cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ROMITAN TUMAN HOKIMLIGI | Rasmiy kanali

Buxoro viloyati Romitan tuman hokimligi matbuot xizmatining telegram kanali Admin: Sattorov Islom Istam o‘g‘li Murojaat uchun: @IslomSattorov Aloqa telefoni: 94-247-57-57

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
6 589
Obunachilar
+324 soatlar
+157 kunlar
-37530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

⚡️ Ромитан туман прокуратураси ходимлари томонидан туман ҳудудида “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли қўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларни олиб бориш борасида кўрсатмалар берилди. ➡️Батафсил:👇👇👇 ✅https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали
Hammasini ko'rsatish...
🟢Ромитанда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди Ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Ромитан тумани аҳолиси учун “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” туман марказида жойлашган 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаб биносида ташкил этилди. Ромитан тумани ҳокимлиги, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман Мажбурий ижро буюроси билан ҳамкорлида ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 45 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 670 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ушбу меҳнат ярмаркасига тумандаги барча махалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ташқи мехнат миграциясидан қайтган фуқаролар, ишсиз аёллар ва ёшлар иштирок этишди. Корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди. Ярмарка доирасида 200 га яқин ишсиз фуқаролар қатнашиб, шулардан 17 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 28 нафари ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатга қўйилди, 9 нафари касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинди, 4 нафари деҳқон хўжалик очиб берилди. Бундан ташқари 10 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Натижасида жами 59 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Тадбир давомида тумандаги тижорат банклари томонидан юк ташиш мотоцикллари, мульти тракторлар, аёллар сартарошлик анжомлари, нон маҳсулотлари пиширгич, тикув машиналари ва бир нечта турдаги техникалар имтиёзли кредит асосида шу жойнинг ўзида фуқароларга расмийлаштириб берилди. Бундан ташқари Артел компанияси вакиллари иштирокида Газ плита, Мини печ, Шатамповка, Дудбўрони(Вытяжка) ишлаб чиқариш корхоналарига олий, умумтаълим ва ўрта махсус маълумотга эга, масъулиятли ва касбий кўникмаларини ривожлантирмоқчи бўлган талабгорларни ишга қабул бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида 20 га яқин фуқаролар билан шартномалар тузилди. Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати ✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube
Hammasini ko'rsatish...
🟢Ромитанда ғалла ҳосилини йиғиб олиш жадал суръатларда олиб борилмоқда Бободеҳқонларнинг юртимиз хирмони мўл, дастурхонимиз тўкин бўлсин, дея билдирилган дуои ниятларидан кейин Ромитан туман далаларида ғалла ўрим комбайнлари иш бошлади. Ғалла – ризқ ва ноз неъмат, уни нес-нобут қилмасдан йиғиштириб олиш барчамизнинг вазифамиздир. Бугун, 7 июнь куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев 1-секторга қарашли “Янгиобод” ҳудудида жойлашган “Янгиобод” пахта қабул қилиш масканига қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, ғалла ўрим-йиғимига доир ҳолатни таҳлил қилди. Фермер хўжаликлари майдонларида пишиб етилган ғаллани ўз вақтида йиғиб олиш учун сафарар этилган комбайнлар кучидан самарали фойдаланиш, ишни режа асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Мақсад – белгиланган режани ёруғ юз билан адо этиш, деҳқонлар меҳнатини қадрлаган ҳолда тумандаги дон қабул қилиш масканларига пешма-пеш дон етказиб берилишини таъминлашдан иборат, дея таъкидлади туман раҳбари У.Барноев. Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ромитан туманидаги 244 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилда 6414 гектар ерга уруғ қадалган бўлиб, давлатга қарийб 17 218 тонна ғалла топширилиши кўзда тутилган. https://t.me/Umed_Barnoyev
Hammasini ko'rsatish...
Po'stilar arxiv