#эълон
Тошкент шаҳрида яшовчи Нилуфар Мажидова томонидан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлиб, ҳозирда Беларусь Республикаси Гомель вилояти Будилка қишлоғида қабри топилган 28 нафар ўзбекистонлик аскар рўйхати тақдим этилди.
У 80 ёшли қайнатаси бир умр излаган, 1902 йил Киров (ҳозирги Юнусобод) туманида туғилган ва 1943 йил октябрда урушда ҳалок бўлиб, изсиз кетган қайнбобоси Абдалим Маджидов қабрини узоқ қидиришлар натижасида Будилка қишлоғидан топишганини айтар экан, шу баҳона яхшилар кўмагида қайнбобоси билан бирга дафн этилганлар ҳақида ҳам маълумотлар тўпланганини баён қилди.
"Урушда ҳалок бўлган ота-боболари ҳокини излаб юрганлар кўп, балки шу рўйхатда аждоди бордир ва яқинларининг қабр жойини билиб олишар эди",- деган хайрли мақсадда уларни эълон қилишни сўради.
Тинчлик йўлида жон фидо қилган аждодларимиз ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ушбу маълумотларни ўзгартиришларсиз эътиборингизга ҳавола этамиз ва яқинлари топилишида ҳисса қўшадиган барчага олдиндан миннатдорлик билдирамиз:
Андижон вилояти:
Аскаров Набижон — 1925 й. Хўжаобод тумани Хаққулобод қишлоғида туғилган, 29.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Исматов Шукур — 1905 й. Балиқчи тумани Ворошилов колхозида туғилган, 7.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Наджимов (Нафсимов ёзилган) Мухамед — 1922 й. Балиқчи тумани Ворошилов колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Атбаев Вузых — 1920 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Ханов Зарип — 1904 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Яманов Халназар — 1925 й. Балиқчи тумани Пролетарий колхозида туғилган, 7.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Рахманбердиев Чупук (Чутук) — 1925 й. Балиқчи туманида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Бухоро вилояти:
Гайдулаев Избазар — Вобкент тумани Вабкитка қишлоғидан, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Сулиманов Укроман (Сумманов Укромен) — 1906 й. Вобкент тумани Вабкитка қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Ташеев Нар — 1903 й. Вобкент тумани Вабкитка қишлоғида туғилган, 28.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Латифов Умурат — 1909 й. Ширабад тумани Колмокинский қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Муратов Ибат — 1910 й. Ширабад тумани Колмокинский қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Низамов Хандур — 1905 й. Вобкент тумани Логанаж қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Салимов Турон — 1903 й. Свердловский тумани Саманчук колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Халидов (Хамедов) Асат — 1906 й. Вобкент тумани Войкинка қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Халитов Асат — 1905 й. Вобкент тумани Шари (Шаро) қишлоғида туғилган, 30.09.1943 й. ҳалок бўлган;
Наманган вилояти:
Салиев Мамадали (Мамадам) — 1922 й. Поп тумани Огораш колхозида туғилган, 5.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Самарқанд вилояти:
Муратов Умар — 1925 й. Ғаллаорол тумани Новгалар қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Исиргабов Сибула — 1905 й. Зомин тумани Қудуқчал қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Ахметов Махмет — 1925 й. Пайариқ тумани Дульский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Исматов Равшан — 1923 й. Митан (номи ҳозирги Қўшработ) тумани, Кунчерский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Сабиров Нурмат — 1902 й. Жомбой тумани Дмитрова колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Турсунов Набир — 1903 й. Жомбой тумани Кихрамой колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Уралов Джаныкул — 1914 й. Пайариқ тумани Қипчоқ қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Юсупов Юнус — 1925 й. Пастдарғом тумани Чарзинский қишлоғида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Сурхондарё вилояти:
Худжиев Утчи — 1911 й. Жарқўрғон тумани Ленин колхозида туғилган, 3.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Қашқадарё вилояти:
Раджинов Эсимурад — 1907 й. Яккабоғ тумани Молотова колхозида туғилган, 6.10.1943 й. ҳалок бўлган;
Рахимов Семил — 1909 й. Яккабоғ тумани 17-партия съезди колхозида туғилган, 5.10.1943 й. ҳалок бўлган.
Мурожаат учун: ©Н.Мажидова📱977030565