uz
Feedback
Банкир

Банкир

Kanalga Telegram’da o‘tish

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Банкир analitikasi

Банкир (@bankir) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 67 734 obunachidan iborat bo'lib, Iqtisodiyot & Moliya toifasida 1 470-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 051-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 67 734 obunachiga ega bo‘ldi.

09 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 197 ga, so‘nggi 24 soatda esa 2 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 33.42% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 26.26% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 22 638 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 17 790 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 60 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 10 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Iqtisodiyot & Moliya toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

67 734
Obunachilar
+224 soatlar
-2827 kunlar
-1 19730 kunlar
Postlar arxiv
❗️Олтин қуймаларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш ўртасидаги фарқ сезиларли ошган Марказий банк 2026 йилдан бери олтин қуймала
❗️Олтин қуймаларини сотиш ва қайтариб сотиб олиш ўртасидаги фарқ сезиларли ошган Марказий банк 2026 йилдан бери олтин қуймаларининг қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилиб келмоқда. Йил бошида қуймалар қадоғи бут ҳолатда ўша кунги нархдан 4 фоизга пастроқ сотиб олинаётган эди. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич қадоғи бут ҳолатда 14 фоиздан ошган бўлса, қадоғи бузилган қуймаларники 15 фоизга етган. Бундай катта фарқ билан олтин қуймалари заргарлик буюмлари олди-сотдисидаги фарқ даражасига тушиб кетмоқда. Олтинга йил бошида сармоя киритганлар ҳозирда яхшигина зарарда. @bankir

10 июль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди. @bankir

Доллар кўтарилди 13 июль учун долларнинг расмий курси 12 075,98 сўм (+63,77 сўм) ҳисобланади @bankir
Доллар кўтарилди 13 июль учун долларнинг расмий курси 12 075,98 сўм (+63,77 сўм) ҳисобланади @bankir

1 млрд долларлик даромад ва IPO Bloomberg Ўзбекистондаги йирик хусусий компаниялардан бири Centrum Holding асосчиси Абдулазиз
1 млрд долларлик даромад ва IPO Bloomberg Ўзбекистондаги йирик хусусий компаниялардан бири Centrum Holding асосчиси Абдулазиз Абдураҳмонов билан суҳбат қилди. 2019 йилда очилган компания ўтган йили 1 млрд долларлик даромадга эришди. Олдинда IPO бўйича режалар ҳам қўйилган. Centrum Holding'нинг асосий даромади логистика соҳасига тўғри келади — қарийб учдан икки қисми. Йўловчи ташувчи Centrum Air эса 300 млн доллар атрофида даромад олган. Holding таркибига бундан ташқари My Freighter юк авиакомпанияси, Centrum Holidays сайёҳлик агентлиги, логистика марказлари ва бошқалар киради. Қандай йўл босиб ўтилди? Абдураҳмонов Centrum 29 кв метрлик кичик офисда, уйдан олиб келинган диван билан бошланганини айтган. Дастлабки икки йил давомида ижарага олинган чартер самолётларида юк ташилган. Бу вақтда шериги Ҳафизжон Ғофуров билан биргаликда шахсий маблағлар ҳисобига компания ривожлантирилган. Пандемия давридаги талабнинг кескин ўсиши Centrum учун муҳим туртки бўлди. 2022 йилда Boeing 747-200F юк самолёти сотиб олинган бўлса, бир йилдан кейин самолёт сотиб юборилади ва эътибор лизинг асосида ижарага қаратилди. Ҳозирда 1 млрд долларлик маррадан ташқари компанияда 5 000 нафар ходим ишлайди. Centrum томонидан Ўзбекистон ҳаво юк ташув бозорининг 40 фоизи, йўловчи қатновининг 30 фоизи назорат қилинади. Буни 50 фоизга етказиш режа қилинмоқда. Эндиги мақсад — Лондонда IPO. Абдураҳмонов бу кейинги икки йил ичида содир бўлиши кутилаётганини айтди. Ўзбекистонда хусусий бизнесдан IPO қилишни режа қилаётган бир қанча асосий номзод бор — TBC, Uzum, Akfa, Korzinka ва Centrum. Бу эса UzNIF муваффақиятидан кейин янада тезлашмоқда. @bankir

