Бир гал янги йил арафасида Устозимнинг уйига унинг ўғил ва қизлари ўз фарзандлари билан йиғилиб келишди.Тасаввур қилинг-а ўн битта фарзанд ва ўттизга яқин неваралар. Устозимнинг кенжа ўғли, вилоят ҳокими экан. Бир пайт қарасам, ўша вилоят ҳокими йўлакчада ўтириб олганча ота-онаси, акалари ва опаларининг оёқ кийимларини тозалаяпти, қўлида пойабзал мойи ва чўтка.
Шу пайт унинг 20-25 ёшлар атрофидаги ўғли келиб:
– Дада, менга беринг, мен тозалай қолай, – дея ялиняпти.
У эса ўғлига:
– Кечирасан, бу ажойиб ишни ҳозирча фақат ўзим бажараман. Агар мен билан нимадир рўй берса – ундан кейин бу савобли иш сенинг чекингга тушади. Сенга ҳам ҳали гал келади. Ҳозирча менга халақит берма, – деди.
Мен ҳайратдан ёқамни тутиб қолдим!
Эътибор беринг, бу хусусият уларга болаликдан сингиб кетган... Сиз учун бу эҳтимол эртакдек туюлар? Улар учун эса бу оддий ҳол! Тушуняпсизми?
Фарзандлар янги йилга ота-онасининг уйига бутун Марказий Осиёдан йиғилиб келишди. Кенжа ўғил ўзининг улғайган фарзандлари олдида намойишкорона ўтириб олганча, оиланинг кексаларига ўз ҳурматини кўрсатиб, ота-онаси, акалари ва опаларининг оёқ кийимларини тозалаяпти, ўғлига бу ишни бермаяпти ва зеро бу юмушни ўзи учун шараф деб ҳисоблаяпти. Ҳайратланарли, тўғрими?
Мен бу ҳақда ўзимиз ёлғиз қолганда секингина Устозимдан сўрадим.
– Сизнинг кенжа ўғлингиз, каттакон бир вилоятни бошқараётган одам, аммо шундай одам меҳмонларнинг пойабзалини тозалаш билан машғул бўлди... Бунинг сири нимада?
Устозим бу саволимга қуйидагича жавоб бердилар:
– Мен уларни бунга ўргатмаганман. Буни тарбиячилардан кимдир ўргатган-ки, улар болаликдан, ота-онасининг пойабзалини тозалаш учун талашиб уришадилар. Ҳалигача буни давом эттириб келишяпти.
Азизлар, билиб қўйинг! Ҳар бирингиз ўз яқин дўст-аёнларингизга эга бўлишингиз керак ва улар болаларингизга: “Сенинг ота-онанг дунёдаги энг яхши одамлар, сенинг отанг энг яхши, онанг эса энг зўр она!” – деб айтиб бориши керак.
Сизга нисбатан ҳурматни фарзандингизда бегона одам пайдо қилиб борса, унинг тарбиясида бу жуда юқори самара беради.