cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Феруза Нигматова

Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати. 🌏 Facebook даги манзилим: ➡ https://www.facebook.com/feruza.nigmatova.52 Мурожатлар ва таклифлар учун : @Deputatga_murojat_bot

Ko'proq ko'rsatish
O'zbekiston70 419Til belgilanmaganToif belgilanmagan
Reklama postlari
172
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

02:24
Video unavailableShow in Telegram
Янгиликлар 24 | Депутатлар соғлом турмуш тарзи сари #7apr #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Hammasini ko'rsatish...
19-1.mp439.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Батафсил 👉 https://bit.ly/3r3lAqF Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Hammasini ko'rsatish...
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 7 апрель - "Бутунжаҳон саломатлик куни" га бағишланган "Соғлом турмуш тарэи - фаровонлик ҳаёт асоси" мавзусида амалий тадбир бўлиб ўтди.
Hammasini ko'rsatish...
Аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 👉 БАТАФСИЛ Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Мамлакатнинг тараққиёти илму маърифат ва инновацияларга асосланади 👉БАТАФСИЛ Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Hammasini ko'rsatish...
ПЕДАГОГНИНГ МАҲОРАТЛИ БЎЛИШИ -ДАВР ТАЛАБИ Куни кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил этилди. Жорий йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам соҳадаги ислоҳотлар, таълим сифатини яхшилаш, инсон капиталини ривожлантиришга урғу берилган эди. Айниқса, амалдаги таълим стандартлари, ўқув дастурларининг фақат назарий билим беришга йўналтирилганлиги болаларни мантиқий фикрлашга, амалиётга, ҳаётга ўргатишда бошқача ёндашувни талаб этаётганлигига аҳамият қаратилди. Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари мазкур масалага ҳаёт-мамот масаласи дея эътироф берганлари бежиз эмас. Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган икки ой мобайнида ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида мамлакатимиздаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган. Кўрсаткичларнинг пастлиги эса албатта юқорида таъкидлаганимиздек, замонавий ўқитиш методикасининг барча мактабларда қўлланмаслигидир. Шунингдек, моддий-техник база яъни мактабларни компьютер билан таъминлашда ҳам етарлича камчиликлар мавжуд. Биринчидан, олдинлари мазкур йўналишда маблағ ажратиш муаммо бўлган бўлса, эндиликда ажратилган маблағни мақсадли сарфлаш ишларининг суст кетаётганлигини қандай таърифлаш мумкин? Иккинчидан, компьютер синфларининг фақат комиссия келган вақтдагина очилиб, фойдаланилаётганлиги ачинарли ҳолатдир. Келгуси ўқув йилига қадар 960 та мактаб компьютер синфи билан таъминланиши, 740 таси янгидан жиҳозланиши мавжуд муаммоларни бир қисмини бартараф этишга хизмат қилади. Йиғилишда 5 мингдан ортиқ компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши белгиланиб, республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилиши эса жамиятимизда ахборот технологиялари қамровини янада кенгайиши, ёшларимизнинг замонавий касб-ҳунарларни ўрганишга бўлган иштиёқини янада оширади. Шунинг баробарида ўқувчи сонига қараб мактабларда интернет тезлигини секундига 100 Мегабитгача кўпайтириш ҳамда мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифлар очиш хусусида сўз кетганлиги ҳам бу борадаги ишларнинг ижобий ўзанга буради. Зеро, таълим масканларида интернетнинг мавжудлиги ўқитувчиларнинг дарсларни замонавий методлардан фойдаланган ҳолда ўтишига кўмаклашади. Ўқувчиларда эса инетрнетдан фойдаланиш маданияти шаклланишига хизмат қилади. Зеро, глобал тармоқдан унумли фойдаланиб, бугун барча нарсани – тил ўрганиш, хориждаги тенгдошлар билан фикр алмашиш, керакли маълумотларни олиш каби. Айтиш лозимки, жамиятимизда ютуқларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари қатори таълим сифати қониқарсиз мактаблар ҳам талайгина. Бу жараёнда эса албатта номутахассис ёки тажриба, билими талабга жавоб бермайдиган педагогларнинг ўқувчиларга таълим-тарбия бераётганлиги деб баҳоланса, бошқа томондан зарур шароитларнинг мавжуд эмаслигида деб қараш жоиз. Зеро, давр талаби ва жаҳон стандартларига мос шароит яратилгач, педагогнинг маҳоратига қўйиладиган талаб ҳам ортади. Шу туфайли, янги мактабларни қуриш, мавжудларини таъмирлаш борасида самарали ишлар йўлга қўйилди. Эндиликда эса раҳбарлар, муаллимлардан биргина талаб янги Ўзбекистонга муносиб ҳаракат қилиб, фарзандларимизни давр талабига мос ўқитишлари зарур. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланишини эълон қилди. Мазкур тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилиши, ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида педагогларни янги методикаларга ўргатувчи Миллий таълим марказлари ташкил этилиши назарда туилди. Уларга аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилиниши эса педагогларнинг нафақат фанлар бўйича билимларини мустаҳкамлаш, балки тил ўрганиш имкониятларини ҳам ошириш шубҳасиз.
Hammasini ko'rsatish...
22:31
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди... @Deputatlar_minbari
Hammasini ko'rsatish...
Селектр_3~1.mp4222.58 MB
Photo unavailableShow in Telegram
РАСУЛ КУШЕРБАЕВ; Ижтимоий тармоқларда хориждан «перевод» қилиш ҳақида сохта ҳужжат тарқалмоқда Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат ва ундаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон. Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари! Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз. @Deputatlar_minbari
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев: "Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт" Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида "Хавфсиз ва равон йўл" тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Хусусан, давлат раҳбари пойтахт ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда тезлик чекловларини илмий асосланиб белгилаш лозимлиги қайд этди. Жумладан, мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 километрдан ошмаслиги шарт. Айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 километр соатдан 60 километргача тушириш зарурати борлиги кўрсатиб ўтилди. Батафсил👇 https://t.me/+gZrtirZ6yARjODA0
Hammasini ko'rsatish...