FB CardHub Клиринг: карта операцияларини 24/7 барқарор қайта ишлаш учун янги платформа FB CardHub Клиринг — Fido-Biznes томон
FB CardHub Клиринг: карта операцияларини 24/7 барқарор қайта ишлаш учун янги платформа FB CardHub Клиринг — Fido-Biznes томонидан ишлаб чиқилган янги модулли карта платформасининг биринчи ечими бўлиб, у банкларда карта клирингини марказлаштириш, АБТга тушадиган юкламани камайтириш ҳамда операцияларни 24/7 режимида барқарор қайта ишлаш имконини беради. Платформанинг биринчи пилот жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Халқ банкида амалга оширилмоқда. Мақолада қуйидаги саволларга жавоб топасиз: — нима учун айнан клиринг биринчи модуль сифатида танланди; — алоҳида технологик контур банк инфратузилмасига қандай устунлик беради; — FB CardHub Клиринг қандай қилиб қайта ишлаш, солиштириш ва назорат жараёнларини автоматлаштиради; — нега карта инфратузилмасини босқичма-босқич модернизация қилиш банклар учун муҳим аҳамиятга эга. Тўлиқ мақола Банк технологиялари ва рақамли трансформация бўйича яна кўпроқ амалий материаллар — Fido-Biznes Telegram-каналида Реклама

Доллар кўтарилади 13 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼63-64 сўм атрофида ошиши кутилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Asia Alliance Bank — 12 010 Universalbank — 12 010 Garantbank — 12 000 Asakabank — 12 000 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Asakabank — 12 050 NBU— 12 050 Aloqabank — 12 050 Agrobank — 12 060 Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir

P2P ўтказмаларини назорат қилиш Конституцияга зид — Марказий банк Солиқ қўмитаси томонидан Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Конституциянинг 41-моддасига зид ҳисобланади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев "Курсив"га маълум қилди. Регулятор вакили лойиҳа "Банк сири" тўғрисидаги қонун талабларига ҳам тўғри келмаслигини айтган. Шунингдек, лойиҳа Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, Марказий банкнинг ўзи эса маълумотларни узатиш учун нега ойига 500 БҲМ (206 млн сўм) миқдоридаги чегара танлангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлади. Солиқ қўмитаси ўз муносабатида таклиф этилаётган ташаббус қонунчиликка зид эмаслигини айтганди. @bankir

1 фоизлик кешбек бекор қилинмайди Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кешбекка оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди. Қўмитага кўра, давлат томонидан жорий этилган 1 фоизлик кешбек тизимини бекор қилиш ёки уни чеклаш режалаштирилмаган. Шу билан бирга, айрим фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан сохта ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган чеклар орқали асоссиз равишда кешбек олишга уриниш ҳолатлари аниқланган. Май ойининг ўзида республика бўйича 389 та корхона чеклари орқали ҚҚСни қайтариб олишга уринган 248,5 минг нафар шахс шубҳали харидорлар реестрига киритилган. Натижада 83,1 млрд сўмлик кешбек тўлови вақтинча тўхтатилган. Бундан кейин ҳам сохта чеклар орқали кешбек олмоқчи бўлганлар блокланади: улар шубҳали харидорлар реестрига киритилиб, кешбек тўловлари тўхтатиб қўйилади. @bankir

Доллар кўтарилди 10 июль учун долларнинг расмий курси 12 012,21 сўм (+7,46 сўм) ҳисобланади @bankir
Доллар кўтарилди 10 июль учун долларнинг расмий курси 12 012,21 сўм (+7,46 сўм) ҳисобланади @bankir

Uzum — Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Uzum экотизими 900 млрд сўмдан о
Uzum — Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан бири 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Uzum экотизими 900 млрд сўмдан ошиқ солиқ тўлади. Бу мамлакатдаги энг йирик кўрсаткичлардан бири. Uzum ҳали Ўзбекистонда экотизим сифатида шаклланишни бошлаганига кўп бўлгани йўқ. Аммо ҳозирданоқ бюджетга солиқ тўловлари бўйича бир неча ўн йиллик компаниялар кўрсаткичларига эришмоқда. 900 млрд сўмлик солиқ тўловларидан ташқари, Uzum хизматларидан фойдаланиб, қонуний бизнес қилаётган 100 мингдан ошиқ тадбиркор ҳам солиқ тўловларини амалга оширмоқда. Uzum Market таҳлилларига кўра, маркетплейсдаги сотувчиларнинг айланмаси ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ошди. Компаниялар учун нафақат фойда олиш, балки иқтисодиёт учун реал қиймат яратиш ҳам муҳимдир. Uzum эса айнан шундай фаолият олиб бормоқда ва ўз хизматлари орқали буни қолганларга тарғиб қилмоқда. @bankir

