cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Назар ота масжиди

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Xorazm viloyati Bog‘ot tumani Nazar ota jome masjidi

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
1 277
Obunachilar
-124 soatlar
-77 kunlar
-1330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Сўра, сенга берилади. Сўра....... Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", дедилар (Имом Термизий ривояти). Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
02:25
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ОҚ ФОТИҲА ОЛГАН ШАРИАТ ХОДИМЛАРИ ВА ЭҲТИРОМДАН МАСРУР УЛАМО
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг битирув хатмонаси ва Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми маросими (2024 йил 21 май)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
🗣 “ЯГОНА ОЛИМПИАДА–2024” ҒОЛИБИ ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ! 🏆Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими томонидан ҳар йили республикадаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” билимлар беллашуви ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 21 май куни “Ягона олимпиада – 2024” билимлар беллашувининг якуний республика босқичи Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди. Унда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари кесимида биринчиликни қўлган киритган талабалар иштирок этди... 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
01:33
Video unavailableShow in Telegram
Хорижда муртад бўлишнинг хатарлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
- Неча марта ўлимдан қўрқдик, лекин ўлмадик... - Неча марта шу ниҳоя деб ўйладик, кейин эса у янгитдан тикланиш, қувват, давомийлик эканлигин англадик... - Неча марта йўлимиз тор бўлди, арқонимиз узилди, юзимизда уфқлар зулмат босди, кейин билсак, у ғалаба ва яхшилик бўлиб чиқди... - Неча марта йўлимиз қоронғулашди, кенг ер бизга торлик қилиб қолди, кейин билсак, у эзгулик, фаровонлик экан...
Шундай экан, маҳзун бўлманг!
Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари 🔹1. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят. 🔹2. “Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят. 🔹3. “Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”, Ғофир сураси, 44 - оят. 🔹4. “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят. 🔹5. “Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят. 🔹6. “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят. 🔹7. “Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...
00:53
Video unavailableShow in Telegram
Ulovda Allohni zikr qilish Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh 🕋 @islomuz
Hammasini ko'rsatish...
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
#jannat_darvozasi 🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Hammasini ko'rsatish...
13:09
Video unavailableShow in Telegram
Шайтон ва жинлар фарқи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/ZamaxshariyUz_official | https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
Hammasini ko'rsatish...