cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Times.uz

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
38 556
Obunachilar
-3324 soatlar
-2217 kunlar
-83830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида яна қуйидаги чораларни таклиф этмоқда: ➖товар ва хизматларнинг умумий қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш; ➖барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш; ➖онлайн давлат хизматлари ва тўловлари, жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмалар, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган “WeChat” ва “Kaspi” тизимларининг ўхшаши бўлган технологик ечимни яратиш. Эслатиб ўтиш керакки, мазкур таклифлар лойиҳа бўлиб, улар ўзгариши мумкин.
Hammasini ko'rsatish...
davletovuz

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари…

👎 18👍 1
⚡️Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Олимпиадага йўлланма олди Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади.
Hammasini ko'rsatish...
👍 64🎉 4
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунда 42 сўмга арзонлашди Марказий банк 30 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган кунга нисбатан долларнинг расмий курси 42 сўмга тушиб, 12 620 сўмни ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада (23 апрель) максимал 12 711 сўмга кўтарилган эди. @uznewsuzb
Hammasini ko'rsatish...
👍 7🎉 2
Тошкентда ўтган гимнастика бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизлар жами 7 та: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Медалларнинг 5 тасига жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 17
Самарқандда 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланди Ҳудудларда газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 4😱 2
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.
Hammasini ko'rsatish...
👍 7 1
Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки қўллаб-қувватлаётган Mutolaa лойиҳаси Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи асосида қизиқарли ҳужжатли фильм тақдим этибди. Визуал инструментлар, замонавий технологиялар орқали муҳим маълумотларга эътиборни жалб қилиш муҳим. Албатта кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s
Hammasini ko'rsatish...
"Qo‘rqma" | Film

"Qo‘rqma" filmi "Mutolaa" loyihasining kitob-kino yo‘nalishida suratga olingan bo‘lib, 2021-yil O‘zbekistonning bestseller kitobi bo‘lgan Javlon Jovliyevning ayni nomli asariga asoslanadi. Rejissor Erkin Bozorov, operator Samijon Sunnatullayev, rollarni Erkin Bozorov, Yusuf Fayziyev, Abbos Yo‘ldoshov, Dilshoda Jo‘rayeva ijro qilgan. "Mutolaa" loyihasi o‘zbek adabiyoti targ‘iboti uchun "Kitob-kino" yo‘nalishida filmlar suratga olishda davom etadi.

👍 6
01:57
Video unavailableShow in Telegram
ДХХ Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйди Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. 👉 https://kun.uz/kr/60840756 Kun.uz расмий канали
Hammasini ko'rsatish...
👍 7
Тошкентда 80 дан ортиқ фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб алдаб кетган аёл қамалди Судланувчи аёл бундан аввал шундай турдаги жиноятларни содир этганлиги учун 12 маротаба судланган.
Hammasini ko'rsatish...
👍 3