cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Toʻyev Baxtiyor || Taʼlimga oid

Тўйев Бахтиёр Зариповичнинг таълимга оид шахсий телеграм канали 🗃Халқ таълимига оид: - ислоҳотлар, янгиликлар; - меъёрий ҳужжатлар; - саволларга жавоблар ... ... шахсий фикрлар... 🌐Онлайн тест: @buxoro_tsm_bot 🗣Мурожаат: @BaxtiyorTuyev

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 894
Obunachilar
-824 soatlar
-407 kunlar
-16330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
#Байрам_табриги 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимиздаги барча журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этаман. Билими, тафаккури билан жамиятимизнинг маънавий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Сиз, азиз ижодкорларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Масъулиятли ва шарафли касбингиз орқали Ватанимизнинг тараққиёти, равнақи ва фаровонлиги йўлидаги хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Ҳурмат билан, Тўйев Бахтиёр @Baxtiyor_Tuyev
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Мукофот муборак! Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Мукофотланганлар орасида бухороликлар ҳам бор. Жумладан, «Шуҳрат» медали билан: 🥇Сулаймонов Шодмон Султонович - «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталари таҳририяти бош муҳаррири Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган вилоятдошимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз! Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
👏 9👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштиришга мўлжалланган “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ташкил этилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унга кўра: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилди. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб: умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталикларини ўтказиб борилади. 2025-йил якунига қадар: ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштиришга мўлжалланган “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобил версияси ишлаб чиқилади. 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб: умумий ўрта таълим мактабларида тажриба синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикалари жорий қилинади. ©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
❗️Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
“Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-231-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти (Институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади. 🏢Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади. 🗂 Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ташкил этилади. 📝 Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади. ▶️ Бунда: 🔹Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувига ўтказилади; 🔹мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади.
Hammasini ko'rsatish...
6981085.pdf9.66 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими яратилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилди. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб: Вазирлик тизимидаги таълим ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизими жорий қилинади; мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури жорий этилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб: мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари жорий қилинади; барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати” ҳамда таянч умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш куни” босқичма-босқич жорий этилади. ©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Hammasini ko'rsatish...
Буюк аждодларга муносиб авлодлар

Бухоронинг шарифлиги хусусида сўз борганда, энг аввало бу юрт азалдан илму урфон гўшаси, дунё тамаддунига пойдевор қўйга

Одам бўлмайдиган бўлмас эканда, Мендан салом айтинг ғийбатчиларга... РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Hammasini ko'rsatish...
ya3k8w72aezyrzycxxt1.m4a2.73 MB
👍 6
00:40
Video unavailableShow in Telegram
5.07 MB
👍 16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ 2024-2025-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнларини ташкил этиш тўғрисида 28-май 2024 йил eMaktabuz 📙https://t.me/kundalikbuxoro 📗https://t.me/emaktabuz
Hammasini ko'rsatish...
175_2024-2025 кабул буйрук.pdf2.25 KB
09:25
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ «УСТОЗ» қисқа метражли фильм ⏰ 10 дақиқа вақт ажратиб албатта кўринг ⚡️БАРЧАГА УЛАШИНГ 👉 https://t.me/muallimlarga
Hammasini ko'rsatish...
USTOZ.mp425.84 MB
👍 5
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.