ТАҚДИР ТУҲФАСИ
🌙 #Бисмиллаҳ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ﷺ айтдилар: «Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор». @taqdir_tuhfasi_bot Админлар билан алоқа учун бот
Ko'proq ko'rsatish179
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
Ma'lumot yo'q7 kunlar
Ma'lumot yo'q30 kunlar
- Kanalning o'sishi
- Post qamrovi
- ER - jalb qilish nisbati
Ma'lumot yuklanmoqda...
Obunachilar o'sish tezligi
Ma'lumot yuklanmoqda...
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃
Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
❤️
8.68 KB
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Туфайл ибн Амр ад-Давсий ва унинг ҳамроҳлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Давс қабиласи (Аллоҳ таоло билан унинг Расулига) осийлик қилиб, (Исломга киришдан) бош тортди. Аллоҳ таолодан уларни (ҳалок қилишини сўраб), дуои бад қилинг!» - дейишди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Ё парвардигоро, Давс (қабиласи)га ҳидоят айлаб, уларни (мусулмон) қилгин!» - дедилар».
Имом Бухорий ривояти
@taqdir_tuhfasi
Hammasini ko'rsatish...
Энг БАХТЛИ АЁЛ 11
Оиз ал Қарний
Ўткир ақилли ва шоир бўлган бироқ Маккага кирганида Росулуллох соллоллоху алайҳи васаламнинг сўзларини эшитмаслик учун қулоқларига пахта тиқиб олган сўнг иймон келтирган сахоба ?Anonymous voting
- Абу Зарр розияллоҳу анҳу
- Туфайл ибн Давсий
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
#саҳиҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда ўз қавмларига сўз сўзлаб турган эдилар. Бир аъробий (бадавий) келиб: «Қиёмат қачон?»,- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этавердилар. Баъзи саҳобалар: «Расулуллоҳ унинг сўзини эшитдилар- ку, лекин ёқтирмадилар шекилли»,- деб ўйладилар. Айримлари эса: «Сўзини эшитмадилар»,- деб ўйладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини тугатгач: «Қиёмат тўғрисида сўраган одам қани?»,- дедилар. Аъробий: «Мана мен, ё Расулуллоҳ»,- деди. «Омонат (ҳалоллик) ўртадан кўтарилганда қиёматни кутавергин»,- дедилар. «Буни қандай билса бўлар?»- деди аъробий. «Ишинг (кунинг) нопок одамларга қолганда қиёматни кутавергин!»,- дедилар”.
Имом Бухорий ривояти
@taqdir_tuhfasi
ЖАННАТ АҲЛИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ СИФАТЛАРИ
Ибн Ваҳб Ибн Зайддан ривоят қилади: "Аллоҳ таоло жаннат аҳлини бу дунёда қўрқувчи, маҳзун, кўп йиғлайдиган, мушфиқ, шунинг оқибатида охиратда неъматланган ва шод бўладилар, деб васф этган. Аллоҳ таолонинг шундай сўзи бор:
"Ҳақиқатан, бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли оиламиз орасида (бўлган
чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик" (Ват-тур, 26).
Дўзах аҳлини эса, бу дунёда хурсандчилик ва шодлик билан сифатлаган:
"Дарвоқеъ, у (ҳаёти дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди. Албатта, у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди" (Иншиқоқ, 13-14)".
Жаннат аҳлининг бу дунёдаги васфига юқоридаги хабар кифоя қилади.
"Жаннат васфи". Имом Қуртубий
Hammasini ko'rsatish...
Адолат қандай бўлади
Аллоҳнинг Адолати
#ФОТИҲА_СУРАСИ_ФАЗИЛАТИ
Уммул Китоб ҳам Уммул Қуръон маъносида қўлланади.
Сабъул масоний икки хил маънога эга:
1. Етти такрорланувчи оят.
2. Етти оятдан иборат икки марта нозил қилинган сура.
Маълумки, Фотиҳа сураси намознинг ҳар бир ракатида такрор-такрор ўқилади. Етти оятдан иборат бу қисқа сурани мусулмон банда ҳар куни камида 30-32 марта қайтаради. Агар бошқа нафл ибодатларни ҳам қўшиб ҳисобласак, бундан ҳам ортиб кетади. Лекин шунча такрорласак ҳам Фотиҳа
сураси тиловатидан ҳеч зерикмаймиз, ҳар сафар ўзгача иштиѐқ билан қироат қиламиз.
Аслини олганда, ҳар қанча нозик дид билан ѐзилган шеър ѐки бадиий асар ҳам дам-бадам ўқилаверса, кишини зериктиради. Лекин Қуръони карим ундай эмас. Қуръонни ўқиган сари унга бўлган иштиѐқ ортиб бораверади. Кунига ўртача 30-32 марта такрорланадиган Фотиҳа сурасини ѐши 70-80 га етган одам неча марта такрорлашини тасаввур қилиб кўринг-а!
Фотиҳа сурасини кўп ўқиган одам турли касалликлардан йироқ бўлади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа сураси ҳар қандай дардга шифодир”, деб марҳамат
қилганлар.
Фотиҳа сураси маънавий иллатларга барҳам беради. Фотиҳани ўқиган инсон Аллоҳдан ўзгага сиғинишдан, ожиз нарсалардан мадад сўрашдан халос бўлади. Қолаверса, бу сура танадаги касалликларни даволайди, кўз тегишига, чаѐн чақишига шифо бўлади. Беморларга Фотиҳа сурасини ўқиб дам солинса, Аллоҳнинг изни билан фойдаси тегади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Boshqa reja tanlang
Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.