cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал

Тошкент шаҳар судларининг расмий канали ____________ Официальный канал судов города Ташкента

Ko'proq ko'rsatish
Tojikiston1 047Til belgilanmaganQonun2 258
Reklama postlari
3 174
Obunachilar
-124 soatlar
+327 kunlar
-930 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Жиноят кодексини ўрганамиз 5-модда. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи Жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. 6-модда. Демократизм принципи Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки жамоалар жиноят содир этган шахслар ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин. Сайт | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
"Ўзбекистон 24" радиоси "Радиорепортаж" эшиттириши суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга бағишланган бўлиб, очиқлик, кадрларни танлаш, судьяларни тайинлаш, одоб-ахлоқ этикаси, судьяларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги ва бошқа масалалар кўтарилган. Унда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Мансур Эргашев ҳамда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси Икром Ражабовлар ҳам ўз фикр-мулоҳазлари билан иштирок этишган Сайт | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
ЎЗБЕКИСТОН24 РАДИОСИ RADIOREPORTAJ.mp336.85 MB
ТАДБИРКОРЛАР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА Тадбиркорлик фаолияти “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва ундан манфаатдор бўлиши учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Пойтахтимиздаги Судьялар Олий мактаби тадбирлар залида Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган корхоналар, ташкилот ва масъулияти чекланган жамиятлар фаолиятида ҳуқуқий ислоҳотларнинг таъсири ва одил судловнинг ўрнини самарали ташкил этиш мақсадида очиқ мулоқот тарзида давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, бизнес муҳитини турли босимлардан холи қилиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар борасидаги фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси,Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этган тадбир ғоятда самарали фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Тадбирда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилаётган ишлар моҳияти ҳақида маълумот берилиб, суд амалиётида юзага келаётган масалаларни ҳал этиш, бу борада судлар ва тадбиркорларнинг масъулиятини янада оширишга эътибор қаратилди. Учрашув тадбиркорларнинг фаолиятларини қонун талаблари асосида тўғри ташкил этишлари учун ҳар томонлама фойдали бўлди Сайт | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
32:27
Video unavailableShow in Telegram
ХИЛВАТДАГИ ХАТАР Telegram
Hammasini ko'rsatish...
1аа.mp41172.22 MB
"Куч адолатда" газетасининг 2024 йил 7 июн 28-сонида Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - фуаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Бобир Исламовнинг "Даъвони таъминлаш институти" ҳамда жиноят ишлари бўйича Мирзо Уулғбек тумани суди судьяси Баҳром Бердиевнинг "Асоссиз айблов судда рад этилди" сарлавҳали мақоласи (1-2-3 бетлар) чоп этилган Сайт | Telegram
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Предоплата алиментов: способы отмены временного ограничения на выезд за границу Согласно Конституции Узбекистана, родители несут ответственность за воспитание, образование и всестороннее развитие своих детей до достижения ими совершеннолетия. Это считается почетной и серьезной задачей как для родителей, так и для общества в целом. Подробно👈 Сайт I Telegram
Hammasini ko'rsatish...
2023 йилда Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 1 026 нафар шахс судланиб, уларнинг 832 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 194 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланган. 2024 йилнинг 1-чорагида Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 215 нафар шахс судланиб, уларнинг 183 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 32 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш) тайинланди. Telegram
Hammasini ko'rsatish...
Проблемы решают на местах В «Японском саду» расположенном в Юнусабадском районе столицы, прошел выездной прием руководителей правоохранительных органов города Ташкента. В нем также приняли участие председатель Ташкентского городского суда, судьи гражданских, уголовных, административных судов. Подробно👈 Сайт I Telegram
Hammasini ko'rsatish...