cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Surxon Live

Сурхондарё ҳақидаги янгиликлар, фотолар

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
232
Obunachilar
-124 soatlar
-17 kunlar
-430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

#ДИҚҚАТ  #РАСМАН ❗️Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг «АБИТУР» дастурига юборилади. Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: ▫️86–100% учун – 5 баҳо; ▫️71–85% – 4 баҳо; ▫️56–70% – 3 баҳо; ▫️56% гача – 2 баҳо. 👉 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат #Тезкор ⚡️ Қурбон ҳайити жорий йилнинг 16-июн куни нишонланиши кутилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 16 ёки 17-июнга тўғри келади. ⚠️ Шу билан бирга, ойнинг фазасига қараб аниқ сана шу вақтга яқинроқ эълон қилинади. 👉 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
ЙИГИРМАТА ҚЎЙ Бир масжид қоровули имом-хатибнинг янги салласига ҳуши кетиб, бир кийиб кўрмоқчи бўлди. Саллани бошга қўндирган маҳалда бир одам масжидга кириб келиб, уни имом деб ўйлади-ю,  қайғусини билдирди. У киши саллали одам улуғ бўлади, деган ўйда,  дардини очиқ айтди: – Менинг фарзандим йўқ. Лекин бир итим бор эди. Йигирма йил боқдим, ўз фарзандимдай бўлиб қолган эди. Бугун ўлиб қолди. Шуни одамга ўхшатиб кўммоқчиман. Уйимга бориб, итимга жаноза ўқиб қўйсангиз. Қоровул итга жаноза ўқилганини эшитмаган эди. Шу боис “Қандай бўларкин?” деб мужмал жавоб берди. – Фақат мумкинмас, деманг, мен сизга йигирмата қўй атаб қўйганман, – деди у киши ялиниб. Йигирмата қўйнинг дарагини эшитган қоровулнинг эси оғиб қолди. Жаноза ўқишни мутлақо билмаслигини ҳам унутиб, у кишига эргашди. Итнинг жасади оқ чойшабга ўралиб, ҳовлида гўр ҳам қазиб қўйилган эди. Саллали қоровул жасад ёнидан жой олиб, қулоқ қоқиб, қўл боғлади. Ўқиладиган дуоларни билмагани учун ўзининг касбини қила қолди. У ўттиз йил бадалида колхозда ҳисобчи бўлиб ишлаган эди. Уч-тўрт нафаснинг ичида йигирмата қўйнинг бозор нархида неча пул бўлишини ҳисоблаб чиқди. Мутавалли сезиб қолгудай бўлса, унга  қанчасини беришни чамалагач, дуога қўл очди. Эртасига унинг бу қилмиши мутаваллига етди. “Алиф”ни калтак дейдиган, иккита кичик сурани йигирма йилда аранг ўрганиб олган мутавалли итга жаноза ўқиш мумкин ё мумкинмаслигини аниқ билмаса-да, таваккалига  ўдағайлашни бошлади, эшакка тескари  миндириб, сазойи қилдираман, деб пўписа ҳам қилди.  Қоровул ҳисобчи бўлиб ишлаб юрган пайтларида текширувчилар келиб “қаматаман”, деганда ҳам у чорасини топарди. Бу сафар ҳам муте ҳолда қўл қовуштирганича деди: – Тақсирим, итга жаноза ўқиш мумкинмаслигини биламан. Гуноҳи менга. Лекин итнинг эгаси йигирмата қўй бермоқчи эди. Йўқ, дея олмадим. Қўйларнинг ўн бештасини сизга ажратиб қўйдим. – Ростданам йигирмата қўй бердими? – деди чала мутавалли шаштидан тушиб. – Ҳа, атаб қўйган экан, – деди қоровул. – Унда дарров тур, – деди мутавалли шошилиб, – фотиҳага бориб келайлик. Бордилар. Фотиҳа ўқиб, ит эгасининг кўнглини чоғ қилдилар. Қайтаётганларида мутавалли тўхтаб, пешонасига бир шапати урди: – Оббо, эсдан чиқибди-ку? – деди. – Нима? – деб қизиқди қоровул. – Йигирма оши қачон бўлишини сўрамабмиз-ку, бор, билиб кел. Тоҳир МАЛИК, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси 👉 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
🚘«БУГАТТИ ЧИРОН» автомобили Ўзбекистонга 6.5 миллион доллар яъни 82,6 миллиард сўмга олиб келинди! 😳 👉 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
❗️«Ашхобод» боғида юзага келган тиқилинч оқибатида текинга нарса тарқатиш акциялари тўхтатилди. 👉🏼 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
00:56
Video unavailableShow in Telegram
#Бу_қизиқ ⚡️ Хитойнинг баланд тоғли ҳудудларидаги электриклар иш жойида дам олишмоқда. 👉 @Surkhanlive
Hammasini ko'rsatish...
👍 1