cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

OZODLIK KANALI™RASMIY 🇺🇿

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnewss ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
604Obunachilar
+224 soatlar
-37 kunlar
-130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Repost from OZODLIK KANALI™
Сирдарёлик фермерлар: Ҳокимият бўш шартномага қўл қўйишга мажбурлаяпти Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги шоликор фермерлари шоли ўрнига пахта экишга мажбурланяпти.  Фермерларнинг айтишича, улар вилоят ҳокими ва ички ишлар органи ходимларининг босими остида пахтачилик кластерининг бўм-бўш шартнома бланкасига имзо ва муҳр қўйиб беришга мажбур бўлмоқда.  Еридан ажралиб қолиш билан таҳдид қилиб қўрқитилган фермерлар, бу ерда пахта етиштириш хато эканлигини, пахта яхши бўлмаслигини тепада ўтирган ҳокимларга исботлашга бўлган уринишлари самарасиз қолмоқда.  Фермердар айтган бўм-бўш , ҳеч нарса ёзилмаган шартнома бланкасига мажбуран имзо ва муҳр қўйдириш Ислом Каримов президент, Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган даврлардан буён давом этиб келади. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Repost from OZODLIK KANALI™
Украинага босқин: 794-кун | Қўшма Штатлар Украинага 6 миллиард долларлик қурол беради Қўшма Штатлар Украинага 6 миллиард долларлик қўшича ёрдам ажратмоқда. Зеленский Украина Патриот ҳаво мудофаа тизимларига муҳтож эканини таъкидлади. Украинада Чернобил ҳалокатнинг 38 йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўтмоқда. НАТО Бош котиби Ёнс Столтенберг 26-апрел, жума куни бошқа иттифоқчиларни Германиядан ўрнак олишга ва Украинага ёрдамни оширишга чақирди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
OzodNazar: Мирзиёев Камерон билан нега учрашмади? Ҳар куни содир бўладиган воқеа-ҳодисаларнинг қай бири муҳиму қайсиниси муҳим эмас? Нима ижтимоий масалаю нима хусусий масала? Бу саволлар OzodNazarнинг сўнгги сонига келган бир шарҳдан пайдо бўлди ва бугунги суҳбат шу саволлрга жавоб излашдан бошланди. Асосий мавзу эса, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё бўйлаб сафаридир. Дэвид Кэмерон 22 апрелда Душанбе ва Бишкекда, 23 апрелда Тошкентда, 24 апрелда Остонада бўлди. Британия ташқи ишлар вазири деярли бир ҳафталик вақтини нима учун Марказий Осиёда ўтказди? Бу ва бошқа саволларни сиёсатшунослар Рафаэль Сатторов ва Анвар Назирга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ой бориб омон қайтмаганлар - Қозоғистонда ҳалок бўлган мигрантлар ҳикояси 45 яшар Ўктам Чориев ва 48 яшар Собир Менгноров Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида 3 апрель куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан. Оила яқинларининг айтишларича, Ўзбекистонда оилани боқишга етадиган маош берадиган иш бўлмагани, иш бўлганда маошлар ўз вақтида берилмагани сабабли бу йигитлар Россияга бориб ишлаган. Расмий маълумотга кўра, Чимкент-Самара автомобил йўлида ичида ҳайдовчи дохил саккиз киши бўлган “Toyota-Alhpard” автомобили устига қарши томондан келаётган катта юк машинаси чиқиб кетган ва ҳамма ҳалок бўлган. Бу Россияга ишлагани автомобилда кетаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Ҳар йили Қозоғистон йўлида Россияга кетаётган ёки келаётган ўзбекистонликларнинг у ёки бу автоаварияларга учраб ҳалок бўлгани, жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар келиб туради. