Санэпидқўмита Фарғона вилоят бошқармаси
Санэпидқўмита Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар, Табобат кўчаси 26-уй Тел.: (0373) 226-34-50 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: Youtube: Фарғона СЭО маркази Телеграм: @sanepidqomita_fargona
Ko'proq ko'rsatish907
Obunachilar
-124 soatlar
-97 kunlar
+1130 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
01:55
Video unavailableShow in Telegram
#bilasizmi
#foydali_maslahat
⚡️Muzdek suv ichish organizm uchun stressdir...
❓Yozning jazirama kunlarida ko‘pchilik muzdek suv ichish bilan o‘z chanqog‘ini qondirishga harakat qiladi. Xo‘sh, bu jarayon inson salomatligiga qay darajada ta’sir ko‘rsatadi, bu aslida to‘g‘rimi?Batafsil 👉 🎥 Telegram| Instagram| Facebook| YouTube
Ice water.mp430.00 MB
🔥 1
Истеъмолга яроқсиз салқин ичимликлар савдосига чек қўйилди.
Ёз фасли, кунларнинг исиб кетиши аҳолининг салқин ичимликларга бўлган эхтиёжини янада оширади, кўча куйларда, сайилгоҳларда, аҳоли гавжум жойларда, катта автомобиль йўллари ёқасида гигиеник талабларига жавоб бермайдиган турли идишларда, сақлаш шароитларига риоя этмаган ҳолда чанқовбости ичимликлар (морс, квасс, мевалар шарбатлари, айрон, гўжа ва бошқ.), музқаймоқ, тез бузиладиган, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳолига сотилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Хавфсизлиги кафолатланмаган, сақлаш шароитларига риоя этилмаган тез бузилувчи маҳсулотларнинг истеъмол қилиниши оқибатида аҳоли ўртасида юқумли касалликлар ҳамда овқатдан гуруҳли заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқиши мумкин.
Мазкур ҳолатларни олдини олишда ахолининг тиббий маданиятини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам муҳим роль ўйнайди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилоят бошқармаси ва унинг шаҳар,туман бўлимлари соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида уй шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган 125 литр мева шарбати, 50 литр айрон, 35 кг музқаймоқ маҳсулотлари савдосига чек қўйилди. Шунингдек, қадоқланган бўлсада белгиланмаган жойларда, қуёш нурида, йўл ёқаларида салқин ичимлик сотаётган 455 нафар сотувчиларга белгиланган шароитда савдо қилиши юзасидан тушунчалар берилди ва эслатма материаллар тақдим қилинди.
@sanepidqomita_fargona
👏 1
#назорат_тадбирларида
♻️Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ёз ойларида овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касалликларини олдини олиш мақсадида деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо шаҳобчаларида назорат тадбирлари давом этмоқда.
✅Санэпидқўмита Қўштепа туман бўлими ва соҳага даҳлдор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирида истеъмолга яроқсиз бўлган 10 литр тузлама карам, 20 кг бодринг, 6 литр қалампир маҳсулотлари ўрнатилган тартибда савдодан олиниб, тўкиш йўли билан йўқ қилинди.
@sanepidqomita_fargona
👍 2
02:37
Video unavailableShow in Telegram
#Бу_муҳим
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларига саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар
Кадрларнинг саломатлиги — самарали фаолияти учун бирламчи асосдир!
Каналга уланиш — @argos_uz
АРГОС, тавсия.mp413.12 MB
🔥 1
52:56
Video unavailableShow in Telegram
ОИВ – одам организмидаги иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. Асосан одамнинг иммунитет тизимига таъсир қилади.❌Республикамиз ва дунёда ОИВга чалиниш ҳолатлари... ❌Касалликнинг юқиш йўллари... ⚡️⚡️⚡️“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” ток-шоусида соҳа мутахассислари бу саволларга жавоб қайтариш билан бирга аҳолининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлигини ва касаллик юқишини олдини олиш бўйича ҳушёрлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Telegram| Instagram| Facebook| YouTube
Munosabat [05.07.2024].mp4373.05 MB
❤ 2👍 1
❗️Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда...
🍽 Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатларга олиб келиши, шу жумладан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфи ошиши мумкин.