Cobalt'ни 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти яратилмоқда Таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига кўра, 30 йилдан ошган автомобиль эгалари учун бошқа автомобилларни 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти яратилади. Бунда 30 йилдан ошган автомобиллар учун экологик компенсация (12–13 млн сўм атрофида) бекор қилинмоқда. Эски автомобиль эгалари машинасини топшириб нақд пул ёки ваучер олиши, ушбу ваучерни автосалонда бошланғич тўлов сифатида ишлатиши мумкин. Ҳукумат агентлиги мисол тариқасида 165 млн сўмлик Cobalt автомобилини келтирди. Унга кўра, агар утилизацияга топширилган эски автомобиль 5 млн сўмга баҳоланса, фуқаро бошланғич тўловсиз қолган 160 млн сўмни 7 йил давомида ойига 1,9 млн сўмдан фоизсиз тўлаб боради. Агар эски автомобиль 70 млн сўмга баҳоланса, ойлик тўлов 1,13 млн сўмгача камаяди. Лойиҳа ҳали расман кучга киргани йўқ ва қайта ишлаш жараёни давом этмоқда. @bankir

"Анорбанк" жаримага тортилди Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузгани сабабли "Анорбанк"ка нисбатан жарима қўллади. Бунга Instagram'да банк томонидан акция доирасида эълон қилинган ахборотларда акция шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилмагани сабаб бўлган @bankir

Доллар кўтарилади 10 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔼5-6 сўм атрофида ошиши кутилмоқда Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар: Asia Alliance Bank — 12 000 MKBank — 12 000 NBU — 11 990 Asakabank — 11 990 Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар: Asakabank — 12 040 Octobank— 12 040 Hayotbank — 12 050 Davr bank — 12 050 Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг. @bankir

Рекорд изидан рекорд: Ўзбекистон олтинга ишоняпти 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 63,8 млрд долларни
Рекорд изидан рекорд: Ўзбекистон олтинга ишоняпти 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 63,8 млрд долларни ташкил қилди. Июннинг ўзида уларнинг миқдори 6,8 млрд долларга қисқарди. Захиралар таркибида олтин қиймати 61,4 млрд доллардан 55,8 млрд долларгача, хорижий валюта эса 8,6 млрд доллардан 7,4 млрд долларгача пасайган. Деярли 7 млрд долларлик пасайишга июнда олтин нархлари сезиларли пасайгани сабаб бўлди. Июн ойида олтин нархи 4 516,9 доллардан 4 016,7 долларгача тушгани захираларга 6,9 млрд долларлик зарар келтирган. Шунга қарамай, Марказий банк захираларга олтин йиғишда давом этмоқда. Ўтган ой олтиннинг физик ҳажми 11 тоннага кўпайтирилиб, 434 тоннага етказилди. Бу янги рекорд. Ўзбекистон олтин нархи пасайишига қарамасдан унга ишонмоқда. Ҳатто, сўнгги саккиз ой ичида фақат бир марта олтин экспорти амалга оширилди. Ҳозирда олтин захиралари бўйича Туркиядан кейин дунёда 12-ўринда турибмиз. Бу ишонч қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади. @bankir

UZCARD CyberWeek 2.0 ҳудудий кампаниясини давом эттирмоқда: янги босқич Наманганда бўлиб ўтмоқда 8 июль куни Наманганда Cyber
+4
UZCARD CyberWeek 2.0 ҳудудий кампаниясини давом эттирмоқда: янги босқич Наманганда бўлиб ўтмоқда 8 июль куни Наманганда CyberWeek 2.0 лойиҳасининг навбатдаги босқичи старт олди. CyberWeek 2.0 — UZCARD, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Маҳаллалар уюшмасининг аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган қўшма ташаббусидир. Дастурнинг биринчи кунида иштирокчилар замонавий киберхавфлар, antifraud ёндашувларини ривожлантириш ҳамда рақамли фирибгарликка қарши курашиш чораларини муҳокама қилдилар. 9 июль куни дастур маҳалла тизими вакиллари учун семинар билан давом этади. UZCARD. Қулай яшанг. Реклама

Доллар тушди 9 июль учун долларнинг расмий курси 12 004,75 сўм (-16,57 сўм) ҳисобланади @bankir
Доллар тушди 9 июль учун долларнинг расмий курси 12 004,75 сўм (-16,57 сўм) ҳисобланади @bankir