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистон интеллектуал мулк бўйича “қора рўйхат”дан чиқарилди Ўзбекистон интеллектуал мулк ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг 301-махсус ҳисоботида кузатувдаги давлатлар рўйхатидан чиқарилган. Бу ҳақда маълум қилган Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти қайдича, мазкур “қора рўйхат”га 2000 йилда киритилган Ўзбекистон 24 йилдан буён “кузатувдаги давлатлар рўйхати”да қолаётган эди. “Муайян давлатнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади”, дейилган Интеллектуал мулк департаменти хабарномасида. Департамент вакиллари эътирофича, “қора рўйхат”дан чиқишга охирги беш йилда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, халқаро шартномаларга аъзо бўлиш ва ташқи алоқаларни ривожлантириш ҳамда ЖСТнинг интеллектуал мулк ҳуқуқлари савдо аспектлари тўғрисидаги битими (TRIPS) талабларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш йўналишида амалга оширилган тизимли ишлар ва бошқа ҳаракатлар натижасида эришилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Қирғизистоннинг яна 66 нафар фуқароси Англияда мавсумий меҳнатга ёлланди Украинага Россиянинг босқинидан бери қирғизистонлик муҳожирлар Россияни тарк этиб, мавсумий меҳнат шартномаси орқали Ғарбга кетишга ҳаракат қилмоқда. Буюк Британияга ишлаш учун меҳнат шартномасини тузган 66 нафар Қирғизистон фуқароси Меҳнат вазирлиги томонидан ўқитилди. Уларга Британия қонунлари, солиқ тизими, иш ҳақи, мамлакат тарихи ва маданияти ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги консуллик хизмати ва бошқа тегишли муассасалар билан боғланиш учун рақамлар тақдим этилган. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Тожикистон Суриядан 47 нафар аёл ва болани қайтарди Аёлларнинг кўпчилиги Сурия ва Ироққа 2014-2016 йилларда эрларининг ортидан бориб қолгани айтилмоқда. “Ислом давлати” гуруҳи мағлуб этилганидан сўнг улар Суриядаги лагерларда сақланаётган эди. Тожикистон “Ислом давлати” гуруҳи таркибида жанг қилганларнинг хотинлари ва болаларини Суриядан ватанига қайтарди. Озодлик радиоси тожик хизматининг ёзишича, махсус самолёт билан 25 апрель куни 15 аёл ва 32 нафар балоғатга етмаган бола қайтарилган. Аёлларнинг кўпчилиги Сурия ва Ироққа 2014-2016 йилларда эрларининг ортидан бориб қолгани айтилмоқда. “Ислом давлати” гуруҳи мағлуб этилганидан сўнг улар Суриядаги лагерларда сақланаётган эди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
📌Озодлик дастури 26.04.24 ✅Ўзбек мулозими ташқи кучларнинг Марказий Осиёга босимидан нолиди ✅Amnesty lntenational Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни танқид қилди ✅Ўзбекистон Афғонистонга галдаги инсонпарварлик ёрдамини йўллади ✅МБ раиси илк чоракда Ўзбекистонга хориждан $2,5 млрд пул ўтказилганини билдирди ✅Бухорода 300 йил олдин ясалган тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар ушланди ✅Европарламент Россияни Алсу Курмашевани озод қилишга чақирди 🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling! 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Москвадаги рейдлар ортидан ёпилган муҳожирлар ошхоналари Россияда "Крокус Сити Холл"даги теракт ортидан ўтказилаёган полиция рейдлари муҳожирлар очган кафе, ресторанларга салбий таъсир қилмоқда. Биз Москвада ошхона бизнесида ишлайдиган марказий осиёлик муҳожирлар билан суҳбатлашдик. Улар полиция текширувларни муҳожирлар кўп тўпланадиган жойларда ўтказаётгани сабаб, шаҳардаги кафе ва чойхоналарда овқатланадиган мигрантларнинг сони кескин камайганини айтадилар. Шу сабаб айрим ошхоналар ёпилишга мажбур бўлмоқда. Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади. 📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ! Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг. #MigrantMediaCentralAsia 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Hammasini ko'rsatish...
Repost from OZODLIK KANALI™
Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошмоқда 15 майдан “Афросиёб”га чипталар нархлари ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди. Қайд этилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга оширилади. Бундан аввал компания 20 январдан бошлаб «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархини 20 фоизга оширганди. Шунингдек, 1 ноябрда ҳам маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилганди. Унда, хусусан, йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилганди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Hammasini ko'rsatish...
👍 1