💬 Феруза Ҳамрабаева,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:
— Уйқудан кейин қондаги глюкоза миқдори камайиши натижасида мия бутун организм каби самарали ишлаши учун қувватга муҳтож бўлади. Нонушта қилмаслик эса танани “уйғониши” учун зарур бўлган энергия ва озуқа моддаларидан маҳрум қилади — дейди мутахассис. — Муҳим ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли инсон организми “энергияни тежаш” режимида ишлашга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, жисмоний фаоллик ва иш унумдорлигининг камайиши, чарчоқ ва ҳолсизлик ҳисси кучайиши, диққатнинг пасайиши, хотира ёмонлашиши ва қарор қабул қилиш қобилиятининг сустлашишига олиб келади.‼️Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталаб мувозанатли овқатланиш инсоннинг кун давомидаги иш самарадорлигини 30 фоизга оширади. Аксинча, ҳафтасига беш мартагача нонушта қилмайдиган одамларда геморрагик инсульт ривожланиш хавфи 36 фоизга ошади. 📈 Бундан ташқари, нонушта қилмасликка одатланган эркакларда инфарктга чалиниш эҳтимоли 25 фоизга кўпроқ бўлади. Ҳар куни эрталаб ҳеч бўлмаса енгил тамадди қилиш эса қон томирларига юкламани камайтиради. 🔶 Парадоксал жиҳати, эрталаб нонуштадан воз кечиш семизликка ҳам олиб келиши мумкин. Сабаби, эрталаб озуқа моддалари ва қувватнинг етишмаслиги туфайли инсон нонуштанинг ўрнини босиш учун кун давомида ҳаддан ташқари кўп овқатланишга мажбур бўлади. Бунинг натижасида овқат ҳазм қилиш қийинлашади, ошқозон-ичак касалликлари ва диабет ривожланиш хавфи ошади. 🧠 Эрталаб нонушта қилишни канда қилиш асаб тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатиб, бу ортиқча асабийлик, хотира ва диққатнинг пасайиши, когнитив функциялар ва руҳий саломатликнинг ёмонлашиши билан намоён бўлади. ⌛️ Шу боис, кундалик рационга нонуштани киритиш — соғлом ва узоқ умр гаровидир. ❓Аммо қандай қилиб нонушта қилишни одатга айланитириш мумкин? 🚰 Биринчи навбатда, танани уйғотиш, ичакларнинг тўғри ишлашини таъминлаш ҳамда эндокрин тизим биринчи таомга тайёрланиши учун кунни бир стакан илиқ сувдан бошланг. 🕗 Тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш мумкин. Нонуштани имкон қадар ҳар куни бир вақтда қилиш тавсия этилади. 🥗 Эрталаб гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🥛 Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий ёгурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган таомларни танаввул қилиш фойдали. ❌ Эрталабки тамадди пайти хамиртуруш билан пиширилган овқатлар, цитрус мевалар, хом сабзавотлар, ёғли гўшт ва углеводга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❤ 2
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Куйдирги касаллиги – турли хил юқиш йўлларига эга бўлган, асосан ўзига хос оғриқсиз яра, баъзида ўпка, ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган ўта хавфли юқумли касалликдир.
Куйдирги билан уй ҳайвонлари отлар, эшаклар, туялар, итлар, мушуклар ва бир қатор ёввойи ҳайвонлар ҳам касалланади. Куйдирги касаллиги қўзғатувчиси тупроқда бўлади.
Куйдирги касаллиги қуйидаги йўллар билан юқади:
– касал ҳайвонларни сўйиш ва гўштини майдалашда, терисини шилишда, ошқозон-ичаклари ва калла-почасини тозалашда, ҳайвонларни парвариш қилиш, ҳайвон маҳсулотлари ва тупроқ билан мулоқот жараёнларида; – етарли термик ишлов берилмаган гўшт истеъмол қилиш натижасида; –куйдирги бактерияси сақлаган чангли ҳаво билан нафас олганда;Санэпидқўмита Ахборот хизмати Тelegram| Instagram| Facebook| YouTube
IMG_2036.MOV52.06 MB
👍 3
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.