cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Намозга шошил!

Ёпиқ эшиклар йўқ, фақатгина нотўғри калитлар бор холос.(Румий). Толиби илм: "Намозни қандай қилиб ҳушу билан ўқиса бўлади устоз"? Устоз: "Намоздан ташқарида ҳушуси бўлган инсонни, намозида ҳам ҳушуси бўлади"! رب إني لما أنزلت إلي من خير فقير

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
624
Obunachilar
+124 soatlar
+107 kunlar
+1130 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#Дуо اللهم فاطرَ السموات والأرض ، عالمَ الغيب والشهادة، انت ربُ كلِّ شيءٍ و ملك، أشهد أن لا إله إلا الله وحدك لا شريك لك وأنَّ محمداً عبده ورسوله Эй осмонлару ернинг яратувчиси, ғайбни ва шоҳидни билгувчи, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳисан, гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва элчисидир.
Hammasini ko'rsatish...
​​​​НИМА УЧУН “САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР” (ИСТИҒФОРЛАРНИНГ УЛУҒИ) ДЕЙИЛАДИ? - Аллоҳим, Сен парвардигоримсан – рубубият тавҳиди. - Сендан бошқа илоҳ йўқ – улуҳият тавҳиди. - Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман – убудият тавҳиди. - Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман – вафо. - Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман – истиъоза, паноҳ сўраш. - Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим – шукр қилиш. - Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим – эътироф, тан олиш. - Менинг гуноҳларимни кечир – талаб, сўров. - Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди – тажарруд, Ўзини ажратиб хослаш. Шунинг учун ҳам саййидул истиғфор – энг улуғ истиғфор, дейилади. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради”, дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! ➡️https://t.me/joinchat/AAAAAEVWEaDU9Zlq84u7Sg
Hammasini ko'rsatish...

ГУНОҲЛАРДАН САҚЛАНИНГ Бомдод намози Аллоҳ таолонинг фақат итоатли ва тавба қилувчи бандаларига ато этадиган ҳадяси ҳисобланади. Аммо қалби гуноҳлар лаззатини тотадиган банда бомдод намозига қандай уйғона олсин?! Гуноҳлар билан ўралган қалб қандай қилиб бомдод намози фазилатлари ҳақида айтилган гаплардан таъсирлана олсин?! Ёки қандай қилиб азондаги: «Ҳайя аълас-солах, хайя аълал-фалах, ас-солату хойрун минан-навм» («Намозга келинг, нажотга келинг, намоз уйқудан афзалдир!») нидосини эшита олсин?! Бу қалб қандай қилиб, Аллоҳнинг зикри ва нозил этилган ҳақ маънолар учун юмшасин?! Қандай?! Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиëда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривоят қилган). Бомдод намозининг қазо бўлиши мусибатдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур» (Шўро сураси, 30-оят). Шундай экан, ҳаётингизда давомий қилиб келаётган гуноҳларингизга диққат қилинг. Кўзингиз билан, тилингиз билан қилаётган гуноҳларингиз. Инсонлар билан ўзаро муомалада қилаётган гуноҳларингиз. Ота-онангизга нисбатан қилаётган гуноҳларингиз. Ёхуд қалбингиздаги кибр, ужб, ҳасад, ғазаб, риё каби гуноҳларингизга диққат қилинг! Шу билан бирга, бирор гуноҳни кичик санаманг. Сиз эътибор бермаётган мана шу гуноҳ бомдод намозига уйғона олмаëтганингизга сабаб бўлаётган бўлиши ҳам мумкин. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши: «Паст саналадиган гуноҳлардан эҳтиёт бўлинглар. Улар жамланиб, кишини ҳалок қилади», дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Маъсиятдан дарҳол қайтинг, ўтган гуноҳларингизга ҳақиқий надомат қилинг. Бу гуноҳларга мутлақо қайтмасликка жиддий қарор қилинг. Бировнинг хаққи зиммангизда қолган бўлса, уларни ўз эгаларига дарҳол қайтаринг. Аллоҳ таоло билан шартномангизни янгидан имзоланг. Агар мана шу ишларни сидқидилдан амалга оширсангиз, Аллоҳ таоло сизга ҳадя ва тортиқларини инъом этади. Шулардан бири, бомдод намозини жамоат билан ўқиш бахтини ҳам. Бу эса барча яхшиликларнинг энг афзалларидан ҳисобланади. Аллоҳ таолодан аввало ўзимга, сизга ва барча мусулмонлар оммасига ҳидоят ва ҳақиқий тавба насиб этишини сўрайман! «Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан. @yunusalioxund
Hammasini ko'rsatish...
#Дуо عن أَبي الدَّرداءِ ، قَالَ: قَالَ رَسولُ اللَّهِ ﷺ: كانَ مِن دُعاءِ دَاوُدَ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم: "اللَّهمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعمَل الَّذِي يُبَلِّغُني حُبَّكَ، Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Довуд алайҳиссаломнинг дуоларидан бири: “Эй Аллоҳим! , Сенинг севгингни ва сени севганнинг севгисини сўрайман ва менга сенинг севгингни элтувси амалларни қилишни насиб айла🤲
Hammasini ko'rsatish...
ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ? #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @FotihaUz
Hammasini ko'rsatish...
Yoshlikda o‘qish kerak ©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf @FotihaUz
Hammasini ko'rsatish...