Тошкентда ер арзонлаяпти. Нега? Марказий банк 2026 йил I чорак учун Ўзбекистон кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди. Унга
Тошкентда ер арзонлаяпти. Нега? Марказий банк 2026 йил I чорак учун Ўзбекистон кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, I чоракда Тошкент шаҳрида 1 сотих ернинг ўртача нархи 301 млн сўмни ташкил қилди. 1 сотих ер нархи 2024 йил бошида 380 млн сўмдан ошганди. Ер арзонлашиши Тошкент марказида ер таклифлари кўпайгани билан боғлиқ. Бу ўртача нархлар пасайишига олиб келмоқда. Марказий ҳудудларда нархлар ҳамон юқорилигича қолмоқда. Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги тўрт йил охирида қуйидагича бўлди: ☯️2022 йил — 263 млн сўм; ☯️2023 йил — 362 млн сўм; ☯️2024 йил — 352 млн сўм; ☯️2025 йил — 319 млн сўм. @bankir

Бир пиёла қаҳва билан олтин ўртасида қандай ўхшашлик бор? Энди бир пиёла қаҳва нархига илк олтинингизни харид қилишингиз мумк
Бир пиёла қаҳва билан олтин ўртасида қандай ўхшашлик бор? Энди бир пиёла қаҳва нархига илк олтинингизни харид қилишингиз мумкин. Asterium қадимдан қадрли бўлган қимматбаҳо металлни замонавий форматга олиб чиқди. AUZ – бу смартфонингиздаги токенлаштирилган олтин. AUZ билан бутун бошли қуйма учун катта маблағ тўплаш шарт эмас. Ўзингизга қулай миқдордан, масалан — 0,01 граммдан ёки 20 000 сўмдан бошлаб олтин харид қилишингиз мумкин. Нима учун AUZ қулай? ✔️ Олтинни уйда сақлаш шарт эмас ✔️ Банк сейфи керак эмас ✔️ Харид қилиш атиги бир неча дақиқа вақт олади ✔️ Исталган вақтда онлайн сотиш мумкин ✔️ Олтин 999,9 пробадали жисмоний олтин билан таъминланган ✔️ Заррурат туғилганда AUZ’ни жисмоний олтин қуймаларига алмаштириш мумкин AUZ — олтиннинг янги авлоди. Қулай. Шаффоф. Ҳаммабоб. Asterium иловасини юклаб олинг, «Харид қилиш / Сотиш» бўлимидан AUZ'ни танланг ва олтин захирангизни бугунноқ шакллантиришни бошланг. Батафсил маълумот: aurumtoken.uz/promo Реклама

AKFA халқаро облигация чиқармоқчи Bloomberg ёзишича, Ўзбекистондаги энг йирик хусусий компаниялардан бири Akfa Aluminium Group облигациялар чиқаришни кўриб чиқмоқда. Компания 13 июль куни Лондонда икки кунлик roadshow ташкил қилиш учун Citigroup ва JPMorgan Chase банкларини танлаган. Bloomberg AKFA'нинг тадбиркор ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан 2000 йилда ташкил қилинганига эътибор қаратган. Облигациялар бирдан чиқарилмайди. AKFA ҳозирда фақатгина бунинг имкониятларини ўрганмоқда. Бу амалга ошса катта воқеага айланади. Облигациялардан ташқари, компания IPO масаласини ҳам ўрганаётгани айтилган. Умуман олганда, UzNIF IPOсининг муваффақияти бошқаларга ҳам бу йўлни очиб бермоқда. Хусусий бизнесдан TBC, Uzum ва Centrum IPO қилишни режа қилаётган эди. Энди улар ёнига AKFA ҳам қўшилмоқда. @bankir

Смартфон харидини кредитлаш: SM TECH ва Trustonic’дан янги имкониятлар SM TECH компанияси — IT Park Uzbekistan резиденти — см
Смартфон харидини кредитлаш: SM TECH ва Trustonic’дан янги имкониятлар SM TECH компанияси — IT Park Uzbekistan резиденти — смартфонларни ҳимоя қилиш ва бошқариш технологиялари бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланган Trustonic компанияси билан ҳамкорликни бошлаганини эълон қилди. SM TECH ечими кредит берувчиларга смартфонларни масофадан бошқариш, мижозлар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш, қарздорликни ундириш харажатларини камайтириш, кредит ажратиш ҳажмини ошириш ва шу билан бирга рискларни назорат остида сақлаш имконини беради. Бошқача айтганда, смартфон харидини янада самарали кредитлаш имконини яратади. Асосий афзаллиги — Android операцион тизимидаги деярли барча смартфон брендлари билан ишлаши ҳамда қурилмани қутисидан чиқармасдан, “ҳаво орқали” ўрнатиш имкониятидир. Бунинг учун смартфон кредит ёки бўлиб тўлаш асосида сотилаётган пайтда унинг IMEI рақамини базага киритиш кифоя. Реклама