнинг ҳам ҳақ эканлигига ишониши керак. Ояти карималарда ҳам жаннатлар васф қилинган. Мисол учун: «Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят). Шунингдек, Ал-Ҳаққо сурасининг 21–22-оятларида: «Бас, у қониқарли маишатда, олий жаннатда...», деб марҳамат қилинган. Демак, Аллоҳ таоло мўмин, мухлис бандаларига олий жаннатларни тайёрлаб қўйган. Ҳадиси шарифларда ҳам жаннатларнинг даражалари баён этилган. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жаннат дарахтлари ҳақида сўрашди. У зот: “Жаннат дарахтларининг барглари тўкилмайди, шохлари қуримайди, ғовлаб ҳам кетмайди”, дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳмат қилдилар: «Жаннатда шундай дарахт борки, уловдаги киши унинг бир япроғи соясида юз йил юрса ҳам тугамайди”, дедилар ва: “Агар хоҳласангиз: “..ёйиқ соя (ости)да,” оятини тиловат қилинг” дедилар» (Имом Доримий ривояти). Жаннатдаги энг улкан дарахт номи “Тубо” бўлиб, асли дурдан, ўртаси ёқутдан, энг юқориси тилладандир. Шохлари забаржаддан, япроқлари шойидан бўилб, унинг мингта шохи бор. Энг узун шохи Аршнинг шифтига ёпишиб туради, энг калтаси эса дунё осмонига тегиб туради. Жаннатнинг хонаси ҳам, гумбази ҳам йўқ. Лекин унда солиб турувчи дарахт шохлари бор. Унда шундай мевалар борки, уларнинг таъмини дунёда топиш қийин. Улар худди қуёшга ўхшайди. Қуёш осмонда танҳо бўлса-да, лекин унинг зиёси бутун ер юзини нурафшон қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Жаннатнинг саккизта эшиги бор. У эшиклар тиллодан бўлиб, гавҳарлар қадалгандир. Аввалги эшикда “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб ёзилган бўлиб, у пайғамбарлар, шаҳидлар, сахийларнинг эшигидир. Иккинчиси намозлари ва таҳоратларини комил қилгувчи намозхонларнинг эшиги, учинчиси моллари закотини бергувчиларнинг эшигидир. Тўртинчиси рўзадорлар, бешинчиси амри маъруф ва наҳий мункар қилгувчилар кирадиган эшик, олтинчиси ҳаж ва умра қилгувчиларнинг эшигидир. Еттинчисидан мужоҳидлар, саккизинчисидан кўзларини ҳаромдан тийгувчилар ҳамда силаи раҳм ва ота-­оналарига эзгулик қилиш каби солиҳ амаллар қилгувчилар киришади». "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. http://T.me/mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...

Photo unavailableShow in Telegram
БУНГА НИМА ДЕЙСИЗ? XVI – XVII асрларда Ислом оламида илмнинг турли соҳаларида 86 минг уламо фаолият кўрсатган. Мусулмон дунёсида матбаачилик айрим иқтисодий сабабларга кўра, Ғарбдан юз йил ортда қолганига қарамай, Ислом ўлкаларидаги кутубхоналарда юз минглаб жилд гўзал ва нодир китоблар бўлган. Ваҳоланки, ўша пайтда Оврўпа қироллик кутубхонасида 100 жилд китоб бор эди, холос. Ҳаттоки, жуда кўп Ғарб тарихчиларининг ўзлари ҳам Оврўпа илм-фанни, адабиётни асосан Ислом ҳазорасидан ўрганганини тан олиб ёзишади ва ўша пайтнинг даҳо уламоларига миннатдорлик изҳор этишади. "Ҳижрий-қамарий тақвим"дан олинди. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram
03:42
Video unavailableShow in Telegram
🔑 ОМОНАТ ЎЗ ЭГАСИНИ ТОПДИ! 🏚 Азиз серсаховат мухлислар, эълон қилганимиз «Иброҳимбой ва Орифжонбой» масжиди имом ноиби Умиджон домла Кенжаевга янги турар жой ҳужжатлари топширилди Алҳамдулиллаҳ! 💁🏻‍♂️ Бугундан бошлаб кейинги манзилга йўл оламиз иншaАллоҳ! 🤲 Хонадон соҳибига ҳамда ушбу хайриямизда ўз ҳиссасини қўшган барча саховатпеша инсонларга Аллоҳ муборак қилсин! Telegram | Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
"Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг элчиси" филмининг ўзбек тилига овозлаштириш актёрлари "Аксу" ресторанида меҳмон бўлдилар ва ижодкорларга устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг совғалари топширилди.
Hammasini ko'rsatish...
"ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗГАН ОДАМ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!" Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
04:33
Video unavailableShow in Telegram
"ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗГАН ОДАМ ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!" Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...